1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    bit.ly 20.03.2017 06:29
    I have been surfing online more than 4 hours today, yet I never found any interesting article like ...

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Қизлик пардасини тикиш мумкинми?

Савол: Дугонам ёмон йўлларда юриб қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, рост тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун бокиралик пардасини тикласа бўладими?

Жавоб:
Зино ёки бошқа фаҳш ишлар сабабли қизлигини йўқотган қизнинг иффат пардасини тиктириши жоиз эмас. Бу алдов ва фирибгарлик, авратларни очиш, ёмонлик ва фасод эшикларини очишдир. Бундай қилиш қизларнинг зинодан ҳайиқмаслигига сабаб бўлади. Шаънни ҳимоя қилиш бировнинг ҳисобидан бўлмаслиги керак. Зеро, фуқаҳолар айтганидек, зарар зарар билан кетказилмайди, балки бу тўғрида ростлик вожибдир. Дунёдаги маломат қиёмат кунидаги гувоҳлар олдидаги шармандагарчиликдан енгилроқдир.
Инсоннинг адашиш ва залолатдан тўхташи, Аллоҳ таоло томон қайтиши ва рост тавба қилиши мақтовга лойиқ, яхши ҳол. Лекин масалага “жоиз эмас” деб жавоб қилинишининг сабаблари бор. Жумладан:
1) Бокиралик пардасини тиклаш баъзида насаблар аралашиб кетишига олиб боради. Чунки аёл уни тиклашдан олдинги жимоъдан ҳомиладор бўлиб қолган бўлиши, шундан сўнг турмушга чиқиб туғиши мумкин. Табиий эри бу болани фарзанди деб ўйлаб, ҳалол нарса ҳаромга аралашиб кетади.
 2) Бокираликни тиклаш жараёнида аврат, сир очилиши каби мункар ишларга йўл қўйилади.
3) Бокираликни тиклаш иродасиз ва ахлоқи бузуқроқ қизларнинг зино гуноҳини қилишдан тап тортмаслигига боис бўлади.
4) Манфаат ва фасод бир бўлиб қолганда, манфаатни ҳосил қилиш ва фасодни тўсишнинг тенг иложи бўлса, шундай қилинади. Аммо манфаатни ҳосил қилишда фасодни тўсиш имконсиз бўлса ва фасод манфаатдан кўра катта бўлса, фасод тўсилади, манфаат қўлдан чиқаётганига қаралмайди. Ислом фуқаҳолари шундай қарор қилишган. Шу қоидага татбиқан бокираликни тиклаш ва у сабаб бўладиган фасодлар кўплиги боис, унинг ножоиз эканига ҳукм қилдик.
5)  Ислом шариати қоидаларига кўра, зарар зарар билан кетказилмайди. Масалан ерига келаётган селдан қутулиш учун уни бировнинг ерига буриб юборилмайди. Худди шунга ўхшаб қиз ва унинг аҳлининг шаънини ҳимоя қиламан деб, уни оладиган эрининг шаъни ерга урилмайди.
6) Бокираликни тиклашнинг асли ўзи ношаръий ишдир. Чунки бу ишда алдов ва фириб бор. Бундай ишлар эса шаръан ҳаромдир.
7) Бокираликни тиклаш унинг кетиш ҳақиқатини яширишгани учун қиз ва унинг аҳлига ёлғон эшикларини очади. Ёлғон ҳам шаръан ҳаромдир.
8) Бокираликни тиклаш амалиёти қиз шаънини сақлаб қолиш иддаоси билан тиббиёт ходимларига аборт ва бола тушириш амалиётларини оқлашларига боис бўлади.
Босқинчилик ёки зўрлаш туфайли бокиралиги кетган қизларнинг ҳолини яшириш ва шаънини ўйлаш эса шаръан матлуб. Чунки бунда муҳаққақ манфаатлар бор ва уни эътиборга олинади.  Аммо бокираликни тиклашда манфаатдан кўра зарар ва фасодлар кўплигини эса юқорида кўриб чиқдик (Аллоҳ билувчидир).

Мубашшир АҲМАД тайёрлади

Кўп манзур бўлган мақолалар