1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

«Эр - подшоҳ, хотин - вазир…

«Эр - подшоҳ, хотин - вазир…

      Бу кеча ёки олдинги кун айтилган гап эмас. Демак, унга амал қилинса,…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари

САВОЛ: Ҳозирда кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, маҳрамсиз мусофир бўлиб юришларига Ислом дийни нима дейди?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Албатта, Ислом дийнида аёл киши эъзозланган. Доим эҳтиромда бўлиши, ўзининг аёллик латофатини кетказмаслиги учун аёлларга кўпгина имтиёзлар берилган. Шулардан бири-аёл кишининг нафақаси, барча-барча таъминоти-озиқ-овқат бўлсин, кийим-кечак бўлсин, турар жой бўлсин, таълим олиш, даволаниш, дам олиш ва бошқа нарсаларга кетадиган сарф-харажатлар бўлсин-барчаси эркакларнинг зиммасига юклатилган. Аёллар нафақа учун бир нарса топишга умрбод буюрилмаганлар, бу уларнинг иши эмас. Улар эркаклардан талаб қилиш ҳаққига эгалар. Шунинг учун аёлларда тижорат қилиш мажбурияти йўқ. Энди, ўша шариат рухсат бермаган ишни қилса, бунинг устига, уни эрининг рухсатисиз қилса, гуноҳ бўлиши турган гап. Бу гуноҳларга яна ҳафталаб бошқа юртларга маҳрамсиз кетиб қолиш гуноҳи ҳам қўшилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ва ва Қиёмат кунига иймон келтирган аёл киши учун уч кундан ортиқ маҳрамсиз чиқиши мумкин эмас-ҳаром», деганлар. Демак, маҳрамсиз аёл кишининг сафарга чиқиши мутлақо мумкин эмас, мана шу нарсаларни яхши ўйлаб, тушиниб олиш керак. Ҳозирги кунда аёлларнинг турли юртларга кетиб қолишлари, тижоратдан бошқа, ҳаром ишларни қилишлари катта бир мусийбатга айланиб қолган. Мана шу мусийбатнинг пайдо бўлишида, шундай ноқулай ҳолатларнинг бўлиб туришида, асосан, эркаклар айбдор. Агар эркаклар ўз қизини, синглисини, опасини, хотинини, онасини нафақаси билан таъминлаб, барча нарсаларини муҳайё қилиб, уларнинг муаззаза, мукаррама бўлиб яшаб боришларини таъминлаганларида ва яхши бир раҳбар сифатида аёлларининг беҳуда сафарларга чиқишларига йўл қўймаганларида, балки унинг йўлига тўсиқ бўлганларида, мана шу нарсалар бўлмас эди. Бу ерда, демак, аёллар эрлари уларни нафақа билан таъминлай олмаганликлари учун ҳам шундай ношаръий сафарларга чиқишга, пул топишга уринаётган бўлишлари мумкин. Иккинчидан, баъзилари ўзбошимчалик қилиб, ҳавоий нафсига берилиб қилаётган бўлишлари мумкин. Бунга эркакларнинг индамай қараб туриши қўшилса, албатта, гап эркакларнинг ҳам айби борлигига бориб тақалади. Шунга ўхшаш барча ҳолатларда ҳам мана шу мулоҳазалар қилинади. Шунинг учун, бу иллатни йўқ қилишда, аввало, аёллар ўзлари жонбозлик кўрсатишлари, қолаверса, эркаклар зиммаларидаги масъулиятни сезишлари, аёлларининг кўчага чиқишига, маҳрамсиз ҳафталаб бошқа юртларда сафарларда юришига мажбур қилаётган нарса нима эканлигини билиб-ўрганиб, ана шу етишмовчиликни тўлдириш учун ҳаракъат қилмоқликлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Кўп манзур бўлган мақолалар