1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    bit.ly 20.03.2017 06:29
    I have been surfing online more than 4 hours today, yet I never found any interesting article like ...

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Гуноҳни бўйинга олиш

САВОЛ: Зиёфатда бир киши иккинчисини ароқ ичишга даъват қилиб: «Сен ичавер, гуноҳи ме-нинг бўйнимга», дейди. Бир одам бошқа одамнинг гуноҳини бўйнига олиши мумкинми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳозирги пайтда жамиятимизда, қадимдан му-сулмон бўлиб келаётган буюк бир халқ ичида Аллоҳ ҳаром қилган, ўзига, оиласига, жамиятга ва бутун инсониятга зарар бўлган мана шундай нарсага пул сарфлаётган, уни ичиб, ўзини бало-офатга ураётган одамнинг Аллоҳ таолонинг ҳаққига журъат қилиб, бошқаларни ҳам ичишга чақириши ва гуноҳини бўйнига олишдек катта нобакорлик қилиши ҳаммамиз учун катта мусийбат ва ачинарли бир ҳолдир.
Бошқаларни ароқ ичишга даъват қилиш, агар баъзи кишилар гуноҳидан қўрқиб ичишдан бош тортсалар: «Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга», дейиш Аллоҳ таоло ҳузурида катта бир нобакорлик қилишга журъат этиш ҳисобланади. Гуноҳнинг ҳисоб-китоб вақти келганда, бировнинг гуноҳини олиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Балки ота боласини, она қизини танимасдан, ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Заррача гуноҳнинг ҳисоби бўлиб турганда, дод-вой деб, шайтонни айблашга уринади. Лекин шайтон ҳам ўзини оқлаб: «Мен сени мажбурлаганим йўқ, ўзинг менга эргашгансан», деган гапни айтади.
Шундай экан, бир одамнинг гуноҳини бошқаси олиши мутлақо мумкин эмас. Балки бу ерда бошқа бир қоида бор. Кимки ёмон бир суннатни бажариб ёки бир ёмонликка даъват этса-ю, бошқалар унинг чақириғига жавоб бериб, ўша ёмон ишни қилса, барча унга эргашганлар гуноҳи ўрнак бўлган шахснинг бўйнига осилади. Шу билан бирга, қилганларнинг гуноҳи заррача кам бўлмайди. Ўзи ичгани етмагандай, бошқани ҳам ичишга чақиргани учун гуноҳи чандон-чандон ошади. Унинг гапига кириб ароқ ичган ҳам гуноҳдан холий бўлиб қолмайди. Балки Аллоҳ таолонинг гапини қўйиб, бу кишининг гапини олгани учун жазосини тортади.
Шунинг учун, ёмонликни қилмаслик ва биров-ларни ёмонликка чақирмаслик керак. Гуноҳи менинг бўйнимга, деган гап мутлақо нотўғри эканлигини тушуниш керак. Бундай дейиш инсондан бўлган шайтон гапининг ўзгинасидир. Аллоҳ таоло бундай нарсалардан асраган бўлсин. Бундай ҳаром нарсани халқимиз ичидан йўқ қилишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қиламиз. Валлоҳу аълам.

Кўп манзур бўлган мақолалар