1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Қизларимиз туфайли жаннатга кирсак...

 

Ҳалигача айримлар ўғил фарзандларни қизлардан аъло ҳисоблайди. Ўғилнинг туғилиши, қизнинг дунёга келишига қараганда, кўпроқ хурсандчилик олиб келади. Унинг тарбияси учун кўп вақт кетади ва яхшигина қувват ҳамда таъминот зарур бўлади. Ундан катта умид қилишади. Унинг борлигининг ўзи ҳам катта аҳамият касб этади. Бу узоқ вақтлардан бери қон-қонимизга сингиб келаётган одатдир.

Ҳудди шундай ҳолат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юртлари Арабистонда ҳам учраб турарди. Қуръон оятлари эслатмаларига назар соладиган бўлсак, ўша пайтнинг кишилар янги туғилган қиз чақалоқларини тириклайин ерга кўмишганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Ўша вақтларда қизларидан қутилиш учун ана шундай йўл тутган оталар ҳам учраб турган: “Қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар. Ва у (қизни) хўрлаган холида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суришиб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг (яъни, қиз кўришнинг) «ёмон»лигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизки, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар” (Наҳл сураси, 58-59).

Алҳамдулиллоҳ, у даврлар ўтиб кетди. Аллоҳ инсонийликка хос бўлмаган ушбу одатдан одамларни қайтариш мақсадида ўзининг севимли ва сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Бу катта ютуқ эди. Аммо у Зот бундан ҳам аълороғини қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз замондошларининг аёллар ва уларнинг жамиятда тутган ўрни борасидаги қарашларини ўзгартириб юбордилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Аллоҳнинг сўзларини ўқиб берар эдилар: “Осмонлар ва ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни хадя этур. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини—туғмас (бепушт) қилиб қўюр. Албатта У (барча нарсани) Билгувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) Қодирдир” (Шўро сураси, 49-50) 

Ўғил ҳам, қиз ҳам Аллоҳнинг неъмати бўлиб, ҳар бир фарзанд шукроналик ҳисобланади. Қиз фарзандларга нисбатан ғамхўр ва яхши муносабатда бўлганларга Аллоҳ катта мукофотлар ваъда қилган. Қизни ўстириш, уни тарбиялаш ва унга илм бериш — жуда катта иш ҳисобланади. Буларни тасдиқловчи жуда кўплаб ҳадислар мавжуд.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Кимнинг учта қизи бўлса, уларнинг ҳарҳашалари, оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса, Аллоҳ уларга кўрсатган раҳмати туфайли уни жаннатга киритур", дедилар. Бир киши: "Иккита бўлсачи, ё Расулуллоҳ?" - деди. "Иккита бўлса ҳам", дедилар. Бир киши: "Битта бўлсачи, ё Расулуллоҳ?" - деди. "Битта бўлса ҳам", дедилар. (Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан Имом Ахмад ривояти)

Бошқа бир ҳадисда Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Кимнинг учта қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, раҳм-шафқат қилса, ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади», дедилар». 

Шунда қавмнинг ичидан бир одам: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?» деди.

«Иккита бўлса ҳам», дедилар». (Ал-адаб ал-муфрад)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши кўрган хотинлари Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бир воқеани сўзлаб берадилар. Унда қиз фарзандни тарбия қилиш ва унга ғамхўрлик кўрсатиш нақадар савобли иш эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин: 

“Бир аёл икки қизчасини етаклаб садақа сўраб кирди. Менда бир дона хурмодан бўлак ҳеч нарса бўлмагани учун ўша хурмони бердим. Уни икки қизалоғига бўлиб берди, ўзи емади, кейин ўрнидан туриб чиқиб кетди. Ўша куни Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг ҳужрамга кирдилар, мен бўлган воқеани айтиб бердим. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қизчалардан бирортаси бирор дардга чалиниб, вафот этса, охиратда онасини дўзах ўтидан парда бўлиб тўсиб турғайдир»,—дедилар». (Бухорий, Муслим)

Ҳадис орқали шуни англаш мумкинки, Аллоҳ мўминларга қиз фарзандни нафақат синов учун беради, балки одамлар уларнинг тарбияси ва илм олишига оид масъулиятни қандай бажарилишини синовдан ҳам ўтказади. Масъулият эса муҳим ва каттадир. Агар у тўғри маънода бажарилса, ана унда кутилган натижани беради. Яхши ишлар учун бизга мукофотни, сахийлиги тугамайдиган Зотнинг ўзи беради.

Аёлларнинг ўз қизлари учун раҳм-шафқати ва муҳаббати уларни Жаннатга етаклайди. Инсон учун бундан ортиқ мукофот бўладими?..

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар» (Ал-адаб ал-муфрад).

Ўз қизларини иккинчи ўринга қўйиб, бор диққат-эътиборларини ўғилларига қаратган одамлар, нафақат юқоридаги ҳадисларни инкор этган бўлишади, балки ҳаётдаги оддий, аммо энг муҳим ҳақиқатни унутиб қўйишади. Эркакни ҳам, аёлни ҳам туғилганидан кейинги йилларида она тарбиялайди ва бундай бўлмаслиги ҳаётда камдан-кам учраб туради. Аёл ўз боласига нима бера олади, ўз вақтида барча унутган тарбия ва илм. Агар она ёмон тарбия кўрган, илмсиз ва меҳрибон бўлмаса, у болаларига бу нарсалардан бошқа нима ҳам бера олади? Илмили, тарбия кўрган, ҳар томонлама кўникмаларга эга ва дунёқараши кенг мусулмон аёли ўнлаб ўқитувчилар, тарбиячилар ва мураббийлардан кўра яхшироқдир. Буларни тасдиқловчи мисоллар жуда кўп.

Қиз фарзанднинг тарбияси ва унинг илм олишига эътиборсизлик қилиш нафақат унга нисбатан, балки набиралар, кейинги авлодга нисбатан ҳам жиноят ҳисобланади. Агар мана шу эътиборсизлик қиз боланинг динини тушунмаслик ва унга меҳр қўймаслигига сабачи бўлса, унда нима бўлади? Бундан ташқари, ана шу сифатларнинг йўқлиги сабаб, у тарбиялаган болалар ҳақиқат йўлини билишмаса ёки уни инкор этишсачи? Ҳаммасидан ёмони бу ишлар учун Қиёмат кунида жавоб беришга тўғри келади.

Онанинг бола тарбиясида, унинг шахс сифатида шаклланишида ва динга нисбатан муносабатида ўрни беқиёсдир. Шу сабаб Ислом онанинг даражасини отанинг даражасидан устун қўяди. Кунлардан бир кун пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бир киши келиб сўради: 

«Кимга яхшилик қилай?» деб сўради.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Онангга», дедилар.

Ҳалиги сўровчи иккинчи бор сўраганда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Онангга» дедилар.

Учинчи марта сўраганда ҳам «Онангга» дейдилар ва тўртинчисида «отангга» дейдилар.

Мусулмон оиласида қиз фарзанд энг суюклиси бўлиши лозим. Унга нисбатан ғамхўр бўлиш, уни қадрламоқ керак. Унинг туғилишидан хурсанд бўлиш лозим. Шариатга мувофиқ уйдаги ота-она, ака-укалар ва бошқа қариндошлар уни шунчалик яхши кўришлари лозимки, у ўзини ёлғиз ва кераксиз одамдек ҳис қилмасин. Унинг учун турмушга чиқишидан олдин ҳам, кейин ҳам ота-онасининг уйи доим ўз уйи бўлиб қолади. У — оиланинг тенг ҳуқуқли аъзосидир ва ҳеч ким бу ҳуқуқни оёқ ости қилиши мумкин эмас. Исломнинг ўзи уни ҳимоя қилиб қўйибди. Бу бугунги кунда кўплаб мусулмонлар биладиган оддий ҳақиқатлардир. Аммо қиз боланинг тарбияси ва илм олишига қараш ҳамда уларга бўлган эътибор аввалгидек ҳал этилмасдан қолмоқда.

Қиз бола ҳам, ҳудди ўғил сингари бизнинг давомчимиздир. Ва у набираларимизнинг бўлажак онаси ва чевараларимизнинг бўлғуси бувисидир. Биз унга қандай муносабатда бўламиз, унга нимани ўргатамиз, уни қандай тарбиялаймиз, буларнинг бари авлодларимизда ўз аксини топади.

Ўтмишда аёл мусулмонлар жуда катта аҳамият касб этган ва бу ҳамон давом этмоқда. Бир ярим минг йил аввал буюк оналар буюк фарзандларни дунёга келтиришган. Агар эслаб ўтиладиган бўлса, саҳоба Зубайр ибн Аввомнинг оналари — пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг холалари София ёки бўлажак халифа Муовия ибн Абу Суфённинг оналари бунга мисол бўла олади. Бу аёллар ўз фарзандларидан кўп нарса кутишган, улар учун улкан режалар тузган, уларни буюк ишларга ундашган. Шу сабаб улар ана шундай яхши инсонларни катта қилишган.

Диний илмларнинг кенг ёйилишида катта роль ўйнаган мусулмон аёллари қанча эди? Улардан бири мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо бўлиб, у киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрлари охиригача, у Зотдан илм олганлар ва пайғамбар вафотларидан сўнг, то умрлари охирига қадар уларни одамларга улашганлар. У кишининг исмлари қаторида Ўша даврда Ислом тамаддуни бўлган Мадинада тобеинлар орасидаги эркакларга илм улашган Амро бинти Абдураҳмон Ансорийнинг номини ҳам айтиш мумкин.

Савол туғилади: биз ўз қизларимизни қандай қилиб ўстирмоқчимиз? Чунки бизнинг тарбиямизга кўп нарса боғлиқ: улар келажакда қандай рафиқа ва она бўлишади, Қиёматда нажот топишимизга сабабчи бўлишадими? Қизлар катта бўлишгач, улар бу дунёга нима бера олишади? Улар бизга, яъни ота-оналарига нисбатан қандай муносабатда бўлишади? Улар эътиқод бўйича ўз диндошларига қандай сингил бўлишади? Умматнинг ривожланиши ва тараққиёти учун улар қандай ҳисса қўша олишади? Буларнинг бари қизимизга қилаётган муносабатларнинг ҳар бир дақиқасида, уларга гапираётган сўзларимизда, уларга ўрнак бўлаётган амалларимизда, бераётган тарбиямизда шаклланиб боради.

Зарур билимлар ҳудди ўғил болаларга зарур бўлганидек, қизларга ҳам ўта зарур. Чунки Охират кунида қизлар ҳам ўғил болалар сингари ўз амаллари учун ҳисоб беришади. Дунёвий илм ва тарбия, айниқса, бугунги воқеаларни ўрганиш ҳам улар учун зарур бўлиб, бу орқали кейинчалик бошқаларни, асосан, ўз фарзандларини бохабар қилиб бориш ўта зарур бўлади. Аёл мутахассислар — ўқитувчилар, шифокорлар, ҳамширалар ва улардан бошқа кўплаб соҳа вакилларининг бўлиши — мусулмон уммати учун муҳимдир. Яхши таълим қизларимизнинг ҳаётини яхшилайди ва жамиятга ўз ҳиссаларини қўшишларига туртки бўлади.

Қизларнинг ота-оналари Аллоҳ томонидан берилган бу неъматни шукр билан қабул қилишлари лозим. Қизларнинг тарбияси — шарафли иш бўлиб, бу билан Қиёмат кунида юзимиз ёруғ бўлади.

Эй Аллоҳ, қизларимизни тўғри тарбиялашда ва уларга етарли эътибор қаратишимизга, қизларимизни умматга муносиб бўлишларига ўзинг кўмакчи бўл. Уларни бизлар учун қувонч ва Қиёматда мукофот қил! 

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади

 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар

Ҳозир сайтимизда 232 та меҳмон бор, битта рўйхатдан ўтган аъзо бор

  • Zorroaledo