1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

«Эр - подшоҳ, хотин - вазир…

«Эр - подшоҳ, хотин - вазир…

      Бу кеча ёки олдинги кун айтилган гап эмас. Демак, унга амал қилинса,…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилсак, улар саёҳатга чиқишади. Бу нарса хорижда шу қадар мукаммал йўлга қўйилганки, хилма хил туристик фирмалар бу борада бақадриҳол хизмат кўрсатишади – сафарга чиқишингиздан олдин нималарга эътибор бериш, нималардан сақланиш ва ўзингизни қандай тутишингиз кераклиги ипидан игнасигача тушунтириб берилади.

Биз саёҳатга тайёрланиб чиқамизми? Саёҳатга чиқишимиздан олдин бизга нималардан сақланиш, ўзимизни қандай тутишни ўргатадиган маслаҳатчиларимиз кимлар? Борми ўзи унақа маслаҳатчилар?

«Мен яқин ўртада саёҳатга чиқмоқчи эмасман», деб сайтимизнинг бошқа саҳифаларига ўтиб кетишга шошилманг. Сиз ҳар куни саёҳатдасиз. Тўғри, хорижга эмас, лекин хориждан фарқи қолмай бораётган Ўзбекистонга саёҳат қиласиз. Ҳар куни кўчага чиқасиз ва худди Англия фуқароси Хитойга бориб қолганида ажаблангани каби ажабланасиз. Аммо ўзингизни қандай тутишни билмайсиз. Бу борада сизга тузикроқ маслаҳат берадиган «туристик фирмалар» ва «элчихоналар» йўқ! Шунинг учун кўп ҳолатларда ўзингизни йўқотиб қўясиз, нимадан сақланишни, қаёққа қарашни, кимдан ўрнак олишни билмайсиз! Калта юбкадаги қизлар ҳаёлингизни олиб қочади, йирик дўконларда ўзбекча гапирсангиз тушунишмайди, ўша инглиз Хитойга бориб қолгани каби, марказий кўчалардаги ёзувларнинг аксариятини ўқий олмайсиз!

Қани айтинг-чи, «биз бу мамлакатдаги вазиятни ўзгартиришга қодир эмас эканмиз, ўз фуқароларимизни шу вазиятларга тайёрлай олишимиз керак» эмасми?

Ўша мини-мини юбкалардан бошлайлик!

Қозоқларда чиройли бир мақол бор – «мусулмон бўлув аста-аста, кофир бўлув бир пастда». Қизларимиз шу қадар бузилиб кетишибдики, кийинишлари ҳақида бироз танқидий гапирсак, «Чидасангиз шу!», «Бу менинг ҳаққим!», «Ўзингизни бошқара олмасангиз, айб мендами?» дейишгача бориб етишмоқда. Тўғри гапириш ҳам фойда бермаяпти, пичинг ҳам кор қилмади. Худди улар бошқа давлату, биз ўша давлатдаги бегоналармиз.

Чиндан ҳам, ўлиб кетишмайдими? Мен энди йигитларга мурожаат қиламан – «То қизлардаги вазият яхшиланиб кетмагунича бу мамлакатга сафар қилишдан сақланинг!»

Афсуски, бунинг иложи йўқ! Оилани боқиш керак, илм олиш – фарз, ота-онани кўриб келиш зарур, зиёрат қилинадиган касаллар бор, хуллас, кўчага чиқмаслик мумкин эмас! Ундай бўлса сайтимиз сизнинг бу мамлакатдаги «элчихонангиз», бу мамлакатга сафар қилдирувчи «туристик фирмангиз» вазифасини ўтасин ва гапларимизга қулоқ солинг. Худди элчихона ўз фуқаролари учун қайғурганидек, худди туристик фирма сайёҳ учун боши билан жавоб берганидек, биз ҳам қайғурганимиздан, сизнинг аҳволингизга бошимиз билан жавоб бериш мажбуриятини олганимиз туфайли, йўл-йўриқ кўрсатмоқчимиз. Жиддий олиб, амал қилинг.

1. Кўчага чиқманг! Кунлар исияпти, қизларимизда эса йилдан-йилга ечиниш урфга айланиб бормоқда. Шундай экан, ИЛОЖИ БОРИЧА кўчага чиқманг. Кўчага чиқмай битириш мумкин бўлган ишларни албатта уйда битиринг. Шунчаки айланиб келиш, мақсадсиз дайдиб юришдан тийилинг. Ростакам элчихоналар маслаҳат бергани каби, «То қизларимиздаги вазият яхшиланиб кетмагунича ҳозирча сафар қилишдан сақланинг»!

2. Ёлғиз юрманг! Йигитни давра тарбиялайди, дейишади. Чиндан ҳам, қизлар асосан оилада кўрганини қилиб улғайса, йигитлар қанақа даврага тушганига қараб тарбияланади. Тўғри даврага тушса, берди Худо. Адашса, урди Худо. Шунинг учун, аввало атрофингиздаги дўстларингиз ким эканига эътибор қаратинг. Бузуқликка чақирмайдиган, ўзи бузуқлик қилмайдиган дўстлар орттиринг ва, имкон қадар улар билан бирга юринг. Одам шеригидан уялиб бўлса ҳам ёмонликлардан тийилади. Ёлғиз одамнинг бузилиши осонроқ. Хуллас, ўқишга борадиган бўлсангиз, ўқишдаги дўстингиз билан келишиб олинг, аввалдан бирон жойда учрашиб, манзилга бирга боринг. Суҳбат чалғитади, дўстингиз оқил бўлса, ундан истеҳола қиласиз, хуллас, атрофга чалғишингиз, кўзингиз мини юбкаларга чалғиб кетиши камаяди. Сиз дўстингизни, дўстингиз сизни ёмонликлардан муҳофаза қиласизлар.

3. Кўп ўқинг! Агар барибир кўчага чиқишга эҳтиёж туғилса ва шерик топилмаса, чиқишдан олдин бирон китоб ўқиб, ёки ҳикоя эшитиб, кейин кўчага чиқинг. Бу борада ўз дидингиз ва қизиқиш доирангизга қараб китоблар, аудио диск ва кассеталар сотиб олинг.

Кўчага чиқиш арафасида шу китобни бироз ўқиб ёки аудио кассетани эшитиб, кейин бирдан кўчага чиқсангиз, ҳаёлингиз ҳозиргина ўқилган китобда, эшитилган кассетада бўлиб, то манзилга етгунингизча кўпам атрофга, ёмонликларга чалғимайсиз.

Агар узоқроқ юришга тўғри келса, ҳаёлингиз уйда ўқиб (эшитиб) чиқилган нарсадан чалғиб улгурса, унда ўзингиз билан ўқиш учун кичик китобчалар олиб юринг, ёки эшитиш учун аудио-плеер, MP3 сотиб олинг. Уйдан чиқишдан аввал албатта сафар кийимингизнинг чўнтагида шунақа китоб ёки аудио-плеер борлигини текширинг, токи автобус кутганигизда, метрода, қачонки бўш қолсангиз, ўша нарсани ўқиб, эшитиб, диққатингизни бой бермайсиз, ёмонликларга чалғимайсиз.

4. Йўлни белгилаб олинг! Қаерга бориш, қандай қилиб бориш ҳақида кўчага чиқишдан аввал аниқ режа тузиб олинг ва шу режага амал қилинг! Вазиятга қараб иш тутиш кўп ҳолатларда чалғишга, чалғиш эса бузуқликларга сабаб бўлади. Масалан, бекатгача қайси йўлдан юриш, бекатда қайси автобусга чиқиш, қаерда тушиш, йўлнинг қаеридан кесиб ўтиш каби аҳамиятсиздек туюлган нарсаларни ҳам режалаштириб олинг. Агар ҳар бир қадамингиз режага мувофиқ босилса ва сиз буни давомий равишда назорат қилиб борсангиз, диққатингизни йўқотмайсиз ва сафарингиз унумлироқ якун топади.

5. Вақт билан юринг! Албатта кўчага чиқиш вақтингизни белгилаб олинг ва унга қатъий амал қилинг. Бирон манзилга бориш учун албатта аниқ бир вақт ажратинг, шу вақт ичида етиб боришни одат қилинг. Янги нотаниш манзилга борадиган бўлсангиз ҳам, мантиқ доирасидан келиб чиқиб, унга вақт ажратинг. Шу вақт ичида етиб бориш учун ҳаракат қилинг. Шунда диққатингиз вақтга амал қилишда бўлиб, бекорчи нарсаларга чалғиш, ўша мини юбкадаги қизларга эътибор қаратиш ўз-ўзидан йўқолади.

Маслаҳатлар кўп! Аммо уни амалга ошириш эътибори билан олиб қараганда, ҳозирча шу билан кифояланиб турасиз! Ёки, шулардан илҳомланиб, ўзингиз учун бошқа қоидалар ўйлаб топишингиз мумкин. Нима бўлганда ҳам, бу қизларнинг олдида ўзингизни эҳтиёт қилинг. Мени бўлса, турфирма вакили дейсизми, элчи деб атайсизми, дуо қилсангиз кифоя. Чунки юқоридаги гапларим учун қизларнинг қарғишига қолишим тайин. Бу қарғишларни даф қилиш учун эса сиз – йигитларнинг дуоларига муҳтожман!

Аваз Бердиқулов

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар

Ҳозир сайтимизда 1113 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ