1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    bit.ly 20.03.2017 06:29
    I have been surfing online more than 4 hours today, yet I never found any interesting article like ...

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Онажонлар, гўдакларни кўпроқ қўлларингизда кўтаринг!

 Гўдаклар мустақил терморегуляция имкониятига эга эмас ва фарзанд онасининг кўкрагида эканлигида унинг танаси совуқ бўлса, кўкрак ҳарорати кўтарилади. Акси бўлса, кўкрак ҳарорати пасаяди. Ёш болаларни қўлда кўтариб юриш муҳимлигига бир қанча сабаблар бор. Қуйида ана шу сабабларнинг бир нечтасини кўриб чиқамиз.

Кўп ҳайвонларнинг ота-онаси ёки бошқа қондошлари болаларини доимо ўзи билан бирга кўтариб юради. Яъни ёш ҳайвонлар доимо ҳаракатда. Бирор марта каравотда ухлаб ётган ёки йиғлаб ўтирган маймун боласини кўрганмисиз?

Худди инсонларнинг фарзандлари каби ёш ҳайвонлар ҳам хавф келганда ожиз қоладилар ва буни яхши ҳис қиладилар. Катталарнинг яқин атрофда турганлиги эса уларга ишонч бағишлайди. Муддатидан олдин туғилган ва яшаб кетиш умиди жуда кам бўлган бола ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Гўдакнинг ҳаётини эса унинг онаси фарзандини узоқ муддат бағрига босиб ўтириш орқали сақлаб қолган. Кўкрак – бу ортида юрак ва ўпкалар мавжуд жой бўлиб, биз меҳр-муҳаббат туйғуларини кўпроқ ҳис қиламиз. Таналар яқинлиги инсон ҳаётини нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам сақлаб қола олади. Ҳаётимизнинг илк лаҳзаларидан бизни бағирларига босишларни кутамиз – бу содиқлик, яқинлик ва ишончнинг энг биринчи ва ёрқин кўринишидир. Ёш болаларни кўпроқ қўлда кўтариш ва қучоқлашга бир қатор сабаблар бор.

Она кўкрагидаги терморегуляция

Янги туғилган чақалоқда мустақил терморегуляция механизми яъни тана ҳароратини атроф-муҳитга мутаносиб равишда энг мақбул ҳароратда ушлаб тура билиш қобилияти ҳали ривожланиб улгурмаган бўлади. Чақалоқ ўзини энг хотиржам ҳис қилувчи маскан – онанинг кўкраги боланинг тана ҳароратини энг мақбул даражада ушлаб тура олиш хусусиятига эга. Агар боланинг ҳарорати анча паст бўлса, онанинг кўкраги автоматик равишда исишни бошлайди ва боланинг тана ҳароратини мақбул даражага чиқаради. Боланинг тана ҳарорати баланд бўлса, кўкрак совишни бошлайди ва боланинг ҳарорати барқарор ҳолатга келади.

Чақалоқ фақат юзингизни кўра олади

Янги туғилган чақалоқларда кўриш имконияти чекланган бўлиб, улар фақат яқин масофадаги нарсаларни яхши кўра олади. Улар кўздан 25-30 сантиметр масофадаги нарсаларни яхши илғай олади. Ундан узоқдаги нарсалар хиралашишни бошлайди. Бу тасодифми ёки йўқ, айнан мана шу масофа онанинг кўкрагидан юзгача бўлган масофага тенг. Бағрингизда турган чақалоқнинг кўриш қобилияти сизни аниқ-тиниқ ҳолда кўра олиш имкониятини яратади.

Ҳаракатда бўлиш гўдакни тинчлантиради

Кўплаб ота-оналар ёш фарзандларининг машинада саёҳат қилганда ёки болалар аравачасида нотекис йўлда юрганда анча тинчланиб қолишини эътироф этадилар. Лекин болаларни тинчлантирадиган нарса саёҳат эмас, балки ҳаракатдир. Машинани ўт олдирмасдан ва кўчада кўплаб чақирим сайр қилмасдан ҳам болакай ухлаб қолиши учун бундай таъсир кучига ҳолатни ҳосил қилса бўлади. Онанинг иссиқ бағридаги фарзанд она юраги уриши ва нафас олиш жараёнидаги таниш товушлар – у туғилгунча эшитиб ўрганиб қолган товушларни ҳис қилиб туради ва бу уни тез ва осон тинчлантиради. Болани қўлида кўтариб юриш фақат оналарнинг чекига тушган хизмат эмас. Фарзанд билан бундай яқинлик услуби ота учун ҳам жуда муносиб.

Ижтимоий кўникмаларнинг ривожланиши

Фарзандларимизнинг таглиги қуруқ бўлса, ёки қорни оч бўлмаса, у жуда нофаолдек кўринади. Аммо, аслида, болалар мулоқотга ўч бўлади. Уларнинг ҳиссиётлари ва ижтимоий фаоллигининг ривожланишига имкон яратиш мақсадида ота-она ва оиланинг бошқа аъзоларига фарзандларни ўзлари банд бўлган кундалик барча юмушларга жалб қилиш тавсия этилади. Бундай ҳолатда фарзандга ўзининг ижтимоий кўникмаларини ошириб бориш имконияти туғилади. Шунингдек, болаларнинг она қўлларида ухлаб қолиш ҳолатини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Болакайлар онаси ёнида эканлиги ва хавфсиз эканликларини ҳис қилиб турадилар ва шунинг учун ҳам бола онасининг қўлларида мириқиб дам олади.

Ёшлигида қўлда кўп кўтарилган болалар хатти-ҳаракат борасида ҳамин қадар мустақил ва фаол бўлишади.

Шундай қилиб, агар болани қўлга ўргатиш уни эркалатиб юбориш деб танқид қилинаётган бўлса, аслида ундай эмас. Аксинча, бу боланинг ва, ўз навбатида, онанинг табиий эҳтиёжидир. Ёдингиздан чиқарманг, фарзандингиз сизнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтож.

Сербия Зелена Учионица лойиҳаси

Тошкенбой таржимаси

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар

Ҳозир сайтимизда 640 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ