1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

«Ўғилларим бор деб ғурурланманг, ота!»

Ишдан қайтаётиб маҳалламиз бошидаги дўкон олдида гурунглашиб ўтирган аёллар билан, салом-алик қилмай ўтолмадим. Ҳол-аҳвол сўрашганимдан кейин ўз-ўзидан уларнинг суҳбатига қўшилиб кетдим. Ҳамиша сўнгги ахборотлардан хабардор бўлиб юрадиган, маҳалламиз кайвониси Назира ая  маҳаладошимиз Бешим ота ўз ҳовли-жойини қўшниси Бобоқул аканинг ўғлига хатлаб бергани ҳақида тўлиб-тошиб гапираётган экан. Аянинг оғзига термулиб ўтирганлар отахоннинг саховатига таҳсин ўқиётганларида, мен ич-ичимдан тошиб келаётган ҳайратни яширолмай савол бердим:
— Ахир, Бешим отанинг фарзандлари, неваралари бор-ку. Улар қандай кўнишибди...
— Болаларининг болалиги қуриб кетсин. Отахон анча пайт бетоб бўлиб ётиб қолибдилар. Бирорта фарзанди дўхтиргами, касалхонагами олиб бориш у ёқда турсин, ҳатто холидан ҳам хабар олишмабди. Одамзоднинг тақдири шу экан-да. Бешим ота умр бўйи катта ишларда хизмат қилган. Болаларини бировдан кам бўлмасин деб, яхши едирди, ичирди, кийдирди, ҳашамаматли уйлар қуриб берди. Ўқитди. Бугунга келиб болаларидан оқибат кўролмай, алам устига етти ёт бегонанинг боласига уй-жойини хатлаб берибди.
— Ўзиникилар иссиғ-совуғидан хабар олмай, ёлғизлатиб қўйганидан кейин Бобоқулбойнинг оиласи, аёли, болалари отага қарашди. Ҳатто касалхоналарда ётқизиб,  даволатишди. Тўғри, ота пулга муҳтож эмас, аммо қари одам қўлида пули бўлгани билан нима ҳам қила оларди? Ўғиллари бўлса пул дардида эрта чиқиб, кеч қайтишади. Ҳафтада бирми, ойда бирми отасидан хабар олишади ё йўқ. Ота кампири вафот этганидан кейин, шаҳарлик бир бевага уйланган экан. Келинлар аёлни сиғдирмай бир ҳафтадаёқ ҳайдвб юборишибди. Тағин одамлар “ўғил фарзандим бўлса эди”, деб орзу қилишади. Ана Бешим отанинг тўртта алпдай ўғли бор. Казо-казо жойларда ишлашади. Бу дунё чархпалак дунё. Отасига қилгани бир куни албатта ўзига қайтади,- деди ёши кексароқ маҳалладошимиз. - Эртага Бобоқул ака элга дастурхони ёзиб, тўнғич ўғли билан келинини ўша ерга кўчириб ўтказмоқчи экан. Отанинг ўғиллари, “Биз турганда нега бегонанинг боласи отамизнинг уйига эгалик қиларкан”, деб жанжал кўтариб, маҳаллаю мелисагача боришибди. Ота, “мен кимни хоҳласам, ўша меросхўр бўлади” деб, уйларига нотарус чақиртириб, маҳалладан икки киши гувоҳлигида уйни Бобоқулбойга хатлаб берибди. Демак, Бешим отанинг кўнгиллари шу оиладан сув ичган экан-да.
— Нимасини айтасиз, - бошқа бир ҳамқишлоғимиз гапга қўшилди. - Бобоыулбойнинг аёли бирам меҳрибонки асти ыўяверасиз. Келини ҳам тарбияли, андишали. Бешим отани ўз бувасидай кўриб, ош-овқати, чойидан ҳамиша хабардор экан. Ҳатто кирларини ювиб, дазмоллаб ҳам бераркан. Қаранг, меҳнатдан ҳурмат топиш деб шуни айтадилар-да, ҳам кекса одамнинг дуосиллди, ҳам уй-жойли бўлди.
— Тўғрироғи, меҳр ва эътиборга муҳтож одамга ёрдам берганни Худо ҳам, ўша одам ҳам қуруқ қўймайди. Бу дунёда ҳеч бир иш жавобсиз қолмайди.
Одамлар шундай воқеалрни кўриб, бундоқ кўзи очилсин. Ўйласин, мушоҳада қилсин. Бу бир кам дунёда фарзанднинг ота-она олдидаги ҳақини, бурч вазифасини англасин, билсин. Қизлар-ку, турмушга узатилиб кетганда ҳам ота-онасини ўйлаб, топганини гоҳ яширин, гоҳ ошкора меҳрибонларига илинади. Ҳали эрига, ҳали қайнонасига ёмон кўриниб, озгина бўш вақт топдим дейишса ота-онасиникига чопади. Ўғиллар уйлангандан кейин тамоман ота-онасини унутади-қўяди,- деди бошқа бир онахон.
Онахонларнинг суҳбатига қулоқ тутар эканман, бундан икки- уч йилча олдин ота маҳалламдаги бир воқеа эсимга тушиб кетди.
Хуллас, маҳалламизда яшайдиган бир оилада уй-жой муаммоси чиқиб, ота уйни кенжа ўғлига қолдириб, тўнғичига бошға жойдан уй- жой қилиб чиқиб кетишини айтибди. Ўғилга отасининг гапи қаттиқ таъсир қилиб, жанжал чиқибди. Охири иш шу билан якун топибди-ки, ўғил отасидан юз ўгириб, хотини ва уч қизи билан уйдан чиқиб кетибди. Ҳарқалай кўчада қолмай, уй қуриб бошпана тиклабди. Аммо отаси ва укаси билан юз кўрмас бўлиб кетган, айни пайтда уч қиздан кейин тилаб-тилаб етишган ўғилчаси гапирмайди, эшитмайди. Ота-боланинг оқибатсизлиги, беандишалигининг касри бегуноҳ болага уриб келяпти. Ота уйимга борганимда ўша оила ҳақида онамдан сўраб қоламан. Ҳанузгача на ўғил, на ота ҳовуридан тушиб, бир-бирининг айбидан ўтиш учун қадам ташламас эмиш... Ўйланиб қоламан, бир пайтлари аёллар бир-биридан арзлаб, аччиқланиб, гинаю кек сақлашарди. Наҳот энди бу одат эркакларга кўчган бўлса?!..
Ўзлигингизга қайтинг, Ҳазрати ЭРКАК! Аёлнинг паноҳи, оиланинг қўрғонисиз. Масъулиятингизни ҳис қилиш билан бирга бажариш ҳам керакоигини, ҳеч қачон унутманг! 

Рухшона Фаррух 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар

Ҳозир сайтимизда 836 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ