1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

“Ўғлимнинг оиласи бузилмасин”

- Алло, ассалому алайкум. Бу таҳририятими?
- Ваалайкум ассалом. Сизни эшитамиз.
- Мен бир муаммо юзасидан сизлардан маслаҳат сўрамоқчи эдим.
- Хўш, қанақа муаммо экан? Агар мумкин бўлса батафсил гапириб берсангиз.
- Бошидан гапирадиган бўлсам, аввало ўзим ҳақида айтмоқчи эдим. Тошкент шаҳриданман. Ёшим 57да. Турмуш ўртоғим билан хусусий тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Икки қизим, икки ўғлим бор. Қизларимни ўзига тўқ, таг-тугли оилаларга узатганмиз. Икки ўғлимни ҳам уйлантирганман, невараларим бор. Бир қараганда ҳамма нарсамиз бадастир, камимиз йўқ. Аммо биринчи келиним бизни хўп куйдираяпти-да, қизим. Қўни-қўшни, қариндош уруғ, маҳалла-куй орасида бош кўтаролмай қолдик.
- Тинчликми, келинингиз нима қилибди?
- Ўзи аслида келинимни ўғлим ёқтириб қолгани учун олиб бергандим. 23 ёшда эди ўшанда. Уйимга келганида овқат қилиш, кир ювишни, уй тутишу рўзғор эплашни умуман билмасди. Ҳаммасини ўзим ўргатганман. Тўғрисини айтишим керак, ўзим қайнонадан, қайнсингиллардан ёшлигимда кўп зуғум кўрганим учунми, “вақт соати етиб келин туширсам ҳеч қачон уларни эзмайман, қийнамайман, ўз қизимдек кўраман”, деб астойдил ният қилганман. Шунинг учун ҳам келнимнинг шу ёшгача рўзғор ишларини ўрганмаганини юзига солмай, меҳр билан ҳамма нарсани ўзим ўргатдим. Пайти келиб уй юмушларини мендан аъло бажарадиган, ширин ва мазали овқатларни қойиллатиб тайёрлайдиган бўлди. Қачонки эридан ё хўжайинимданми, уйимизга келган меҳмонларданми тансиқ таомлари учун мақтов эшитса, мени қучиб, “Раҳмат ойижон. Бундай ширин овқатларни пиширишни сиздан ўрганганман”, деб миннатдорчилик билдирарди. Қаердан онаси тушмагур орага қўшилиб, икинчи қизини ҳам кичик ўғлимга бермоқчи бўлди-ю орамиз бузилди. Қудамларнинг кичик қизи, яъни, келинимнинг синглиси кенжа ўғлимга ёқмади. «Йўқ ойи, қорача қиз экан, унга уйланмайман», деди. Ўғлимга ёқмаса мажбурлаб олиб беролмайман-ку. Хуллас, бошқа қизни келин қилдик. Шундан кейин қудаларим ҳам, келиним ҳам айниди-да. Кунда уруш-жанжал, кунда тўполон. Келиним эрини - ўғлимни ҳурмат қилмайди, арзимаган гапга кўч-кўронини тайёрлаб, онасиникига чопади. Яна ялиниб-ёлвориб уйга қайтараман. Очиғи, шунча кўнглимга озор берган бўлса ҳам шу катта келинимни жуда яхши кўраман. Қандайдир меҳрим тушган-да. Икки бола билан аразлаб онасиникига кетганди. Тап тортмай келиним ажрашмоқчи ҳам бўлди. Орага маҳалланинг обрўли кишиларини қўйиб, яраштириб қўйдик.
- Шундан кейин ҳам рўзғорига бош эгмадими?
- Йўқ-да. Яғинда яна ўғлим билан аразлашиб онасиникига кетиб қолди. Келиннинг кетиб қолганини кўтаролмай хўжайиним ётиб қолдилар. Қон босимлари кўтарилиб кетди. Мен касалхонада уларга қараб ётгандим, келиним уйга бориб, “Қайнонам эримга ёмонлади, кейин уришиб қолдик. Фақат мени ўғлига урдиради”, деган гапларни айтибди. Бир пайт укаси келиб уйда тўполон кўтариб, эшик-деразаларимизни синдириб, ойналарини чил-чил қилиб кетибди. Келиним маҳаллага чиқиб бизни, болаларимни  ёмонлабди. Шукрки, маҳалламиздагилар бизни яхши билишади. Меҳнат билан, пешона тери билан одамлар орасига қўшилганмиз. Билмадим, ҳозирги ёшлар нега бунақа экан. Ё улар бизга ўхшаб қийинчилик кўрмагани учун ҳам бесабр, бепарво бўлиб кетишганми, деб ўйлаб қоламан-да. Ахир ўша келинимнинг укалари синдирган эшик-деразаларни қилгунимизча, бунақанги ҳашаматли уйларни қургунимизча биздан озмунча заҳмат ўтганми? Ўйлаб ўйимга етолмайман, данғиллама ҳовлида яшашса, уч нафар ширингина фарзанди бўлса, бошида эри посбон, қайнона-қайнота хизматида, ҳамма нарсанинг олдини ейишади, олдини кийишади. Ҳатто, эркакларга қараб ўтирамизми, деб келинларимга машина ҳайдашни ўргатганман. Тушунмайман, нега бунақа ғиляпти. Сиз қудасини ерга уряпти, демангу ўзлари амал-тақал қилиб зўрға кун ўтказишяпти, келиним онасиникида уч болани қандай эпларкин, шуни мулоҳаза ҳам қилишмайди-ей.
- Хўш уларнинг мақсади нима экан?
- Қайдам, қизим. Қудамникига борсам хотин қуда тўполон кўтарди. Эркак қудамни-ку бори ҳам, йўғи ҳам билинмайди. Хотини эрининг овозини чиқармай қўйган. Келиним бўлса менинг олдимга кўриниш бермайди-ю, орқамдан одамларга, таниш-нотанишларга ёмонлаб юраркан. Биласизми қизим, аразлаб кетганига уч ойдан ошиб қолди. Ана шу вақт мобайнида келиним бизга невараларимизни кўрсатмаяпти. Ўғлам ҳам, мен билан хўжайиним ҳам болаларни жуда соғинганмиз.  - Мухлисамиз бир муддат жим қолиб, йиғламсираган товушда давом этди: - Ҳозир ҳали униси, ҳали буниси келиб, “фалончи қизини бераркан”, “пистончининг қизини келин қилинг, яхши ўқишларда ўқиган”, деб келин қилишга қистаяпти. Лекин кўнглим ўзимнинг келинимдан, бошқасини истамайди. Қолаверса, уч нафар неварам бор. Уларни ўзим катта қилганман. Ишонасизми, келиним фақат эмизарди, холос, невараларимнинг иссиқ-совуғидан ўзим хабардор эдим. Уларни етим қилишни истамайман. Қудам ўз кунини зўрға кўраётган бир пайтда келиним билан невараларимни қандай боқади. Қолаверса, бир пайтлари бизга тиқиштирмоқчи бўлган қизи ҳам узатилиб, икки ойда турмушидан ажраб келган. Иккита ўғли уйланиш ёшида. Уларга яна ортиқча муаммо нимага керак экан, деб ўйланиб қоламан.
- Ҳа, келинингизнинг бу ишлари ношукрчиликми деб ўйлаб қолдим.
- Агар мен ҳам бошқа қайноналардай қаттиққўл, инжиқ бўлганимда балки келним шунақа бебошлик қилиб юрмасмиди, орага совуқчилик тушмасмиди, деб ўйланиб қоламан. Ким билади, энди. Бу ҳам Яратганнинг бир синовидир эҳтимол. Аммо бахтни беқадр ғилишнинг азоби мушкул бўлади, қизим. Шундан қўрқаман-да.
- Анчагина мулоҳазали экансиз, холажон. Хўп, энди нима қилмоқчисиз? Ҳарқалай учта норасида гўдак билан ўғлингизнинг оиласини бузиб юбориб, жимгина қараб турмассиз?
- Ҳамма гап шунда-да қизим. Мен икки дунёда ҳам буни хаёлимга келтирмайман. Ҳозир ўзим яна бир бор келинимнинг уйига бош эгиб бораман-да ўғлим билан яраштириб қўйиб, уларга «майли, агар биз билан бирга тургинглар келмаётган бўлса, бошқа жойда яшайверинглар» дейман, деб ўйлаяпман. Қийинчилик кўришсин. Балки шунда бахтнинг қадрига, бир-бирининг қадрига етиб қолар. Яна билмадим…
- Менимча ҳам шундай қилганингиз маъқул. Худо хоҳласа, ҳали келинингиз қуйилиб, сиздай меҳрибон қайнонасининг, фарзандлари ва тўкин оиласининг борига шукр қиладиган бўлади.
- Айтганингиз келсин, илоҳим.

Рухшона ФАРРУХ суҳбатлашди

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар

Ҳозир сайтимизда 252 та меҳмон бор, битта рўйхатдан ўтган аъзо бор

  • Zorroaledo