1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    bit.ly 20.03.2017 06:29
    I have been surfing online more than 4 hours today, yet I never found any interesting article like ...

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият билан бошланган кун хайрли ўтади» каби гапларни жуда кўп эшитамиз. Халқимиз ҳам кулгусевар халқ. Кулгининг миллий жанрлари азалдан халқимиз орасида оммабоп бўлиб келган. Бирон бир кунимиз йўққи, бир озгина бўлса-да кулишиб латифа (ҳангома) айтмасак, эшитмасак ёки бирор қизиқ воқеани эслаб кулишмасак. Қизиқчиларимизни ҳам халқимиз жуда эъзозлайди. қимматли эътиборингизни қаратмоқчи бўлганимиз: бугунги кунда биз кулги деб тушунаётан, умуман, биз кулаётган нарсалар ҳаётимизда қанчалик муҳим ўрин тутади? Қизиқчиларимизнинг савияси қандай? Кулги, аслини олганда, келажак авлодни тарбиялашда роль ўйнайдими?

Биз қуйида айнан аниқ бир шахсни қоралашдан йироқмиз. Жоиз бўлса, шунчаки ўзимизнинг ожизона таҳлилимиз ва фикр-мулоҳазаларимизни баён қилмоқчимиз, холос. Гапларимиз оммага йўналтирилган бўлиб, ўз эгасини топиб олишига ишонамиз.

Замон ўзгаряпти, тўғрироғи, биз одамлар ўзгаряпмиз. Ўзгарганда ҳам жуда тез ўзгаряпмиз. Аммо масаланинг муҳим жиҳати шундаки, яхши томонгами?

Аввалари телевидение орқали қизиқчиларнинг, миниатюра актёрларининг чиқишларини бутун оиламиз билан биргаликда бемалол томоша қилардик. Ҳозир эса очиғи бироз чўчийман. Чунки баъзи қизиқчиларимизнинг чиқишлари, монологлари шундайин ажабтовур тус олганки, ёхуд ўзингни овсарга солиб ўтиришинг лозим, ёхуд аста туриб чиқиб кетишинг керак, ёхуд ... нима қилишга ҳам шошиб қоласан киши. Беҳаё жимжимали, ножуя қочирим гаплар, баъзан эса тўғридан-тўғри шундай гапларни айтадиларки, бир дастурхон устида ўтириб томоша қилаётган ота-она ва фарзандлар ўнғайсиз ҳижолатли аҳволга тушиб қоладилар. Умуман, шунақа услубда кулдириш ва умуман, буни санъат деб қабул қилиб, тинглаб, томоша қилиш тўғрими? Ахир бизда оилавий муносабатлар ўзаро иззат-ҳурмат, ҳаё, одоб-ахлоқ, гўзал хулқ, олий маданият асосида қурилган-ку! Ўзга халқларни «ўзбек» сўзини маданият сўзи ўрнида синонимдек қабул қилишга кўниктирган аждодларимиз наҳотки бугун бизни кузатиб туриб мамнун бўлмоқдалар деб ўйлайсиз? Наҳот Европа халқлари орасида «белдан пастки кулги» («юмор ниже пояса») деб қараладиган бепарда «санъат» бизга ҳам сингиб кетса? Унда миллий ғурур қаерда қолади? Шу ўринда аския жанрига ҳам муносабат билдирсак тўғри бўларди. Аския, фикри ожизимизча, биз юқорида тилга олган ўша жирканч кулгининг қоғозга (чиройлироқ қоғозга) ўралган кўриниши, холос. Биз кулгининг ўзини ҳеч ҳам танқид қилаётганимиз йўқ. Биз кулги тарафдоримиз, аммо у ҳам динимиз, туйғуларимиз, осмонимиз ... каби мусаффо ва беғараз бўлсин.

Қизиқчиларимизнинг савияси жуда баланд. Уларнинг ақлига, зеҳнига, истеъдодига шубҳамиз йўқ. Бироқ улар осон кулги йўлидан кетмоқдалар. Улар шон-шуҳрат, маблағни ўйламоқдалару — масаланинг иккинчи томони — келажак авлоднинг маънавий тарбиясига, халқнинг иймон-эътиқодига бу «санъат»нинг қандай таъсир қилишини ўйламаяптилар. Ахир қизиқчининг чиқишини миллионлаб ёшлар, болалар ҳар куни такрор-такрор эшитадилар, ёд оладилар. қизиқчи халқнинг ичидаги кусур иллатларни, дарзларни кулги орқали, жозибали сўзлар билан намоён қилиб бера олиши, огоҳ қилиши ҳақиқий санъат эмасми?

Бундай қизиқчини халқ чинакамига севади. Унга буюк мураббийдек, қаҳрамондек муносабатда бўлиб, ардоқлайди. (Ўзбек халқи яхшиликни тушунадиган ва ҳеч қачон унутмайдиган халқ). Сериаллар ва компьютер ўйинлари вакумида тарбияланаётган авлодга, уларнинг ота-оналарига таъсир эта олувчи мураббийлар – санъаткорлар, қизиқчилардир. Яъники, болалар ва ёшларни эзгулик ва яхшилик руҳида тарбиялашда ҳақиқий санъат ва санъаткорларнинг ўрни беқиёс. Чунки кўпчиликнинг кулгиси иллатли нарсаларга кучли зарба бера олади. Танбеҳни кўтариш мумкин, аммо кулгига ҳамма ҳам чидай олмайди: ҳеч бир кимса кулги бўлишни истамайди. Модомики, кулги шундай қудратга эга экан, келинг, унинг зарбасини иллатларимиз томирига тўғрилайлик, йўналтирайлик. Кулги билан феъл-атворимизни ўзгартирайлик, тарбиялайлик.

Санъатга баҳо бериш учун жуда катта мутахассис бўлиш шарт эмас. Оддий синчков томошабин ҳам, агар жиндай диёнати, инсофи бўлса, керакли баҳони бера олади. Бугун келтирган мулоҳазаларимиз барчанинг кўнглида бор бўлган, инкор қилолмайдиган оддий ҳақиқатлар эди. Тўғри қабул қиласиз, деган умиддамиз.

Жамшид Аҳмедов

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар