1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

«Эр - подшоҳ, хотин - вазир…

«Эр - подшоҳ, хотин - вазир…

      Бу кеча ёки олдинги кун айтилган гап эмас. Демак, унга амал қилинса,…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Таомни ташламанг: 10 маслаҳат

Мусулмоннинг овқатланиши ўзига хос хусусиятларга эга. Бизларни “вегетериан - гўштхўр” дейиш мумкин: халол (ислом томонидн рухсат берилган таомлар) бўлмаганда, биз вегетерианликни тажрибадан ўтказамиз. Аксар ҳолларда мусулмонлар таомни ўзлари етиштирмасдан (аслида, синаб кўрилса – бу жуда мароқли ва фойдали), озиқ – овқат дўконларидан сотиб олишади. Хуллас, экологик онг соҳиблари ҳақиқатда кўп ҳолларда ўзлари ва оила аъзолари учун сабзавот ва кўкатларни ўзлари ўстиришади – бу ишнинг ҳеч қандай сирли жиҳати йўқ ва бу ўз ҳаёт тарзини яхшилашнинг самарали усулидир.

Мусулмонлар Аллоҳ Таоло бу планетани ўзаро монандликда, тенгликда яратганига, барча истиқомат қилувчилар учун етарли ресурслар билан таъминлаганига ишонишади. У Ерга ғамхўрлик қилишни инсон зиммасига юклаган, мисол учун ўзи учун емиш топиш. Шундай экан ҳаттоки таом ҳам бизга Ўзининг изни ила берилган, демак, уни истеъмол қилишда меъёрга амал қилиш керак.

Меъёр – бу айнан замонавий истеъмолчилик жамиятида инсон учун етишмайдиган нарсадир. Биз ўз ошқозонимизга жойлаштираётган нарса ҳақида билиш учун ёрлиқни тўлиқ ўқимаймиз; уйда таом тайёрлаш ўрнига, жуда ҳам тез – тез тайёр таомларни буюртма қиламиз.

WRAP (Чиқинди ва ресурсларга доир ҳаракат дастури) ташкилотининг маълумотига қараганда, 2012 йилда британиялик истеъмолчилар 19% озиқ – овқат маҳсулотларини ташлаб юборишган. Бу 2007 йилдагига нисбатан яхшироқ ҳолат, бу кўрсаткич ўша пайтда 22 % ни ташкил қилган, лекин бу барибир жуда ҳам кўп. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз устимизда ишлаш ва таомга нисбатан онгимизни ошириш бўйича меҳнат қилишимиз фойдадан ҳоли эмас.

Кўпчиликнинг ўзлари учун органик маҳсулотларни сотиб олиш имкони йўқ, шунинг учун бундай имконияти борлар, уларнинг ташланишига йўл қўймасликлари лозим. Бекорга Қуръонда мусулмонларга эслатиб ўтилмайди: “...Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас” (Анъмо сураси, 141)

Мўтадил бўлиш ва шунчаки сарф қилмасликда қуйидаги учта принципга асосланган амалий режа ёрдам беради: камроқ еймиз, қайта ишлаймиз, такрор фойдаланамиз.

 Ҳаракатлар режаси 

Миқдоридан қатъий назар имкониятга қараб, ҳатто амал қилиш муддати тугаса ҳам озиқ – овқатларни ташламасликни қоида қилиб олинг. Агарда булар иссиқлик ишловидан ўтмаган озиқ – овқат маҳсулотлари бўлса, уларни компост (чиритиб тайёрланадиган органик ўғит) уюмига ташлаш мумкин. Қотган нон, қолиб кетган ёнғоқлар ва ёрмалар билан қушларни озиқлантириш мумкин.

Фақат бугун ёки яқин кунларда истеъмол қилинадиган нарсаларни сотиб олинг, бюджет доирасидан четга чиқиб кетманг.

Порцияни (миқдорни) камайтиринг. Хадисга кўра, ошқозоннинг учдан бирини таом, учдан бирини суюқлик билан тўлдириш лозим, қолган учдан бир қисмини бўш қолдириш керак, акс ҳолда кўп овқатланишдан кейин нафақат ҳаракат қилиш, балки нафас олиш ҳам қийинлашади! Ейилмай қолган қисмини эса кейинги сафарга қолдиринг.

Ҳаттоки чиқиндилардан ҳам фойдаланса бўлади! Идишларда қолган сувни тўкиб юборманг – гулларни суғоринг. Маҳсулотларни сақлашда бир марталик пленкадан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг, бунинг учун яхши ёпиладиган контейнер(идиш)лардан фойдаланинг. Ичимликлардан қолган бутилкаларни қайта ишлатинг.

Табиатга ғамхўрлик қилинг, электр энергиясини асранг. Стол атрофига оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз билан ўтиришга ҳаракат қилинг. Катта компания учун таом тайёрлар эканмиз, ҳар бир киши учун алоҳида овқат пиширгандан кўра ошхона жиҳозларидан камроқ фойдаланамиз, демак энергияни ҳам кам сарфлаймиз.

Компост уюми ҳосил қилинг: бунинг учун пўчоқ, қобиқ, тухум пўсти ва чувалчанглар кифоя!

Мунтазам равишда консерваланган маҳсулотлар ва янги меваларни эҳсон қилиб туринг. Саҳоватнинг мўжизаси шундаки, биз зарар кўрмаймиз, балки бошқаларга ёрдам берамиз.

Озиқ – овқат йиғиш акцияларида иштирок этинг. Рамазонда рўза тутинг, номусулмонлар Олий рўзани тутишлари мумкин – бу билан улар нафақат дин амрларини бажарган бўладилар, балки таом имтеъмол қилишга доир гўзал экологик анъаналарни ҳам амалга оширган бўладилар.

Маҳсулотларга интернет орқали буюртма беришдан оқилона фойдаланинг ва тайёр таомлар буюртмасидан воз кечинг. Ва мана шу ерда – охирги, энг муҳим лаҳза: уй таомларини кўпроқ истеъмол қилинг!

 Манба: Muslim Village

Шахноза Олимбой қизи тайёрлади

 

Муслима бўлажак умр йўлдоши билан қандай танишади: 10 та асосий қоида

Бизни муслималардан қилиб қўйган Аллоҳ Таолога ҳамдлар бўлсин! Ислом бизга мантиқий, мўътадил ва маънога тўла умр кечиришимизни таъминлайди. Бизнинг динимизда аёл табиатига мувофиқ келмайдиган кўрсатмалар мавжуд эмас. Биз унда фақат ўзимизга керакли, манфаатимиз учун хизмат қиладиган, ҳам жисмоний ҳам маънавий аҳволимизга ижобий таъсир қиладиган амалларни бажарамиз. Бундан ташқари, чин муслималар диний жиҳатдан баркамолликка интилиб яшайдилар. Бу эса уларнинг гўзаллигини вақтга боғлаб қўймайди.
Менга ўз шахсий ҳаётидан қониқмаётган муслималардан кўп хат келади. Ўз умр йўлдошига нисбатан бундай муносабатда бўлишнинг сабаби нимада бўлиши мумкин?
Ва бундай ҳолатлар енгилтаклик ҳукм сураётган номусулмон оилалар учун намуна бўла оладими? Ушбу афсусланарли, мусулмонча ҳаёт тарзига тарғиб қилишга мисол бўла олмайдиган ҳолнинг боиси нима?
Таҳлилимизни даставвал мусулмонларнинг турмуш қуришдаги илк қадамларидан бошласак. Шу қадамларнинг ўзидаёқ кейинчалик эр-хотин орасидаги муносабатга таъсир этувчи бўшлиқларни кўриш мумкин. Демак савол, мўмина ва мўминлар ўзаро қандай танишишмоқдалар?

Бу танишув - бўлажак оиланинг қандай қурилиши ҳақида дақиқ жойларигача сўралмайдиган қисқа вақтли учрашувлардир. Бу ҳолнинг ўз сабаби бор: қизнинг ўз тажриба ва билимларидан келиб чиққан ҳолда унга мос келувчи умр йўлдошни танлаб берадиган маҳрами бўлмаслиги мумкин. Шу туфайли қиз умр йўлдошини ўзи қидиришига тўғри келади.

Ўзининг тажрибасизлиги, соддалиги, ҳамда дунё ва дин илмларидан оз билимга эгалиги сабабли, у умр йўлдош танлашда бир қатор хатоларга йўл қўяди.
Ушбу қадамда ёшлар ўзини тақводор қилиб кўрсатадилар ва бу қанчалик ғалати туюлмасин, ўз танловига жиддий ёндашишга халақит беради. Улар бир-бирларини кўриб турганликларидан хурсанд бўлишади ва ўзаро юзаки, ҳамда бўлажак турмушга умуман алоқаси бўлмаган бир-икки жуфт саволлар билан алмашинадилар холос!

Қачонки маҳрамлар гувоҳлигида учрашишга нафақат рухсат, балки шарт бўлганда, бўлажак эр ҳақидаги барча шубҳаларни тарқатиб юборувчи, унинг қандай шахслиги ва ҳаёт тарзини очиб берувчи барча саволларни бериб олиш керак.

Бундай учрашувлардан мақсад, шунчаки бўлажак эр билан яна бир марта кўришиб олиш эмас, балки қаршингиздаги номзод сизга тўғри келадими, йўқми, аниқлаш бўлмоғи керак.

Унинг қандай шахс ва қандай оиладан эканлигини, унинг яқинлари ва дўстлари, ҳамкасблари ва танишларидан сўраб-суриштириш керак.
Никоҳига олувчи номзоддан биргаликда яшаш бўйича, уй юмушлари-ю, иш ва ҳатто аёл киши унинг уйида неча соат ухлаши, нима кийиши, қандай бўяниши, ота-она, қариндошларини қанчада бир кўриб кела олишигача сўраб билиб олиши лозим.
Ҳар бир муслиманинг бўлажак эрига берадиган хос саволлар рўйхати бўлиши керак. Чунки, бу унинг ҳаёти ва у ўзини ўзгалардан кўра яхшироқ билади.
Муслима ўз турмушида нимани ёқтириши, нимани ёқтимаслигини аниқлаб олиб, шундан келиб чиққан ҳолда саволларини тузиши керак.
Дунёда оила юритишга асос бўла оладиган бир хилдаги андоза мавжуд эмас. Чунки биз турли оила, баъзида турли маданиятларда улғайганмиз. Шунинг учун никоҳга нисбатан янаям масъулият сезиб, амалда тақводор бўлиб, турмуш қуришга эса жиддият билан ёндашмоғимиз керак.
Танишув пайтида бўлажак турмуш ўртоғингизга ўз ортида аниқ ва муқим бўлмаган амалсиз баландпарвоз гапларни гапирмаслик керак. Балки холис ва ростгўй бўлмоқ лозим.
Берилган саволларга жавоб беришда эса, жимжимадор ва серваъда эмас, балки лўнда ва аниқ жавоб бериш керак.

Эльвира Садриддинова. "Турмуш ҳақида афсоналар, ёхуд муслима нега йиғлайди?" китобидан
Ибн Маъруф таржимаси

Эрдан пул сўрасакми ёки йўқ?

Исломда аёл ҳуқуқлари чекланган деган фикр кенг тарқалганига қарамасдан, воқелик бунинг аксини кўрсатади. Бунинг далилларидан бири бўлиб масаланинг молиявий жиҳати хизмат қилади. 

Подробнее...

Энг хавфли озиқ-овқат махсулотларининг рўйхати

1.    Глутамат натрия
Е-621 (глутамат натрия) қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Қачонки дўкондан маҳсулот олганингизда, уни қоғозини ўқиб кўринг. Агарда глутамат натрия кўрсатилган бўлса, уни умуман харид қилманг. Глутамат натрия таъмни кучайтиргувчи ҳисобланади. Ҳозида уни умуман кутилмаган маҳсулотлар таркибига қўшишади, аҳолини шунга “ўтиризиб” қўйиш мақсадида. Огоҳ бўлинг! Яхшиси, табиий маҳсулотларни истеъмол қилинг: туз, шакар, қалампир ва ҳ.к. Аммо глутаматни, асло!


2.    Шакар ўрини босувчилар (сахарозаменители)
Гарчи кўпчилик шакар ўрнини босувчилар жуда тежамкор ва калорияга эга бўлмасада (бир дона пластик идиш 6 кгдан 12 кг гача бўлган шакарни ўрнини босади), шунга қарамасдан, таваккалига уларга ишониш керакмас. Маълум бўлишича, ширин таъмни хис қила туриб, бизнинг қизилўнгач ўйлайдики, хозир бир порция углеводларни олади, аслида эса улар йўқ. Бундай “алдов”дан кейин, организмга 24 соат давомида бундай “посилка”дан сўнг организмга тушаётган ҳар қандай углеводлар кучли очликни чақиради. Ҳар қандай шакар ўрнини босувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас.


3.    Трансжирлар
72,5 % лик ёғни умуман истеъмол қилмаслик керак. Бу трансжир- водород билан парчланган паст наъвли ўсимлик ёғидир. 82,5 % дан кам ёғ БЎЛМАЙДИ. Мабодо бундай ёғни тополмасангиз, яхшиси, ўсимлик ёғини ейинг. Бир пачка ёки килограмм трансжирларни егандан кўра, яхшиси, 2 қошиқ табиий сариёғ енг.

4.    Пластик идишлардаги тузи кам селедка
Камтуз селедка фақатгина мой (ёғ)да сақланади. Ҳеч қандай уксус ёки мусалласда сақланмайди. Агарда, селедка мойсиз бўлса, демак, унга уротропин (шу номдаги дори) қўшилган.

5.    Камтузли қизил икра
Ҳудди ўшандай қонун-қоида. Қизил икра узоқ сақланмайди. Фақат совуқ ҳолатда ёки кучли тузли ҳолатда. Агарда, камтузлиси сотилса, демак, унга ё уротропин ё лимон кислотаси қўшилган. Балки, бошқа нарса қўшилган бўлиши мумкин, аммо чиқаётганда, барибир, формальдегид ҳосил бўлади.

6.    Генно-техник озиқ-овқатлар
-    Ер ёнғоқ. Жуда захарли модда. Ҳашаротлар ҳам ерёнғоқни ейишмайди.
-    Консерва қутили яшил горох.
-    Консерваи кукуруз.
-    Импортли (хориждан келган) картошка.
-    Какао.


7.    Кукуруз ёки шакарли бодроқ
Агарда кукуруз, бодрок сотиб олаётган бўлсангиз, улар ШИРАСИЗ бўлиши керак. Чунки ишлаб чиқаришда шакар ишлатилмайди. Шакар 140 градус ҳароратда қизади. Шунинг учун шакар ўрнини босувчилар, айни ҳолатда цикломат ишлатилади.
8.    Ранг ва таъм берилган каша ва “круп”лар
Бу кимёвий маҳсулот бўлиб, эга бўлган хиди-бошқача нок, қулупнай, банан ва б.қ. ҳеч қандай табиийлик йўқ бу ерда.
9.    Барбарис конфети
Хозирда шу дараждаги кучли кимёвий эссенция қўлланиляптики, агарда сиз дастурхон устида шимилган конфетни қолдирсангиз, конфет шираси дастурхонни у ёғидан бу ёғига ўтади. Ҳаттоки пластик йўқ қилиб юборади. Энди тасаввур қилинг, ошқозонингиз билан нима содир бўларкан?
10.    Мармелад
Хозирги мармеладлар СССР давридаги мармеладларга умуман ўхшамайди. Бу шунчаки кимёвий ишлаб чиқаришнинг мўжизаси холос. Ғоятда хавфли.
11.    Жем (мураббо)
Жуда кучли антиокислител. Сиз қулупунойни ҳеч қачон олдинги асл холатидек кўринишда сақлай олмайсиз..
12.     Дўкон ва фаст-фудлардаги қовурилган картошка
Хозирда картошкани қорайиб кетмаслиги ва бир йил сақланиб туриши учун антиокислителдан фойдаланилади. Бу фаст-фуд, шаурма, пирожка ва хаттоки салатларга хам таалуқлидир.

13.     Қайтнатма калбаса
Улар генно-модифицирован соялардан ташкил топган. Сосиска, сарделька (йўғон сасиска), қайнатилган колбаса, паштет ва бошқа озиқ-овқатлар. Уларнинг таркибида сало, ички мой (ичидан чиқадиган), чўчқа териси вазнининг 40% гача, аммо гўштни остида билинтирмай “ниқоб”лайдилар, хусусан, мазали қўшимчалар қўшиш билан. Ҳаром нарсалар аралашгани учун мутлоқа мумкин эмас.

14.     Дудланган чўчқа гўшти (ветчина)
Бу ерда умуман ҳеч қандай табиийлик ҳақида гап кетмайди. Нозиккина бўйин қисми ва бир килограмм гель олинади. Бир тунда махсус машинада гель бир бурда бўйинча билан биргаликда, “колбасалаштирилади” ва эрталабгача катта “гўшт” парчаси хосил бўлади. Бундай гўшт унинг таркибида 5 % ҳам чиқмайди, қолган ҳаммаси гель (кратинин, таъм ва рангни оширувчи моддалар). Пушти рангни бундай “гўшт”га махсус лампалар ёрдамида берилади. Агар витринадаги лампаларни ўчирилса, кўрасизки, ранг қандайдир яшил бўлади.

15.     Пишлоқли дудланган колбаса
Олдингидек ҳеч ким хозир дудламайди. Дудлайдиган суюқликдан фойдаланишади. Яна ўша формальдегид.

16.    Узоқ муддатли сақланадиган сут маҳсулотлари (2 ойдан ошиқ)
2 ҳафтадан ортиқ сақланадиган ҳамма нарсаларни истеъмоли тақиқланади. Зарарсизлантирилган упаковка – бу антибиотикли упаковкадир.

17.    Пластик идиш (упаковка)ли  майонез
Майонездаги уксус пластик идишни кемириб боради, канцероген (рак касалини юзага келтирувчи шароит ёки модда)ларни ажратиб. Пластик идишларга фақат нейтрал (ҳеч қандай зарар бермайдиган) озиқ-овқатларни жойлаштириш керак.

18.    Тарвуз
Тарвуз шундай ўғтилар билан озиқлантириладики, улар биринчи навбатда заҳарланиш (отравления)га олиб келувчи номзодлардир.

19.     Бузилмайдиган узум
Узумни уни шоҳасидан узмасингиздан бурун замбуруғлар кемириб бошлайди. Агарда 5 кундан ортиқ вақт мобайнида сақланаётган узумлар бўлса, билингки, улар хлороформ ёки бошқа жиддий антикислителлар билан ишланади.
20.     Қалампир (номавсумдагиси)
Мутлоқо генно-модифицированли маҳсулот. Уни ошқозон-ичак йўли, гипертония, эпилепсия, ўпка ва юрак оғриғи билан бетобланганлар истеъмол қилиши мумкин эмас. Қалампирнинг ўзи таркибига азот қўшилувчи озиқ-овқатларнинг ўнталигига киради. Яхшиси, уни мавум пайтида харид қилган маъқул.

21.    Қишки қулупнай
Мутлоқо фойдасиз маҳсулот. Унда биронта витамин йўқ. Агар сиз Исроилда, яъни қишда қулупнай мавсуми бўладиган жойда яшайдиган бўлсангиз, бу сизга тегишли эмас.

22.     Дўкон расталаридаги қўзиқорин, туршак, олхўри қоқи, майизлар
Агарда чиройли кўриниб турган туршак ёки майизни кўриб қолсангиз, ёнидан ўтиб кетинг. Ўйлаб кўринг, ўрикни шундай аҳволда сақлаш учун, уни қандай бу ҳолга олиб келишган бўлиши мумкин. Туршак буришиб-тиришиб ётган бўлиши керак аслида.

23.    Музқаймоқ
Ҳозирда сутдан тайёрланган музқаймоқни учратиш қийин. Агарда сутдан қилинган ҳақиқий музқаймоқни кўриб қолсангиз, қўрқмасдан, сотиб олаверинг. Мевали музқаймоқлар- бу қуп-қуруқ эссенция, ҳеч қандай табиийлиги йўқ.

24.     Упаковкали кекс ёки рулетлар
Буларни суви қочмайди, бузилмайди, қотиб қолмайди. Булар бир ойлаб ётади. Бир ойдан сўнг эса, яна шундай тураверади.

25.    Шоколодли конфетлар
90 % шоколод- бу умуман шоколод эмас (бўёқли-ўрнини босувчи). Шоколод батончиклари.  Булар кимёвий қўшимчалар, ранг ва таъм қўшувчилар билан тайёрланган маҳсулотдир.

26.     Товуқ гўшти
Асосан эркакларга товуқ гўштини ейиш умуман мумкин эмас. Негаки товуқ гўшти 6 та аёл гормонларига эгадир. Шунинг учун агарда эркак киши аёл гармонларин ейишни бошласа, унда ҳақиқатда ҳам, тестостерон тушиб кетади. Қўй гўшти – ягона ҳайвон гўшти, қайсики ҳеч қандай гармонларни емайдиган. Коммерцияга оид бўлмаган гўштларни истеъмол қилинг. Товуқлар-ҳозир энг коммерциявий озиқ-овқат.

27.     Юмшоқ пишлоқ
Қаттиқ пишоқ тури билан солиштирганда, юмшоқ пишлоқлар кўпроқ натрийга эгадир. Бу эса гипертония ва бошқа юрак-томир касалликлари билан оғриганларга зарадир. улар мутлоқо хазм бўлмайди!

28.     Қоришмали кофе
Эркакларга умуман мумкин эмас. Қатъиян! Бутунлай гормонли безлардан тайёрланади.

29.    Ароматли чой
Табиий чой ичинг, қайсики қўшимча таъмга эга бўлмаган. Ҳамма ароматли чойлар ё лимон кислотали ё апелсин кислотали, ёки бошқача кислота бор. Бунга дарров ўрганиб қолиш мумкин. Биз эса организмдаги хамма кислоталрни чиқариб ташлашимиз керак.

30.     Тозаланган ўсимлик ёғи
Айтганча, бундай мойни истеъмол қилиш мумкин эмас, у молекуляр тузилишига кўра, деярли пластикдан фарқ қилмайди. Тозалаш жараёнида кучли иситиш натижасида у билан нима рўй бериши мумкин. Бундай ёғ кучли канцероген ҳисобланади. Шу сабабли, битта ўша ёғда икки марта қовуриш мумкин эмас, зайтун ёғи бундан мустасно.  Бундай ёғни салатларга ишлатиш ҳам мумкин эмас. Унда фақат қовуриш мумкин.

31.    Кетчуп, ҳар хил соуслар ва зираворлар
Бунда энг хавфли нарсалар – бу ранг, таъм берувчи моддалар ва ГМО, бундан ташқари консервантлар. Бу моддалар маҳсулотни бузилишдан савлаб туади ва шуни билан биргаликда, бахтга қарши, организмдаги фойдали микробларни йўқ қилиб юборади.

32.    Картошка чипслар
Чипслар асосан бутун картошкадан эмас, балки пюредан тайёраланади. Бу углевод ва ёғларни қоришмаси, қўшимчасига сунъий қўшимча таъм берувчилардан иборатдир.

33.     Тезкор тайёрланувчи маҳсулотлар
Тез тайёр бўлувчи лапша, эритиладиган суплар, картошка пюрелар, “Юпи” ва “Зуко” каби эрийдиган шарбатлар. Буларнинг ҳаммаси организмга зарар келтирувчи кимёвийдир.

34.    Алколгол
Хатоки минимал алкогол ҳам организмдаги витаминларни хазм бўлишига халакит беради. Алкоголни ўпкага, жигарга қандай таъсирини айтиш, шарт эмас, шундай ҳам яхшигина билиб турибсиз. Бунинг устига булар ҳаром ҳамдир.

35.     Ширин газли ичимликлар
Булар- шакар, кимё ва газларнинг аралашмасидир. Бу эса организмга зара келтиради. Кока кола охак, зангдан тайёрланган ажойиб маҳсулот. Юқори концентрацияли шакардан ташкил топган гази ширали ичимликлар ҳаммаси зарарли ҳисобланади. Шунинг учун, хайратланарли жойи йўқ, бундай ичимликни ичишингиз билан, 5 дақиқадан сўнг, сиз яна ичгингиз келаверади.
36.    Дрожали нон ва оқ нон
Дрожали нонни ея туриб, сиз замбруғларни ейсиз. Қора буғдойдан бўлган нонни истеъмол қилиш даркор. Тозаланган олий наъвли оқ ун, бошқа тозаланган маҳсулотлар каби, ишончли тарзда, зарарли озиқ-овқатлар сафига киради. “кесилган батон” талабга жавоб берадиган нон эмас. Бу ёғли ширин бўлка нон.

37.    Пакетлардаги шарбатлар
Айни вазиятда ҳеч қандай табиий шарбат ҳақида гап кетмаяпти. Пакетларда сотиладиган табиий шарбат ЙЎҚ.  Уларни болаларга бера кўрманг!!! Бу тоза кимё!

Бу рўйхатдаги маҳсулотлардан воз кечиш даркор! Гап фойдасиз махсулотлар ҳақида эмас, балки ХАТАРЛИ маҳсулотлар ҳақида кетяпти!

Манба

Макияжсиз ҳаёт

Тўғрисини айтсам, буларнинг бари қачон рўй берганини эслай олмайман. Бу дунёқарашимни буткул ўзгартириб юборган онгости қарори бўлганми, йўқми, буни ҳам билмайман. Аммо буларнинг бари бўлганидан жуда хурсандман. Негаки, айнан ўша кун, косметикаларим қалам билан ўрин алмагашган пайт, мен табиий ўзимлигимча қолдим.

Подробнее...

Савоб

«Уйланишдан, хотин олишдан ҳамманинг мақсади бир хил эмас», дейилса, бу фикр дастлаб ғалати туюлиши мумкин. Баъзилар айш-ишрат қилиш, шаҳват нафсини қондириш учун уйланмайдиларми? Шу ниятда энг сулув қизларга етишмоқ учун  шумликлар қиладилар. Бу шумликнинг оқибатини  «оила» дея олмаймиз. Баъзилар эса бой бўлиш мақсадида бой хотинга тузоқ қўядилар. Бунинг натижаси ҳам «оила» эмас. Яна бир ҳил одамлар фарзандталаб бўладилар ва шу мақсадда оила қурадилар. Баъзи одамлар гуноҳдан сақланиш учун уйланадилар. Яна бир қанчалари уй-рўзғор, саранжом-саришталик учун уйланадилар.
Оила қуришда улуғ савоблар борлигини яна таъкид этамиз. Шундай инсонлар борки, савоб учун атайин уйланишади, савоб истагида турмушга чиқишади. Бир илмли одам бир қизни сўраб совчи юборади. «Аллоҳнинг амри, ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларига мувофиқ қизингизга уйланмоқчилар. Биз розилигингизни олмоққа келдик», дейишади совчилар. «У киши жонимни сўрасалар, жонимни берай, аммо қизим у зотга муносиб эмас. Чунки қизимнинг икки оёғи шол. У муҳтарам зотга эса хизматларини адо этувчи соғлом жуфти ҳалол керак», дейди қизнинг отаси узр билан. Совчи қўйган киши қизнинг аҳволидан хабардор эди. «Бу қиз ногирон бўлгани сабабли унга ҳеч ким уйланмайди. Мен шу бечорага уйланиб, кўнглини кўтарай», деган қароридан қайтмайди.
Шунга ўхшаш бошқа воқеа: Шуҳрат Умаров исмли шоир биродаримиз бўлардилар. (Аллоҳ раҳмат этсин!) Шуҳрат ака талабалик йилларида йиқилиб, беллари майиб бўлиб ётиб қолган эдилар. Бу ҳолдан хабар топган шоира синглимиз Насибахон тақдирларини шу ногирон шоир тақдири билан боғлашга қарор қилдилар. Ёш ва гўзал қизнинг бу қарори кўпчиликни таажжубга солди. Таажжубланганлар Насибахоннинг ташқи гўзалликларини кўрардилару аммо қалб гўзалликларини, иймон гўзалликларини ҳис қила олмасдилар (Биз шунақамиз: ногирон фақат ногирон билан турмуш қуриши керак, деган бемаъни тушунча билан яшаймиз. Соғлом йигит шол ёки кўзи ожиз қизга уйланса ажабланамиз. Гўзал қиз ногиронни севса ишонқирамаймиз. Демаймизки, Аллоҳ розилиги учун қилинаётган бу амаллар нақадар гўзал!). Шуҳрат ака билан Насибахонга Аллоҳ солиҳ ўғил фарзанд берди. Шуҳрат ака ҳали ёш ўғилларига «онангни ҳаж ибодатига олиб борасан», деб васият қилган эканлар. Беҳзод улғайгач, отамерос автомашина сотилиб, васият бажарилди – Аллоҳ она ва болага улуғ ибодатни насиб этди. Насибахон бахтларини айнан шу оилада топганларига ишора эмасми бу! Улуғлик деганимиз ҳам шу, қаҳрамонлик деганимиз ҳам шу! Оиланинг муқаддас тушунча эканига ҳам мисол шу.
Тилимизда «оила қурди» ёки «оила барпо этилди» каби ибораларни кўп учрайди. Шунинг қаторида «оила бузилди» ёки «оиласи барбод бўлди» деганлари ҳам бор. Демак, оила умр йўлидаги гўзал бир саройга ўхшатиляпти. Демак, уни қуриш керак. Қурганда ҳам пойдеворини мустаҳкам қилиб, турмушнинг зилзилаю дўлларига бардош берадиган тарзда бино қилиш шарт. Демак, «оила» ёшлар қўлига тантана билан тутқазиладиган зарқоғозга ўралган ширинлик эмас.
Афсуски, айрим бадавлат ота-оналар оилани шундай тушунадилар ва фарзандларини моддий томондан тўла-тўкис таъминлаб қўйиш билан кифояланиб, «оила қурилди», деб хотиржам бўладилар. Тўғри, оила саройини қуришда ота-онанинг вазифаси ҳам мавжуд. Аммо тўлалигича қуриб бера олмайди. Бу қурилишда эр-хотиннинг ўзи ҳам фаол иштирок этмас экан, бу сарой дастлаб шоколад каби кўринса ҳам, аммо сал вақт ўтиб эрий-эрий йўқ бўлиб кетади. Ўзича эриб кетса, тақдирга тан берилар, аммо бу шоколад қасрни ялашга ишқибозлар ҳам топилиб қолса-чи?
«Уйланишдан олдин иккала кўзингни катта оч, уйланганингдан кейин биттасини юм», деган тагдор бир ҳикмат борки, кўпчилик унга амал қилмайди. Аввало, йигитнинг ҳам, қизнинг ҳам кўзларини катта очишларига ота-оналари йўл қўйишмайди. Кейин эса ёш хотиннинг ҳаракатларини кузатишда битта кўзни юмиш ўрнига тўрт-беш кўз билан қарай бошлайдилар. Аҳмад Дониш айтган эканларким: «Агар келин-куёв бировларнинг гапларига, фисқу фасодларига кирар экан, уларнинг ширин турмушлари бузилади, ораларига совуқлик тушади».
Йигит ва қиз ёстиқдош бўлгунларига қадар бир-бирларининг одатлари, феъл-атворлари ва руҳиятларини мукаммал ўрганишмаса, оилани бахтиёрлик пойдеворига қуришлари осон бўлмайди. Чунки яхши оила қуриш учун биргина муҳаббат кифоя эмас. Орада дўстлик ва ишонч ҳам бўлиши керак. Шундай оилаларни учратамизки, эр-хотин бир-бирини севади, турмуш қуришни эса билмайди. Оила қуришда маълум босқичларда биргаликдаги кураш, машаққатларни биргаликда енгиб ўтиш талаб этилади. Дейдиларки: «Муҳаббатнинг кўзи кўр бўлади». Яъни бир-бирига кўнгил қўйган йигит ва қиз унча-мунча хато ва камчиликларни сезмайдилар, сезсалар ҳам эътибор бермайдилар. Муҳаббатнинг кўзи кўр бўлса, оиланинг кўзлари ҳамиша очиқ бўлади. У ҳатто тунлари ҳам юмилмайди. Илгари арзимас ҳисобланган камчиликлар жиддий аҳамият касб эта бошлайди. Ота-оналарнинг эса бошлари қотади: ахир бир-бирларини яхши кўришарди-ку? Йигит «шу қиздан бошқасига уйланмайман», деб қанча «номзод»ларни рад этган эди-ку? (Қиз ҳам бошқа йигитларни хушламаган эди!)
Бир-бирини билиш – бир-бири ҳақида ҳамма нарсани билиш эмас. Бу бир-бирига нисбатан ишончли ва ёқимли муносабатда бўлиш, бир-бирига ишониш демакдир. Одам бошқа шахснинг руҳий оламига бостириб киришга уринмаслиги керак. Аёл билан танишиш учун бир неча дақиқа етарли, уни яхши билиш учун эса йиллар керак. Айрим «доно»ларнинг фикрича, аёлни тўлиқ билиш учун у билан ажралиш керак экан. Албатта,  бу фикрни ҳазил маъносида қабул қиламиз. Лекин, айрим эр-хотинлар ажралишиб кетишганларидан сўнг, айниқса бошқа оила қурганларидан кейин бир-бирларининг қадрларига ета бошлайдилар. Аксарият яхши эрнинг қадрига етмаган хотинга Аллоҳ янада золимроқ эрни, солиҳа аёлнинг қадрига етмаган эрга эса куйдиргувчи хотинни рўпара қилиб қўяди. Чунки эр ёки хотин шайтон васвасасига кириб, Раҳмон йўлини унутганлари учун шундай жазони олишлари тайин. Аллоҳ буюрадики: «Эй иймон келтирганлар! ...улар (хотинларингиз) билан тотув турмуш кечиринглар. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилар» (Нисо сурасидан). Аллоҳ иймон келтирганлар, деб мурожаат этяпти. Демак, иймон келтирдингми, энди иймон шартларидан бири бўлмиш оиланг ҳаққига риоя қил, тотув яша. Бўлар-бўлмасга жанжал чиқарма. Хотинни  (ёки эрни) янгилашга ошиқма. Оилани қайта-қайта бузиш иймонсизларга хосдир.

Тоҳир Малик

Турмуш қурмаган муслималарга 10 та насиҳат

Агар сиз ушбу сатрларни ўқиётган бўлсангиз, хотиржамлигингизни ўғирлаётган саволларга жавоб қидирмоқдасиз, эҳтимол. Тахминимиз тўғри бўлса, қуйидаги маълумотлар сизга фойдали бўлсин дея Аллоҳдан сўраймиз.

1. Ўз тақдирингизни қабул қилинг.
Атрофиингиздаги аксар одамлар бошқалар билан бемалол учрашиб юрган бир вақтда булар сизга қийин бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ муаммога энг оқилона ёндашишнинг бир йўли, Аллоҳ сизнинг тақдирингизни сиз туғилмасингиздан битиб қўйганини ҳис қилишдир. Тақдирингиз Аллоҳ измида ва сизнинг вазифангиз – тўхтаб қолиш ё келажакдан хавотирланиш эмас, балки яшашда давом этишдир. Агар сизга турмушга чиқиш ёки чиқмаслик ёки турмушга чиқиб ажрашиш ва яна қайта турмушга чиқиш ёки бева қолиш тақдир қилинган бўлса, шак-шубҳа қилманг, бари юз беради. Ҳали яшалмаган умр бўлган келажакдан хавотирланишингиз сизга тушкун кайфиятдан бошқа ҳеч нарсани бермайди. Ойнинг қай ўн беши – хоҳ ёруғи, хоҳ қорунғуси бўлсин, ёдда тутинг, унда сиз Аллоҳ хоҳлагани учун ва Унинг бирор ҳикмати туфайли яшамоқдасиз. Сиз билмайсиз, балки турмушга тайёр эмасдирсиз ва бундай алоқалар ҳозир қурилса, мустаҳкам бўлмас, Аллоҳ эса ўта билувчидир. Аллоҳга таваккул қилинг, чин қалбингиздан ўзингизни Унга топшириб қўйинг. Ишонинг, у Зот ўта раҳмдил ва меҳрибондир.

2. Ўзингизни мажбурдай ҳис қилманг.
Сиз бирор ким билан учрашиб юришга мажбур эмассиз. Нафас олиб турганингиз ҳаво ҳам, сизга мос ва хос бўлган турмуш ўртоқ ҳам – Аллоҳнинг неъмати эканлигини унутманг. Миллионлаб одамлар оила қуришга тайёр бўла туриб, улгурмай оламдан ўтган, ёҳуд кўплаб йигитлар билан учрашгану, аммо умрининг охиригача ҳақиқий муҳаббат нималигини билмай ўтганлар ҳақида тафаккур қилиб кўринг. Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири “ал-Ваҳҳоб” (тақдим этувчи)дир ва бандасига ўзи хоҳлаган нарсани беради. Шунинг учун сиз яхши йигитга муносибсизу, лекин Аллоҳ сизга адолатсизлик қилмоқда деган (Аллоҳ сақласин!) фикрдан воз кечинг. Шундай қилсангиз, бўш қолган фикру зикрингизни У қилаётган бошқа меҳрибончиликларга ҳамд айтиш учун йўналтира оласиз.

3. Бошқалар билан ўзингизни таққослашни бас қилинг.
«Қиёслаш – шодлик ўғрисидир» (Теодор Рузвельт).
Кўпинча бошқаларнинг яхшироқ ҳолатини ўз ҳолатимиз билан солиштириб, тушкунликка тушамиз. Агар сиз ҳам бирор марта шундай қилган бўлсангиз, биринчи пунктни қайта ўқиб чиқинг. Сиз ўзингизни солиштираётганларингизнинг ўз тақдир ва вазифаси борлигини англаб етишингиз билан қиёсдан ҳеч қандай маъни қолмайди. Ҳақиқатдан ҳам, бу ишингиз олма билан апельсинни солиштиришдай гап. Таққослаш қопқонларидан бўлган жойлардан бири ОАВдир. Кимнингдир ижтимоий тармоқ лентасида шод-хуррамликка тўла янгилик - унаштирилиш, тўй, фарзандли бўлиш ва бошқа хабари пайдо бўлса, айримларимизнинг ўзига бўлган ишонч туйғуси йўқолиб қолади. Дарҳақиқат, «ёлғизлик»дан ноқулай аҳволда бўлган кишига бундай суратлар, ё статуслар ҳиссий жароҳатларига туз сепиши турган гап. Лекин бировларни ўз шодлигини оммага очиқ тақдим қилганидан нолишга тушмасдан, ўзингиздан сўраб кўринг, нега бу сизга ёмон таъсир қилмоқда? Айнан нима сизнинг, хоҳ ғам, хоҳ рашк, хоҳ жаҳл бўлсин, бундай ҳислар оқимини олиб келди?
Ўзгалар билан ўзингизни солиштириш ўрнига ҳиссиётингизни жиловлашга кўпроқ эътибор ажратинг – бу ёлғизлигидан ўзига ишонмаётганлар учун соғлом фикрлиларнинг ҳаракатидир. Ҳа, айтганча, бундай хабарларни кўрсатувчи компьютер ва бошқа жиҳозларингизни ўчириб қўйинг.

4. Ёлғизликда ўзингизни қулай ҳис қилинг.
Ёлғиз қолишдан ёмонроқ нима бор? Ёлғизлиги учун қайғуда қолиш. Юқорида Аллоҳ белгилаб қўйган тақдир бўйича яшаётганингизни аниқлаб олган эканмиз, унга тан беришдан ташқари, уни яхши ҳам кўринг. Тан оламан, мен то турмуш қурган жуфтликлар билан суҳбатлашмагунимча, никоҳ ва оилавий алоқаларга ўта идеал ўлчамлар билан ёндашганман. Шундан сўнг тушуниб етдимки, ёлғизлигим - омадим экан! Биламан, бу ғалати эшитилади, бироқ, жуфтликлар қандай муаммолардан ўтишини, бола тарбиясидаги ҳақиқий қийинчиликларни эшитиб, ҳозирги ҳаёт тарзимга шукр қиладиган бўлдим. Мен бўш вақтим борлигидан ва кунимни қандай хоҳласам, шундай режалаштиришимдан қўнглим мутлақо тўқ. Ўз яшаш тарзимнинг қулайлигини ҳис қилишим билан ҳаётим сифати ҳам ўнлаб маротаба ошиб кетди! Барчасидан муҳими, мен ҳаётга реал фикрлар билдирадиган бўлдим: менга шу каби чигал йигит-қиз муносабатлари ҳозир керакми? Фарзандли бўлишни хоҳлайманми? Турмуш алоқаларини қуришни эплайманми? Қолган бутун умримни бирга ўтказишга тайёр бўлган йўлдошимни танлашга тайёрманми?
Ушбу саволларга идеал эр ва фарзандлар ҳақидаги ҳаёлларни бир четга суриб, ўзингизга рост жавоб беринг. Аминманки, сиз шундан сўнг, ҳозирги босқичдаги ҳаётингизни ўзингизга мосроқ эканлигига ишоч ҳосил қиласиз.

5. Сизнинг хоҳишингизга қарши кутилаётган ишни қилманг.
Қуйидаги муҳим нарсани ўзингиздан сўраб кўринг: Мен турмушга ўзим хоҳлаганим учун чиқмоқдаманми ё бошқалар шуни истагани туфайлими? Аёл сифатида, бизнинг ролимиз чекланган патриархал ижтимоий-сиёсий ҳаётда яшаётганимизни эслатиб турувчи омма, маданият, дўст, оила ва ҳатто ўзимиз ёзадиган ҳаётий сценарийнинг мавжудлигини англаб етишимиз керак. Агар турмуш қуриш ўз истагингиз туфайли эмас, ташқи босим сабабли юзага келаётган бўлса, ўзингизни тўхтатиб, савол беринг: бу ҳол ўзингизга ва бўлажак умр йўлдошингизга нисбатан ноҳақлик эмасми? Афсуски, эрта қурилган никоҳ қанчалик жозибадор кўринмасин, аҳд қилган икки ёш ўз алоқаларини шу қадар идеаллаштириб юборадиларки, оқибатда ўттиздан энди ошиб ажрашган, болали жувонлар кўпайиб кетган ва улар турли гап сўзлар остида қолганлар. Мен кўплаб қизларни биламан - улар ижтимоий босим туфайли «турмушга чиқишга мажбурман» деган ўйдалар. Чунки агар қизнинг бўйи етиб, турмуш қуриши сал кечика бошласа, одамлар уни ва ота-онасини худди сазойи бўлган оиладай гап қиладилар. Бундан-да ёмони, ёлғиз аёллар ҳақида турли миш-мишлар урчишидир: балки у фарзанд кўрмаслиги учун ёлғиздир ёки ишга ўта берилиб кетгандир ва ҳоказолар каби. Таассуфким, кўпчилик «балки у ҳозирча ёлғиз бўлгиси келгани учун ёлғиздир» деган фактга юзланмайдир. Аёлнинг айни дамда эрга тегиш ё тегмасликни танлашга шаръий ҳуқуқи борлигини тан олмаган мусулмонлар ўзининг жоҳил эканлигини намоён қиладилар. Шу туфайли ижтимоий соҳаларда аёллар кам роль ўйнаётганини тан олишимиз муҳим (одатда, хотин ва уй бекаси ролларини бажаради), бу эса аёлларнинг қабул қилиши керак бўлган ҳаётий қарорларига қаттиқ таъсир қилишини билдиради. Ахир аёл фақат бола кўрувчи орган эмас-ку? Алҳамдулиллаҳким, Аллоҳ бизга бундан бошқа кўп хислатлар ҳам ато этган!

6. Ўз устингизда ишланг.
Кўпинча турмуш қурган аёллар, айниқса, фарзанд кўрганлар, таълим олгани вақти йўқ эканлигидан шикоят қиладилар. Шунинг учун биз ёлғиз муслималар айнан шунга етарли вақтимиз борлигини тушунишимиз керак! Ушбу имкониятдан ҳозирнинг ўзидаёқ фойдалантб қолинг: диплом ва сертификатлар олинг, Қуръондан суралар ёдланг, янги ҳунар ва тилларни ўрганинг. Ахир сиз оила қуришга умид қилаётган бўлсангиз, кейин сизнинг буларга вақт топишингиз амримаҳол бўлади. Шунинг учун ўз имкониятларингизни илм олиш билан кенгайтиринг. Мени ёш, оқила ва илмли муслималарнинг ёлғиз эканлигидан афсусда эканликлари ҳайрон қолдиради. Ахир уларда бундан яхшироғи – ўзлари ва умматга фойда берувчи илм-интеллекти бор эмасми? Масалан, машҳур ислом олими имом ан Нававий р.а. онгли равишда никоҳсиз ўтди. Чунки у ўзининг илм билан бу қадар машғуллиги аёли олдидаги бурчларини бажаришга имкон бермаслигини англаган эди. Субҳан Аллоҳ, мен турмуш қуриш ёмон деган фикрдан йироқман! Бироқ имом Нававийнинг (у зот қариликка етмай вафот этган) ўзига нисбатан бу қадар тўғрисўзлигини ва ўзини илмга бағишлагани ҳайратланарлидир.  Сингилларим! Агар сиз турмуш қурмаган бўлсангиз, сизни илм-ҳунар ўрганиб олишга чақираман: барча билимларингиз, тарбия ва хулқингиз, Аллоҳнинг иродаси билан бўлажак оилангизда акс этади. Бу йўл мувафаққиятсизликка учрамайдиган йўлдир.

7. Жинсий майлнинг пайдо бўлгани, турмуш қуришга тайёрлигингизни билдирмайди.
Мусулмонларни турмуш қуришга ундайдиган сабаблардан бири эркагу аёлда бўлган жинсий майл эканлигини рад этсак, кулгули бўларди. Мен жинсий ҳаётга фақат жисмоний жиҳатдангина тайёр бўлганини тан олувчи айрим муслималарни танийман. Мусулмонлар орасида Аллоҳ Таоло бизга зинога яқинлашмасликни амр этганини ҳисобга олсак, жинсий фрустрация ҳолатлари оз эмас. Тасаввур қилиб кўринг, қанча мусулмонлар – эркагу аёл – ўз шаҳватларини тийиш билан бирга уни ҳалол йўл билан қондириш учун ўзига мос умр йўлдошни қидирмоқдалар? Эҳтимол, бу энг катта синовлардан биридир, айниқса, эркаклар учун. Фурсатдан фойдаланиб барча ўқувчилардан бундай ҳалол йўлда юрган ака-ука ва опа-сингилларимиз ҳаққига чин кўнгилдан дуо қилиб қўйишларини сўрар эдим. Аллоҳ уларнинг мушкулини осон қилиб, солиҳ ва солиҳа жуфтини ато этсин, омин!
Шундай қилиб, биргина қарама-қарши жинс билан яқинлашишга жисмоний тайёрлик, ҳиссий ва руҳий тайёрликни англатмайди. Қўполроқ айтадиган бўлсак, жуфтлашиш истаги борлигининг ўзи хотиннинг шаръий ҳақларини адо этишга барча асос борлигини англатмайди. Шахсан ўзим никоҳ алоқаларига тайёр бўлмаган, аммо шаҳватини қондириш учунгина турмуш қурган инсонларни биламан. Агар жинсий алоқа ўзаро алоқаларнинг чўққиси бўлса, нега унда зино қилаётганлар бир кишининг ўзида тўхтаб қолмаяпти? Ана шу чўққи шаҳват тумани тарқаб, нафснинг жазаваси кетгач, ўзлари қолувчи икки кишининг бир-бирига қилинажак муоамаласи эмасми? Дарҳақиқат, жинсий майл устига қурилган алоқалар доим бўлган ва бўлади. Бироқ бу муҳаббат эмас, ёинки, унинг асосида никоҳ қуриб бўлмайди. Ахир ўз майлларини никоҳда қондираётган мусулмонлар ҳам ажрашадилар-ку! Кўриб турибсизки, никоҳ жисмоний алоқалардангина иборат эмас. Сизни билмадиму, аммо эрим мен билан фақат жинсий эҳтиёжини қондириш учунгина яшаши керак деб фикрлашдан нафратланаман. Менимча, бундай фикрлаш эрим мени шахс сифатида қарамаслигига олиб келган бўларди. Худди шунингдек, аёл ҳам эр билан шундай муносабатда бўлганда, у ҳам эрининг шахсини кўрмай қолади. Шу ҳақида тафаккур қилиб кўринг, қадрли сингиллар! Фикримча, турмуш қурмаган муслималар жинсий майл ва истакларини ҳаёлидан чиқариб, ўзининг исломдаги ҳуқуқларини ўрганиши керак. Дунёқарашимизни эса контрацептив воситалар, ҳомиладорликнинг олдини олувчи таблеткалар ва бошқа аёлларга хос дақиқ масалаларнинг ҳукмини ўрганиш ҳисобига кенгайтириб боришимиз зарур. Шунингдек, исломнинг жинсий алоқага доир ҳукмлари, яъни унда нима қилиш ҳалол, қайси иш ҳаром эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз зарур.
Жинсий майлни тийишни турмуш қурмаган мусулмонларнинг жуда кўпчилиги зўрға эплайдилар. Бу масала юзасидан ҳеч кимни айбдор демоқчимасман. Бунинг ўрнига, барчага таниш, чалғиш қийин бўлган шаҳвоний ҳаёллардан узоқлашишга ёрдам берувчи воситалар рўйхатини келтираман: 

1) Доим бирор нарса билан машғул бўлинг.
Менга ёқадиган ҳикматлардан: «Бўш қолган фикр – шайтон учун ўйингоҳ». Бир ўзингиз қолганингизда шайтоннинг шивирлаган васвасаларига учманг. Бирор жойга йўл олинг: дўстларингиз олдига, кутубхонага, масжидга (мақола муаллифи - россиялик муслима), ўзингизга ёққан иш билан шуғулланинг, сайр қилинг, хуллас бўш ўтирманг!
2) ОАВ таъсирини чегараланг.
Шубҳасиз, телевидение, интернет, мусиқа, клиплар ва рекламалардан қабул қилаётган маълумотларимизнинг кўпчилиги – оз-моз бўлса-да, шаҳвонийдир. Сизга бундай майлни уйғотувчи кунлик маълумотларни чеклашни қатъий маслаҳат бераман. Улар ҳақиқатдан ҳам руҳиятимизга таъсир қилиб, шууримизда яшириниб ётади ва сал бўшашдик дегунимизча тоза сувнинг остида қўзғалган қумдай фикримизни лойқалайди.
3) Турмушга чиқинг. Аммо юқорида айтган гапимиз ёддан чиқмасин, никоҳ – эҳтиёжни қондиришдангина иборат эмас. Майл келадию, кетади, никоҳ эса бир умрга деган умидда тузилади.
6) Энг яхшиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг тавсияларига амал қилинг. Рўза тутинг, шунингдек нафлларини ҳам. Боз устига, ҳозир қисқа қиш кунлари пайти.
Аллоҳга имкон қадар кўпроқ дуо қилинг. Шунда ал Фаттоҳ – йўлларни очиб қўювчи Зот, мушкул вазиятдан чиқиш йўлини, албатта, кўрсатади!

8. Ўз талабларингизни озайтирманг.
Азиз сингиллар! Ўзингизга стандарт талаблар ўрнатиб олинг! Яъни никоҳда сиз рози бўлмайдиган нарсалар рўйхатини тузиб олинг. Бунда реалистик фикрланг, аммо шу билан бирга қадрингизни ҳам билинг!
Мисол тариқасида ўз рўйхатим билан бўлишмоқчиман.
Шахсан мен учун эрдан узоқлаштирувчи сабаблар:
а) ёлғон (ёлғончи ва айёр кишилар билан келиша олмайман)
б) чекиш (ошиқча гапиришга ҳожат йўқ).
Ўз талабларим ва Исломни тушунишимдан келиб чиққан ҳолда мен эримда кўришни истамайдиган айнан шу икки нарсанигина аниқлаб олдим. Бироқ сиз ҳам адолатли бўлишингиз кераклигини унутманг. Кейинчалик пуч умидларга дуч келмаслик учун талаблар даражасини ўта юқори кўтариб юбормаслигингиз керак. Шу билан бирга, ўзингизнинг одил талабларингизга қарши ҳам борманг. Агар эр никоҳдан олдин қўйган бу талабларингизни бузишга чоғланса, дарҳол чора кўринг! Ўзингиз нимани қабул қила олишингиз-у, қабул қила олмаслик ҳиссингизга ишонинг. Айтганча, умидсизликка тушманг. Биринчи учраб қолган кимсани деб ҳаётингизнинг оёғини осмондан қилманг. Уни деб оилангиз, дўстларингиз, умуман, ҳақни айтувчидан юз ўгирманг. Аллоҳ ҳаққи, талабчан бўлинг! Ҳолатга тўғри баҳо беринг! Бу билан чексиз эр танлашга ўтиб кетинг демоқчимасман, балки Хадижа онамиз р.а. каби бўлишингини сўрайман. У зот розиёллоҳу анҳонинг ҳам ўз талаб ва стандартлари, бўлажак эрининг сифатлари ҳақида тасаввурлари бор эди. Бу сифатлар ҳалоллик билан тўғрисўзлик эди ва буни Расулуллоҳ с.а.в.да кўрдилар. Шундан сўнггина, ўша давр таомилига кўра ўзларини таклиф этдилар. Ахир умидсизлик доим ошкорадир, ноумид аёлга боқиш эса қайғулидир. Аллоҳга таваккул қилинг ҳамда ўзингизнинг қадрингизни пасайтириб ҳам, ўта кўтариб ҳам юборманг (яъни, «йўқ» дейишдан қўрқманг).

9.  Бахт манбаларини қайта кўриб чиқинг.
Агар сиз эрим ва фарзандларим бўлса, ҳаётим тўлиқ маънога эга бўлади деб ўйласангиз, илтимос, вақт топганингизда бир ўтириб, бахтингиз сабаб-омилларини қайта кўриб чиқинг. Буни аниқлашнинг осон йўли бахт сиз учун ички омилга боғлиқми ё ташқи омилгами - билишдир. Агар сиз ташқи омилларга - эр, фарзанд, уй ва ҳ.к.ларга боғланиб қолган бўлсангиз, эсланг, бу фоний дунёдаги барча нарса ўткинчидир ва юқоридаги рўйхатдан биронтаси ўчиб кетса, сиз қаттиқ ноумидликка тушиб, чуқур тушкунликка тушиб қоласиз. Демак, сизнинг бахтингиз ички омиллар билан, айниқса, сиз ва сизни ҳамда барча нарсани яратган ягона Аллоҳ ўртасидаги муносабатларингизда экан. Ҳеч қачон охирги нафасингизгача бу ички бахтдан ажралманг. Бошқа нарсаларга юзланишнинг бахти ўткинчи бўлса, Аллоҳга юзланишнинг бахти доимийдир. Инша Аллоҳ, у сизга қаноат ва бахт туйғуларини беради.

10. Ўзингиз учун қайғуринг.
Ва ниҳоят, азиз сингиллар, ўзимиз ҳақимизда кўпроқ қайғуришимиз кераклигини ҳис қилишимиз керак. Ўзини яхши ҳис қилиш ва яхши кўринишга эга бўлиш кўпчилик учун муҳим нуқта ва бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ! Асосийси, ўзингиз ҳақида қайғуришни тасаввурингиздаги бўлажак эрингиз учун эмас, Аллоҳ учун амалга оширинг. Яқинда бир танишим турмушга чиқишдан аввал озиши зарурлиги ҳақида менга гап очди. Бу гап кайфиятимни тушириб юборди. Чунки мен барча ўзини парваришлаш ишлари фақат ўзи учунгина бўлиши лозимлигига қаттиқ ишонаман. Лекин бу худбинлик дегани эмас, балки ўзини ҳурмат қилишдир. Шунинг учун сизнинг кўринишингиз ва руҳий ҳолатингизни яхшилашга ёрдам берадиган сабаблардан қочманг. Бу иссиққина кўпикли ванна, ёқимли қаҳва, жисмоний тарбия, қизиқ китоб, дўстлар ёки қариндошлар билан учрашув, соч парвариши, макияж бўлиши мумкин. Ўзини парваришлаш, ўзига эътиборли бўлиш – инсон психикасига ҳайратланарли даражада таъсир қилувчи ҳаёт элементидир. Масалан, мен учун энг ёқимли иш мақола, шеърлар ёзиш каби ишлардир. Бу иш билан  бир-икки соат шуғулланиш менга хотиржамлик келтиради. Гапнинг лўндасини айтадиган бўлсак, ўзингиз ҳақингизда қандай қайғуриш кераклигини энг яхши билувчи киши - сиз ўзингизсиз.

Манба: SuhaibWebb
Ибн Маъруф таржимаси

Агар уялмасанг...

Европаликларда «эрлар аёллар учун биринчи бўлишни, аёллар эса эрлар учун сўнггиси бўлишни орзу қиладилар», деган гап бор. Бир қараганда ақлли гапга ўхшайди. Аммо бу ўша томон учун ақлли, уларнинг оила ҳақидаги бузуқ тушунчаларига мос келади. Дейилмоқчики: эр уйланмоқчи бўлган қизнинг аввал бошқа эркак билан бўлмаганини орзу қилади. Агар зинога аралашган бўлса, фарқи йўқ, бу ёғига ҳалол юрса, бас. Хотин эса «эрим менгача юрган бўлса юргандир, энди юрмасин», деб орзу қилади. Эътибор беряпсизми, орзу қиляпти! Исломда эса бундай бузуқ ҳолда оила қуриш ман этилади. Оила номусига гард ҳам қўнмаслиги керак.
Ҳозирги кунимизда ғарб мамлакатларида оилага муносабат ёмон томонга ўзгариб кетган. Ҳолбуки, аввалги замонларда уларда ҳам оила муқаддас деб ҳисобланган. Оилага «эркинлик» мартабасини берилиши жамиятни  бора-бора издан чиқаради. Чунки «эркинлик» тушунчаси «нима истасанг қилавер», дегани эмас. Аллоҳ «мендан уялмасанг, нима истасанг қилавер», деб бекорга огоҳлантирмаган. Аллоҳдан уялмадими, демак, ота-онасидан ҳам, қариндошлари, атрофидаги бошқа одамлардан ҳам уялмайди, кенгроқ маънода олсак, жамиятдан уялмайди. Уялмадими, жамият олдидаги бурчини унутади. Жамият қонунларидан юз ўгирган оилалар кўпайса, бу жамиятнинг ҳолига вой эмасми!
Ғарбда бугунги кунда оила бобида бир қанча бузилишлар мавжуд:
* одамни ҳайвондан ажратиб турувчи нарса онгли равишда покиза оила қуриш. Оила деганда биз эр ва аёлнинг қўшилувини англаймиз. Лекин эркак билан эркакнинг, аёл билан аёлнинг қўшилувини «оила» деб аташ одамзотни ҳайвонот олами билан теппа-тенг қилиб қўймайдими? Бу фикрни иккинчи бор қайта таъкид этишимиз бежиз эмас. Бу ҳолатни ҳайвонот оламига ўхшатяпмизу, аммо урғочи билан урғочининг, нар билан нарнинг қўшилуви ҳайвонларда ҳам йўқ. Эркакнинг эркакка интилиши  юз йиллардан бери мавжуд, бироқ, жамият бундайлардан нафратланиб келган, кўпайишига йўл қўймаган. Лут алайҳиссалом қавмларига юборилган офатни эсласак кифоя қилар? Эндиликда эса бундай «оила» қуришга турли мамлакатларда қонун йўли билан рухсат беришга интилиш бор. Энг даҳшатлиси шундаки, уларга бола боқиб олишга ҳам рухсат этиляпти. Улар боқувидаги бола қандай тарбия кўради, ким бўлиб етишади?
* оила қурмай якка-ёлғиз яшашга интилиш кучли. Маълумотларга кўра, жаҳон бўйича америкаликлар бу соҳада ҳам пешқадам экан. Эркакнинг ёки аёлнинг оила қуришдан бўйин товлаб, ёлғиз яшаши ҳам оқибатда жамиятни жар ёқасига келтириб қўяди. Илгарилари собиқ иттифоқнинг европа қисмида шундай одамлар рағбатлантириларди. «Мать одиночка» деганлари бўларди. Яъни боланинг онаси бору отаси йўқ. Бу хонимча мутлақо оила қурмасдан кимдандир бола орттирган. Шу учун унга навбатдан ташқари уй беришгача борганлар. Мана энди Россияда аҳоли кескин камайиб кетяпти, деб бонг уриб ўтиришибди. Ўтмиш ғарб файласуфларидан Энгелс хотиннинг эрга бўйсуниши фақат иқтисодий қарамликка боғлиқ. Яъни, эр моддий таъминотчи, агар хотин ўзини ўзи таъминлай олса, эрга бўйсунмай қўяди, деган ғояни илгари сурган эди. Бу ғоя орадан юз йил ўтиб, ўша томонларда ўз исботини топяпти. Лекин бу ғояни ҳаётий ҳақиқатга асосланган, деб бўлмайди. Қайсики оилада руҳий-маънавий тушкунлик ҳукмрон бўлса, бу ғоя ҳам яшайди. Танҳо яшовчи одамнинг (у хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин) ҳаёти, қанчалик яхши таъминлаганидан қатъи назар, қашшоқликдан иборатдир.
* биз томонларда оила бузиладиган бўлса, эр талоқ қилади ёки хотинни  ташлаб кетади. Европада эса акси: эрни хотин ташлаб кетади. Русларда «Брошенний муж» деган ибора бор. Уларда хотини ташлаб кетган эр нима қилиши керак, деган муаммо ҳам мавжуд. Хотин эрни ташлаб кетди, дегани отасининг уйига бориб турибди, дегани эмас. Хотин эрни нима учун ташлайди? Севмай қолгани учун. Уларда севиб қолиш ҳам осон, севгидан айниш ҳам осон. Хотинга бошқа эркак ёқиб қолса, эрига: «ранжимагин, мен бошқани севиб қолдим», деб кетаверади. Бу ўринда оила фақат бузуқлик туфайли бузилади.
Биринчи ҳолат ҳам, иккинчи-учинчиси ҳам юқимли хасталикка ўхшайди. Тез тарқалади, давоси эса ғоят мушкул. Оқибат эса миллатнинг йўқ бўлиб кетишигача олиб бориши ҳеч гап эмас. Бизда ҳам бу касаллик нишоналари кўриниб қоляпти. Зийракликни бой берсак, кечикиб қолишимиз мумкин. Қишлоқларда сезилмайди, аммо шаҳарларда эрдан ажралганидан кейин «агар эр шунақа бўлса, бети қурсин, жонимни қийнамай, эрсиз ўтаман бу дунёдан», деб бошқа турмуш қурмай яшовчи аёллар сони камаяётгани йўқ. Биз бу аёлларни бузуқликда айблашдан йироқмиз. Лекин оила билан яшасалар, ўзлари учун ҳам, жамият учун дурустроқ бўлади. Яширишнинг ҳожати йўқ,  ким «фалончининг қизи эрдан ажраб кўп қаватли уйда ёлғиз яшаркан», деб эшитса, хаёлига дарров шум фикр келади. Қўшни аёллар ҳам ёлғиз яшовчи  хотинни тинмай кузатишади, ғийбат қилишади. Агар бирон бегона эркакнинг меҳмон бўлганини билишса, тамом, «достонлар» битилаверади.

Тоҳир Малик

Фитратингни қийнама

Даставвал мавзуимиз таркибидаги «фитрат» сўзининг шарҳига тўхталамиз. Бу сўз «инсоннинг табиатан яратилиши», «инсоннинг табиий ҳолати» каби маъноларни билдиради. Ёйиброқ айтганда, биров ундай туғилган, биров бундай, биров чиройли, биров яна бошқача.
Энди сенга савол: Бир жойда оқ атиргул ўсиб турибди. Сен қўлингга ҳар хил бўёқлар, агар имконинг бўлса, аёллар бўянадиган косметик бўёқлардан, «энг зўри» деб мақташадиганидан ол-да, атиргул шохларидан бирида чйройли бўлиб турган бир нечта донасидан биттасини бўя. Фараз қиламиз, сен унга маҳоратли уста рассом каби дид билан яхши ранглар бердинг. Кейин уни ўз ҳолига қолдир ва кузат ҳамда натижани атрофидаги шериклари билан таққосла. Хўш, нима бўлди? Ўша гул аввал қандай ҳолда эди-ю, кейин қандай ҳолга келиб қолди; атрофидаги гуллар қандай ҳолда-ю, у қандай ҳолда? Оддий тил билан айтганда, сен ўша гулнинг фитратини бузиб қўйдинг, ваҳоланки, сен «энг зўр» деб баҳоланадиган бўёқдан фойдаланган эдинг. Бу қилган ишинг ўзингга ёқдими? Ўша атиргулга-чи? Албатта, бу нотўғри иш, шундай эмасми?!
Мазкур ишдан ибрат олиш керак. Ээ, бир атиргул экан-ку, шунга шунчами, демагин. Чунки ўша атиргулни ҳам, сени ҳам битта Худо яратган. Яна ўзгача таърифлайдиган бўлсак, сен ҳам ўша атиргулга ўхшайсан. Шунингдек, бошқа барча инсонлар ҳам. Демак, сен билиб олдингки, фитратни бузишда ҳеч қандай яхшилик йўқ. Қиссадан ҳисса шуки, қанчадан-қанча миллионлаб аёллар ўзларининг у ер-бу ерини бўяб ёки бўятиб, фитратларини бузишаётганлигини фаҳмлаб олдинг.
Бўяладиган, пардозланадиган жойларни би-ир санаймизми, яна кўп нарсани идрок қилиб оласан?! Мана, ўзинг ҳам биладиган нарсалар:

1.    Юз (баъзан ёноқнинг ўзи алоҳида);
2.    Лаб;
3.    Кўз;
4.    Киприк;
5.    Соч;
6.    Тирноқ (баъзан оёқники алоҳида, қўлники алоҳида);
7.    Ҳош;
8.    Кавоқ.

Хўш, шунча жойни бўяш учун қанча вақт кетади, қанча бўёқ кетади, қанча пул кетади? Бу кетган нарсалар исроф эканлигини аниқ биласан-ку! Яна қанақа исроф — инсон ўзининг (бошқанинг эмас!) фитратини бузиши учун йўл қўядиган исроф. Сен ақлли қизсан, шундай бемаъни исрофларга ич-ичингдан, қалбинг тубидан розимисан? Шундай ишларни қилаётган, қилдираётган аёлларни ким шундай қилишга мажбур қиляпти? Ёки уларни шундай қадам қўйишга нима мажбурлаяпти? Кейин улар ўз фитратини қайтиб тиклай олмайдилар-ку, наҳотки тушунмасалар! Бузилган тери ва бузилган фитрат инсонни бир умр ҳар томонлама қийнаб қўйишини улар, афсуски, кеч тушунадилар. Улар ўшанда пушаймон бўлишадики: «Эҳ, бекор шундай қилибман!». Ҳозирда эса улар ақлли бўла туриб, бунга эътибор қилмайдилар; фойдали нарса учун эмас, зарарли нарса учун, бошқанинг эмас, шахсан ўзининг фитратини бузиш учун шундай нотўғри қадам қўйиб алданаётганларини билмайдилар ёки билишни истамайдилар.
Ёки хушбўйлик истагида бўлиб, доимий равишда ҳар турли атир, духи ва шунга ўхшаш нарсалар билан хушбўйланаётган, қўлтиқ тагига доимий равишда ўзининг махсус нарсаларини ишлатаётган кишилар ўзларида аста-секин қўланса ҳид пайдо бўлаётганини билиб қолишганларидан кейин, яна ҳам кучлироғини ишлатишга мажбур бўлиб қоладилар.
Бундан 10-11 йил олдин бир идорада ишлаганман. Бирга ишайдиганларимиздан бир эркак киши ва бир аёл доимо ана шундай нарсалар ишлатганликларидан уларда пайдо бўлиб қолган қўланса ҳид ҳаммага таниш бўлиб қолган эди. Натижада уларнинг келган-келмаганликлари ўзларининг чиқарган ҳидларидан билинарди, ваҳоланки улар энг замонавий кишилардан эдилар. Бу ҳам фитратни бузиб қўйишга бир мисол бўлади.
Отахон шоиримиз Абдулла Орипов ўзининг машҳур «Аёл» деган шеърида ёзади:

Баъзида тирноқлар безаги учун
Саҳардан шомгача қиласиз тоқат.
Бироқ ёрингизни кутгали нечун
Топилмас тирноқча сабру қаноат.

 (Бу бандда «тирноқ» сўзи иккита ҳамда чуқур маънода ишлатилгани учун у сўзларни ажратилган рангда ёздим).
Қизим, оқ варақдай умринг оддинда, сен қандай йўл тутасан? Ўшандай бир умр пардозланиб, бўяниб юрган танишларинг бўлса, ёки ўшандай юришни ўзига лозим тутадиган аёллар билан бемалол суҳбатлашиш имконинг бўлса, ўзинг бир гаплашиб, фикрлашиб кўр-чи, нима дейишар экан? Сўнг эса шунақа қадам қўйиш ёки қўймаслик ҳақида бирор қарор қабул қилиш ўзингга ҳавола.

Бахтиёр Муҳаммадамин

Эмизишлик

Бегона аёлни эмиш туфайли ҳалол ҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқади.
Одатда эмизишлик масаласи асосан ҳадис ва фиқҳ китобларимизда доимо никоҳга қўшиб зикр қилинади. Биз шарҳ қилаётган «Мухтасари Виқоя»да ҳам шундоқ бўлган.
Эмизишлик фақат икки ярим йил ичида бир сўришлик билан собит бўлади.
Бу муддатни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир», деган оят билан белгилаб қўйган. Бу Абу Ҳанифа р.ҳ.нинг ижтиҳодлари.
Аммо имом Абу Юсуф ва Муҳаммадлар икки йил деганлар. Уларнинг далили «Волидалар болаларини икки тўлиқ йил эмизурлар. Ким эмизишни батамом қилишни хоҳласа», деган оятдир.
Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган.
Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди.

Шунингдек, эмувчи учун эмизувчининг оналиги ва унинг сутига сабаб бўлган эрининг оталиги собит бўлади. Бас икковлари ўз қавмлари билан унга худди насабдаги каби ҳаром бўладилар. Ундан тарқалганлар ва эру хотин икковларига ҳаром бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса, бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», деганлар. Яъни, насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмиш туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади.
Эмиш собит бўлганда эмизган аёл боланинг онасига, эри эса, отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлар ҳам эмган болага хеш бўладилар.
Шу эътибордан қуйидагилар ҳаром бўлади:

1. Эмизган она. Бунга момолар ҳам киради.
2. Эмикдошлик қиз.
Бир одамнинг хотини бегона қизни эмизса, ўша қиз эмизган аёлнинг эрига ҳам қиз бўлади.
Бунга эмиш туфайли бўдган қизнинг қизи ҳам, ўғилнинг қизлари ҳам киради. Яъни, кишига унинг эмикдош қиз набиралари никоҳи ҳам ҳаромдир.
3. Эмикдош опа-сингиллар.
4. Эмикдош аммалар.
5. Эмикдош холалар.
6. Эмикдош ака-укаларнинг қизлари.
7. Эмикдош опа-сингилларнинг қизлари.
8. Эмикдошлик қайноналар.
Бунда хотинининг эмизган онаси ва момоси кўзда тутилган.
9. Эмикдошлик бўйича ўгай она ва момолари.
Бошқача қилиб айтганда бир кишига уни эмизган аёлнинг эрининг бошқа хотинлари ва уларнинг оналари ҳам ҳаром бўлади.
10. Эмикдошлик фарзандларнинг хотинлари.
11. Хотинининг эмизган қизи.
Худди насабдаги каби биродарининг синглиси унга ҳалол бўлади.
Насабда бир кишининг ота бир ака ёки укаси бўлса-ю, ўша биродарининг она бир ота бошқа синглиси бўлса, мазкур кишига мазкура сингил ҳалол бўлади.
Худди шунингдек, бировнинг эмикдош укаси ёки акаси бўлса-ю, унинг эмикдош бўлмаган, насабдан бўлган сингиси бўлса, мазкур кишига ҳалол бўлади.
Игна ёрдамида юборилган сут, эркакнинг сути ва таомга аралаштирилган сут ила ҳаромлик собит бўлмайди. Таомдан бошқага аралаштирилганда ғолиб тараф эътиборга олинади.
Мисол учун бир аёлнинг сутини сувга, дорига, қўйнинг ёки бошқа бир аёлнинг сутига аралаштириб берилганда ғолиб тараф эътиборга олинади. Мазкура аёлнинг сути кўп бўлса, ўша аралаш нарсани эмган ёки ичган бола унинг эмузукли боласига айланади, бўлмаса йўқ.
Бурундан кирган, бикрнинг ва ўлик аёлнинг сути ила ҳаромлик собит бўлади.
Бир аёл ўзининг гўдак кундошини эмизса, иккиси ҳам унинг эрига ҳаром бўладилар.
Бу фаразан олинган масала бўлиб гўдак аёлни эмгандан кейин улар она бола бўлиб қолиб иккиси ҳам аёлнинг эрига никоҳи ҳаром ҳолга келишлари айтилмоқда.
Каттасига, агар унинг билан жинсий яқинлик бўлмаган бўлса, маҳр берилмайди. Эмганга маҳрнинг ярими берилади.
Яъни, катта хотин билиб туриб ўзининг эмузукдаги кундошини ёмонликни ирода қилиб эмизиб қўйган бўлса, кичкина хотинга маҳрнинг ярими берилади.
Агар эмизган фасодни ирода қилган бўлса, уни эмизгандан тўлатиб олади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Маҳбуба рафиқанинг етти вазифаси

«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради» (Ибн Можа ривояти).

Подробнее...

Энг хайрли аёл

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳдан (с.а.в.) сўралди:
- Қайси аёл хайрлироқ? Пайғамбаримиз (с.а.в.):
- Эри қараган вақтда уни мамнун қиладиган, буюрганига итоат қиладиган, уни хоҳлаган пайтида кўнглини қолдирадиган тарзда унга мухолифот қилмайдиган ва қўл остидаги молни эри норози бўладиган шаклда сарфламайдиган аёлдир, - деб жавоб бердилар» .

ИЗОҲ:

Ҳадиси шарифнинг охирида «...қўл остидаги молни эри норози бўладиган шаклда сарфламайдиган аёл» жумласининг иккита маъно бор: ҳақиқий ва мажозий. Ҳақиқий маънога ўра эр фақир (қашшоқ) бўлиб, мол ва бойлик аёлга тегишли, яъни мол-мулк хотиннинг тасарруфида. Мажозий маънога кўра эса, мол эркакка тегишли бўлиб, сарфлаш ва тасарруф ҳуқуқи томонидан хотинига берилган . Ҳар икки маънода ҳам аёлнинг қўл остидаги бойлик (млук)ни эри норози бўладиган тарзда сарфламаслиги тавсия қилинган.

ҲАДИСИ ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

1. Расули Акрам (с.а.в.): «Қайси аёл яхшироқ?» деган саволга жавоб берарканлар, аёлнинг хусусан шу уч сифатига эътибор қаратганлар: Булар, эри унга қараган вақтда уни қувонтириб, мамнун қилиши, шаръий буйруқ ва тавсияларни бажариши ҳамда аёлнинг хоҳ ўзи (нафси) ёхуд хоҳ тасарруфидаги молни (маблағни) сарфлаш хусусида эри норози бўладиган ҳатти-ҳаракатга йўл қўймаслигидир.

2. «Эри унга қараган пайтда уни хушнуд қиладиган...» аёл, эрига нисбатан яхши муомала қиладиган назокатли ва очиқ чеҳрали аёл демакдир. Ҳанафий фиқҳшуноси ва ҳадис олими бўлган Мавлоно Алийюл-Қори ҳам сурату сийрати (яъни ташқи қиёфаси-ю ички дунёси) гўзал бўлган аёл эр учун сурур устига сурур, нур устига нур эканини ифодалайди. Айниқса кечқурун ишдан ҳорғин ҳолатда чарчаб қайтган турмуш ўртоғини хотини очиқ чеҳра ва табассум билан, ҳурмат ва муҳаббат билан қаршилаб,чарчоқларини кўтаришга ҳаракат қилиши керак.

3. Аёл эрининг шаръий буйруқларига итоат этиши маъқул талаб ва тавсияларини адо қилмоғи лозим. Бу эрнинг хотинидаги энг муҳим ҳаққидир. Бу нуқтада муслима аёллар Набий (с.а.в.)нинг ушбу насиҳатларига амал қилишлари шарт:
Ишларининг кўплиги туфайли чарчаган Ҳз.Фотима (р.а.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келиб, ўзига ёрдам берадиган хизматкор беришларини сўрайди. Шунда оталари (с.а.в.) қуйидаги жавобни берадилар: «Эй Фотима? Аллоҳдан қўрқ (тақво соҳиби бўл), Раббингнинг фазлларини бажар, эрингни, болаларингнинг хизматларини адо қил. Уйқуга ётиш олдидан 33 марта тасбеҳ (Субҳаноллоҳ), 33 та таҳмид (ал-Ҳамдулиллаҳ) ва 33 марта такбир (Аллоҳу Акбар) айт. Бу хизматкордан кўра яхшироқдир».
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошқа қизлари Ҳз.Усмоннинг (р.а.) завжалари бўлган Руқайя онамизга (р.а.) эса шундай тавсия қилганлар:
«Қизим! Усмонни сийла: унинг қадрига ет ва ҳурматини жойига қўй. Зеро, асҳобим ичида ахлоқ жиҳатидан менга энг кўп ўхшайдигани Усмондир».
Эрига итоат қилиш билан оилада ҳузур-ҳаловатли ҳаётни йўлга қўйган аёлларга Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафларидан жаннат хушхабари берилган:
«Турмуш ўртоғини хушнуд (рози қилиб) ўлган аёл, жаннатга киради».
Итоат деганда аёлнинг фикрларини инобатга олмаслик, унинг иззат-нафси билан ҳисоблашмаслик ёхуд эрнинг ҳар қандай фикрини унга мажбуран ўтказиш тушунилмаслиги лозим. Бундай ҳатти ҳаракат зулм ва ҳаддан ошиш экани равшан. Ҳар бир мусулмон эркак ва аёл, эр-хотин, турмушнинг барча соҳасида кенгашган ҳолда, бир-бирининг фикрини инобатга олган ҳолда иш юритиши ниҳоятда муҳим. Жаноби Ҳақнинг:
«...Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан эҳсон қилурлар», сўзи мўминларнинг хусусиятларини кўрсатмоқда.
Хусусан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қийин аҳволда қолганларида Ҳз. Хадича онамиз (р.а.) билан, шунингдек Худайбия битимида Умму Салама волидамиз (р.а.) билан маслаҳатлашиб иш юритганлари маълум.

4. Хотинининг итоат қилишини хоҳлаган эр, фақат исломий ҳукмларга амал қилган ҳолатда буюриши ва талаб қилиши лозим. Шаръий бўлмаган истаклар хотин ва фарзандлар тарафидан бажарилмайди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) Аллоҳ таолога исён хусусида ҳеч бир инсонга итоат қилинмаслигини билдирганлар. Эр хотинига нимани буюраётганини билиши ва ундан нимани талаб қилаётганининг фарқига бориши шарт. Хотинига тоқатидан ташқари бўлган ҳамда уни қийин аҳволда қолдирадиган ишларни юкламаслиги керак. Акс ҳолда эр хотинига зулм қилган бўлади, бу эса муҳаббат ва ҳурмат ришталарининг узилишига олиб келади.
«Агар итоат қилишларини истасанг, куч етадиган нарсаларни буюр!» мақоми ҳақиқатан ҳам ҳикматли бир сўздир.

5. Эр-хотин бир-бирини тўшакка чақирганларида қабул қилишлари лозим. Бу хусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
«Эр хотинини тўшакка (ётоққа) чақирганида келмаса ва эри жаҳли чиққан ҳолда ухласа, эрталабгача фаришталар ўша аёлга лаънат айтишади».
Ҳатто эрнинг аёлидаги жинсий муносабат ҳаққи нафл рўзадан ҳам устундир. Бу мавзуда Расули Акрам (с.а.в.) шундай буюрганлар:
«Эри ҳузурида бўлган аёл эрининг изнисиз (нафл) рўза тутмайди!».

6. Аёл ўз тасарруфида бўлган мол-мулкни (бойликни) эри норози бўладиган тарзда сарфлаёлмайди.

7. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафидан таърифланган хусусиятларга эга бўлган солиҳа умр умр йўлдоши, эркак учун ҳақиқатан ҳам бу дунё ҳам охират хазинасидир.
Бир қанча фазилатлари бўлган диндор аёлнинг исломий ҳаёт хусусида эри учун муҳим рол ўйнашини ифодаловчи ушбу ҳадиси шариф ҳам нақадар ибратга лойиқ:
«Аллоҳ кимга солиҳа бир турмуш ўртоғи (аёл) насиб қилган бўлса, динининг ярмида (шахсий ва ижтимоий режада диннинг ҳукмларини бажариш нуқтасида) унга ёрдам берибди. Қолган ярми хусусида Аллоҳдан қўрқсин (тақво қилсин)!»

8. Уйланувчи энг аввало оилада жиддий тарбия кўрган, диний билими ва ахлоқи яхши бўлган турмуш ўртоғини танлаши лозим. Диндор оила, идеал ислом жамиятининг уруғидир, асосидир. Оила фарзандларга тамал таълим берадиган, тарбия, гўзал ахлоқ, одоб ҳам яхши одатларни ўргатадиган бошланғич мактабдир. Бу мактабнинг бир умрлик муаллими, албатта, онадир. Жамиятни ислоҳ қиладиган муршидлар, умматнинг келажагини ўйлайдиган кучли раҳбарлар, олимлару йўлбошчилар ҳам энг аввал шу мактабда етишади. Шундай тарбия масканини барпо қиладиган аёлнинг энг асосий хусусияти тақвоси, диний эътиқоди эрига итоати таслимияти, болаларига бўлган шафқат ва марҳаматидир.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинган: «Аёлга унинг қуйидаги тўрт нарсаси: ҳадиси шарифга кўра: бойлиги, насл-насаби, ҳусни ва дини учун уйланасан. Сен диндорини танла. Акс ҳолда, зарар қиласан». Бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳмат қилганлар:
«Туя минадиган аёллар яхшироқдир. Қурайш ўз аёлларини ёшликданоқ болажон ва эрига меҳрибон (итоатгўй) қилиб тарбиялайди» .
Албатта, охирги ҳадиси шарифда мақталган фазилатлар фақат Қурайш қабиласидаги аёлларга эмас, аксинча, ирқи ва ҳудудидан қатъи назар барча мусулмон аёлларга тегишлидир. Чунки Расули Аркамнинг (с.а.в) ҳикмат тўла хабарлари оламшумулдир.

Кўп манзур бўлган мақолалар

Ҳозир сайтимизда 1283 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ