1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Янги туғилган чақалоқларга қандай исм қўйиш мумкин эмас?

        Янги туғилган чақалоққа чиройли ва чуқур маънога эга исм қўйиш лозим бўлади. Аллоҳнинг Росули саллаллоҳу алайҳи вассалом бу ҳақда шундай деганлар: “Қиёмат кунида Яратганнинг ҳисоб-китоби учун барчангиз исмингиз ва оталарингиз исми билан чиқариласиз. Шунинг учун фарзандга ҳайрли маънога эга исмлар беринг”.
    Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом маъносиз ва хунук исмларни ёмон кўрар эдилар. Бирор шаҳар ёки қишлоққа келсалар, мазкур жойларнинг исми чиройли ва эшитишга ёқимли бўлса хурсанд бўлар, аксинча хунук ва ёқимсиз бўлса, хафа бўлар эдилар.  
    Ойша онамиз (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Росули Акрам саллаллоҳу алайҳи вассалом хунук ва ёқимсиз жой номлари, ҳатто у киши олдига келган инсонларнинг исмларини ўзгартиришга эринмаганлар.
    Гўдакка исм беришда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. Аллоҳ Таолонинг 99 гўзал исмлари бўлиб, баъзилари билан инсонлар ўз фарзандларини номлашади, лекин диний уламоларнинг сўзига кўра, баъзи Яратганнинг исмлари билан инсонларни аташ мумкин эмас. Масалан: Холиқ (Яратувчи), Роҳман (Меҳрибон), Қуддус (Нуқсони йўқ), Муҳаймин (Ҳамма нарсани қамраб олувчи), Ал-Мутакаббир (Кибриёси ва улуғлиги муболағали Зот).
    Уларнинг фикрига кўра, бу исмлар фақатгина Яратганга хос бўлиб, оддий инсонларни бундай номлаш харомдир. Лекин, мазкур исмлар олдига “Абду”, яъни “банда” сўзини қўшиб ишлатиш мумкин. Масалан: “Абдуҳолиқ”, “Абдуроҳман” ва х.к.
Баъзи уламоларнинг фикрига кўра эса, Аллоҳнинг сифатларини акс эттирувчи баъзи исмлар билан инсонларни номлаш мумкин, чунки банда мазкур сифатларга лойиқ бўлишга харакат қилади. Мазкур исмларга қуйидагиларни киритиш мумкин: Алийм (Ҳар бир нарсани билувчи), Самийъ (Ҳар бир нарсани эшитувчи), Басийр (Ҳар бир нарсани кўрувчи). Лекин шу мазкур исмлар олдига ҳам “Абду” сўзини қўшиб ишлатиш тавсия этилади. 
Агар чақалоқнинг ота-онаси хар хил динга мансуб бўлишса нима қилиш лозим бўлади? Имом болага номусулмонча исм қўйиши мумкин-ми? Қачон-ки, болага мусулмонча исм қўйилса, албатта унинг маъноси тушунтирилиб, ота-онага насиҳат берилади. Қачон-ки, ота-она томонидан фарзандга номусулмонча исм танланган бўлса, бу исмни ҳам гўдакка қўйиш мумкин бўлади.
Фарзанд балоғатга етгач, унга ўз исми ёқмаса ўзгартириб олиши мумкин бўлади. Исм қўйишнинг фарз ва суннатлари мавжуд. Қайси-ки ота-она ўзаро розилик билан фарзандига “Абдурроҳман” каби исмни берса, фарз амалини бажарган, қачон-ки суннатни адо этмоқчи бўлсалар, гўдакнинг қулоғига “азон” ва “такбир” айттиришлари лозим бўлади.   

Абдулхақ хазрат Саматов
«Шариат: ваъзлар, хукмлар, фатволар, тавсия ва савол-жавоблар»

Манба: islam-today.ru
Таржимон: Абу Асадуллоҳ

Исм қўйиш одоблари

Кириш сўзи

 

Жамики ҳамду санолар Оламлар Рабби Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳнинг Расули ва Ҳабиби Расулуллоҳга, у кишининг аҳли-оилалари, саҳобалари ва Қиёматга қадар суннатларига оғишмай амал қилиб келувчи мўминларга салавот ва саломлар бўлсин!

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи мажидида айтади: “Албатта Биз инсонни энг гўзал шаклу шамоилда яратдик” (Тийн, 4).

Яна бир бошқа оятда шундай дейди: “Албатта Биз Одам болаларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик ва Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70).

Аллоҳ таоло кўплаб турдаги махлуқотларини яратиб, улар ичида фақат инсон зотинигина мукаррам – ҳурматли, эъзозли қилди. Аввало инсонга ақл юритиш, ўйлаш, фикрлаш, сўзлаш имкони берилди. Қолаверса бошқа жиҳатларга кўра Одам боласи барча яратилган жонли ва жонсиз нарсалардан афзалдир. Шунингдек, хилқат жиҳатидан ҳам инсон мавжудот ва махлуқотларнинг энг гўзали ва чиройлисидир. Шундай экан, кишининг бадани ва ташқи кўриниши гўзал бўлиши билан бирга, унинг хулқи, одоби ва исми ҳам чиройли, кўркам ва маънодор бўлиши лозим. Саҳиҳ ҳадисларнинг бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта Аллоҳ Гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради”, деганлар. Исломда ҳар бир нарса гўзал ва озода бўлиши, агар бирон иш бажарилса, у мукаммал тарзда амалга оширилиши тарғиб қилинади.

Фарзанд дунёга келгач, унга чиройли ва таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, шаръий-исломий исм қўйиш отанинг энг муҳим вазифаларидандир. Зеро, исм киши ҳаёти давомида унга ҳар жиҳатдан таъсир қилиши бор ҳақиқат. Бу нарса тарихдан, хусусан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар тарихидан маълум ва машҳурдир. Масалан, Ҳудайбияда Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам Саҳл ибн Амрнинг келаётганини кўриб: “Аллоҳ ишингизни енгиллаштирадиганга ўхшайди”, деганлари, Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳунинг ҳаруқалик (ёниш жойилик) Жамра ибн Шиҳоб (яъни, ёниб турган олов ўғли чўғ)га қараб: “Тез уйингга бор, улар аллақачон ёниб кул бўлишди”, деб айтгани шунга далолат қилади.

Шу маънода қуйида фарзандига чиройли исмлар қўйиш лозимлиги, ёмон ва ножоиз исмларнинг кароҳияти ва шу билан боғлиқ масалалар борасида ворид бўлган ҳадислар орқали исм қўйиш одоби ва шу каби масалаларни Ислом таълимоти асосида ўрганиб чиқамиз. Шунингдек, китобда қўйиш тавсия этиладиган исмлар рўйхати ҳам келтирилади. Бу ерда бериладиган исмларнинг аксарияти саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеин ва олиму фуқаҳоларга тегишли бўлиб, бу нарса сизни беэътибор қолдирмайди деб ўйлаймиз.

 

 

Мусанниф: Зиёвуддин Раҳим

Тақризчи: Анвар қори Турсунов (Тошкент шаҳар бош имом-хатиби)

Муҳаррир: Раҳматуллоҳ Дониёр

Фарзандига чиройли ва маънодор исм қўйиш лозимлиги

وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالدَّارِمِيُّ وَابْنُ حِبَّانَ فِي صَحِيحِهِ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ.

1 АбуДардорозийаллоҳуанҳуРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламданривоятқилади:“Албатта сизлар Қиёмат куни ўз исмларингиз ва оталарингиз исми билан чақириласизлар. Бас (шундай экан), исмларингизни чиройли қилинглар!” (Абу Довуд, Имом Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да,Байҳақий “Шуъабул иймон”да ривоят қилган).

Ушбу ҳадисда бандалар Қиёмат кунида ўз исмлари ва оталари исми билан чақирилиши таъкидланиб, уларни чиройли ва маънодор исмлар қўйишга тарғиб қилинмоқда.

Вақти соати келиб Қиёмат қоим бўлганида, барча инсонлар ҳисоб қилиниш учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига тўпланадилар. Ана ўшанда Аллоҳ бандаларини Ўз ҳузурига бирма-бир чақириб, уларни ҳаёти дунёда қилиб ўтган амаллари ҳақида ҳисоб қилади.

Кишини отаси исми билан чақириш унинг яхшироқ танилиши ва бошқалардан ажралиб туришини таъминлайди.

Имом Табароний Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан заиф санад билан ривоят қилган ҳадисда: “Қиёмат кунида Аллоҳ таоло бандаларидан беркитган ҳолда одамларни уларнинг оналари исми билан чақиради” дейилган. Шу икки ҳадисни бир-бирига солиштириб, баъзилар: “Бир тоифа одамлар оталари исми билан, яна бир тоифа одамлар эса оналари исми билан чақирилади”, дейишган. “Файзул қодийр” китобида: “Насаби тоза бўлганлар оталарининг исми билан, бошқалар эса (масалан, валади зинолар) оналарининг исми билан чақирилади”, дейилган. Шайх Шамсуддин ибн Қаййим: “Ушбу ҳадисда “одамлар Қиёмат кунида оналари исми билан чақирилади”, дейдиганлар учун кучли раддия бор”, деб айтган.

Қиёмат кунида одамларнинг ота ёки оналари исми билан чақирилишлари ҳақида уламолар қилган ихтилоф ва турли фикрлар ўз йўлига, аммо бу ҳадисдан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, мўмин киши ўзи ва фарзандларининг исмини чиройли қилишга, шунингдек Қиёмат кунида нажот топишига, унинг жаннатга киришига сабаб бўладиган амалларни қилишга қаттиқ эътибор бериши керак.

“Бас (шундай экан), исмларингизни чиройли қилинглар!”

Яъни, ўзларингиз, фарзандларингиз, яқин кишиларингиз ва қўл остингиздагиларнинг исмларини чиройли қилинглар, уларга “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон”, “Ҳорис” ва “Ҳаммам” каби гўзал исмларни қўйинглар.

“Чиройли қилинглар” деганда исмнинг ҳам тузилиши, ҳам маъносини гўзал ва чиройли қилиш назарда тутилади.

 

٢وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ أَحَبَّ أَسْمَائِكُمْ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَأَحْمَدُ وَالدَّارِمِيُّ.

2Ибн Умар розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Исмларингиз ичида Аллоҳ учун энг маҳбуб бўлгани “Абдуллоҳ” ва “Абдураҳмон”дир” (Имом Муслим, “Сунан” соҳиблари, Имом Аҳмад ва Доримий ривояти).

Бандалар қўядиган исмларнинг қайси бири Аллоҳ учун маҳбуб экани ушбу ҳадисда айтилмоқда. Демак, мўмин бандалар ичидан қайси бирининг исми “Абдуллоҳ” ёки “Абдураҳмон” бўлса, мана шу ҳолат Аллоҳ учун севимли экан. Шу сабаб бўлса керак, мусулмон уммати ичида мазкур икки исм жуда кенг тарқалган. Қуртубий айтади: “Ушбу икки исм қаторига уларнинг маъносини ифодаловчи ёки улар билан маънодош бўлган “Абдураҳим”, “Абдумалик” ва “Абдусамад” исмлари ҳам киради. Мазкур исмларнинг Аллоҳ учун маҳбуб бўлишига сабаб, бу сифатлар фақат Аллоҳгагина тегишли эканидир ва бу нарса убудият (Аллоҳга бандалик изҳор қилиш) маъносини англатади”.

Хайсама ибн Абдураҳмон Ибн Абу Сабрадан ривоят қилишича, унинг отаси Абдураҳмон бобоси билан Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борганида, у зот: “Ўғлингнинг исми нима?” деб сўраганлар. Шунда у: “Азиз”, деб жавоб берган. Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Уни “Азиз” деб номламагин, балки унга “Абдураҳмон” деб исм қўйгин. Чунки исмларнинг энг яхшиси “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон” ва “Ҳорис”дир” деб айтганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи мажидида айтади: (Эй Муҳаммад): “Аллоҳ деб чорланглар ёки Раҳмон деб чорланглар, қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У Зотнинг гўзал исмлари бордир”, деб айтинг” (Исро, 110).

Ушбу ояти каримадан “Аллоҳ” ва “Раҳмон” сифатлари Раббимиз учун маҳбуб эканини билиб оламиз ва табиийки, ушбу сифатлардан ясалган киши номлари ҳам У Зот учун маҳбуб бўлади. Ўз навбатида мўмин киши Аллоҳга маҳбуб, севимли бўлган ишни бажаришга аҳамият бериши керак.

 

٣وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: وُلِدَ لِرَجُلٍ مِنَّا غُلاَمٌ فَسَمَّاهُ الْقَاسِمَ فَقُلْنَا: لاَ نَكْنِيكَ أَبَا الْقَاسِمِ وَلاَ كَرَامَةَ فَأَخْبَرَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: سَمِّ ابْنَكَ عَبْدَ الرَّحْمَنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

3 Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Орамиздан бир киши фарзандли бўлди ва унга“Қосим” деб исмқўйди. Шунда биз: “Сени “Абулқосим” куняси билан чақирмаймиз, унда яхшилик йўқ”, дедик. У (биз айтган гапни) Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар қилганида, у зот: “Ўғлингга “Абдураҳмон” деб исм қўйгин”, дедилар(Имом Бухорий ривояти).

Саҳобалардан бири фарзандли бўлганида унга “Қосим” деб исм қўйибди. Аммо баъзи саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Менинг исмим билан исмланинглар, аммо куням билан куняланманглар” деб айтган ҳадисларига мувофиқ, янги туғилган ўғлининг исмини “Қосим” деб қўйган саҳобани “Абулқосим”, яъни “Қосимнинг отаси” деб чақирмасликларини маълум қилишибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орадаги низо ва ихтилофни бартараф қилиш мақсадида чақалоқнинг исмини “”Абдураҳмон”га ўзгартирибдилар. Бошқа кўплаб ривоятларда ҳам номақбул исмларнинг аксариятини “Абдураҳмон”га алмаштирилгани айтиб ўтилган. Бундан “Абдураҳмон” исмининг нечоғлиқ фазилатли эканини билиб оламиз.

 

٤وَعَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَمِيِّ وَكَانَتْ لَهُ صُحْبَةٌ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ وَأَحَبُّ الأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

4 СаҳобийларданбўлганАбу Ваҳб ал-Жушамийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Пайғамбарлар исми билан исмланинглар. Аллоҳ учун исмлар ичида энг маҳбуби “Абдуллоҳ” ва “Абдураҳмон”, энг содиқи “Ҳорис” ва “Ҳаммам”, энг ёмони “Ҳарб” ва “Мурра”дир” (Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).

Ҳадис ровийси Абу Вуҳайбнинг “саҳобалардан бўлган” деб айтилишига сабаб, муҳаддис уламолар ичида унинг саҳобий экани борасида ихтилоф борлигидир. Лекин Ибн Ҳажар ва Заҳабийлар уни саҳобий сифатида зикр қилишган. Мазкур саҳобий Шом юртида яшаган. Абу Довуд, Насоий ва Имом Бухорий “Ал-Адабул Муфрад”да ушбу саҳобийдан ҳадис ривоят қилишган.

“Пайғамбарлар исми билан исмланинглар”.

Аллоҳ таоло бандалари ичида маълум зотларни Ўз Рисолатини одамларга етказиш учун танлаб олди. Улар одоб-ахлоқ, муомала ва бошқа кўпгина жиҳатларга кўра инсониятнинг энг комили саналадилар ва уларнинг исми ҳам энг гўзал ва чиройлидир. Шу сабаб ҳам ҳадисда Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари исми билан исмланишга тарғиб қилинмоқда. Қуръони каримда номлари зикр қилинган йигирма бешта пайғамбар исми билан исмланиш, айниқса пайғамбарлар саййиди бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари билан исмланиш марғуб ва маҳбуб бўлган амаллардан саналади.

Ушбу ҳадисда кўпчилик орасида тарқалган бузуқ бир эътиқодга қаттиқ раддия берилмоқда. Баъзилар фарзандига бирон-бир пайғамбарнинг исмини қўйганларидан сўнг, маълум сабабларга кўра ўша фарзанд хасталаниб қолса, буни исмдан кўриб, пайғамбарнинг исмидан шумланадилар, “Пайғамбарнинг исми унга оғирлик қилмоқда”, деб ҳар хил нотўғри тасарруфларни қиладилар. Аслида пайғамбарларнинг исми бандага фойдали бўлса бўладики, ҳеч қачон зарар келтирмайди. Тўғри, пайғамбарлик вазифаси ва масъулияти жуда оғир, аммо бу билан маълум пайғамбарнинг исми орқали унинг масъулияти ва вазифасининг оғирлиги янги туғилган чақалоққа ўтиб қолмайди. Бундай бузуқ тасаввур ва шумланишлар, шубҳасиз, шайтоннинг васвасасидандир. Шу сабаб бу борада эътиқодимизни тўғрилаб олишимиз, пайғамбарларнинг исмидан шумланмаслигимиз лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари: “Пайғамбарлар исми билан исмланинглар”, деб тавсия қилиб турганларидан кейин, қайси бир банда: “Пайғамбарнинг исми фарзандимга оғирлик қилди”, дейишга журъат қила олади. Агар ростдан ҳам пайғамбарлар исми болага оғирлик қилганида ёки унинг бирон дардга чалинишига сабабчи бўлганида, ўз умматлари учун ўта меҳрибон бўлган зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни бу нарсадан огоҳлантириб кетган бўлар эдилар.

“Аллоҳ учун исмлар ичида энг маҳбуби “Абдуллоҳ” ва “Абдураҳмон”дир”.

Бундан олдинги ҳадисда ҳам мазкур икки исм Аллоҳ таоло учун севимли исмлардан экани айтиб ўтилган эди.

(Исмларнинг) энг содиқи “Ҳорис” ва “Ҳаммам”дир”.

“Энг содиқи” деганда “энг холиси”, “энг ҳақиқийси” ва “энг чиройлиси” деган маънолар кўзда тутилади. Демак, “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон” ва Аллоҳнинг гўзал исмларига “Абду” қўшиб ясаладиган исмлардан кейинги ўринда “Ҳорис” ва “Ҳаммам” исмлари туради. “Ҳорис” исми “зироатчилик билан шуғулланувчи; дунё ва Охирати учун манфаатли амаллар қилувчи”, “Ҳаммам” эса “қалбида яхши ва эзгу ниятларни тугиб юрувчи” каби маъноларни англатади.

Ҳасан ибн Жобир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга “Язид” исмини лозим тутинглар, зеро у кўп яхшиликлар касб қилади. “Ҳорис” исмини ҳам (лозим тутинглар). Чунки у Охирати ва дунёси учун амал қилувчидир. Шунингдек, “Ҳаммам” исмини ҳам (лозим тутинглар). Сабаби у Охират ва дунёси учун қайғурувчидир. Агар бундан бошқа исм қўймоқчи бўлсангизлар, бас, бандалик маъносини англатувчи исмлар қўйинглар” (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун энг севимли исм ва уларнинг энг гўзалини зикр қилганларидан сўнг, энди ўз умматлари қандай исмлардан саланишлари лозимлигини ҳам таълим бериб ўтадилар:

“Энг ёмони “Ҳарб” ва “Мурра”дир”.

“Ҳарб” исми “уруш, жанг, жанжал; қирғин, мусибат” каби маъноларни англатади. Бу исмдан қайтарилишига сабаб, унда мусибат, зулм ва қатағон маъноларни борлиги учундир. Али розийаллоҳу анҳу фарзанд кўрганида, унга “Ҳарб” деб исм қўяди, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўзгартириб, “Ҳасан” деб номлайдилар. Ҳар сафар ўғил фарзанд кўрганида Али розийаллоҳу анҳу “Ҳарб” деб исм қўяверади. Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсалар, уни “Ҳусайн” ва “Муҳассин”ларга ўзгартирадилар. Бу ҳақида ворид бўлган ҳадис қуйида шарҳи билан келтирилади.

“Мурра” исми “аччиқ, тахир” маъноларини ифодалайди. Маълумки, мазкур икки сифатлар одамлар томонидан ёқимсиз нарса сифатида қабул қилинади.

Ибн Шиҳоб ривоят қилади: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Исмларнинг энг ёмони “Ҳарб” ва “Мурра”, энг яхшиси “Абд” ва “Убайд”, энг содиқи “Ҳорис” ва “Ҳаммам”дир”, деб айтганлари хабар қилинди” (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

Ибн Шиҳобдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абу Мурра” (“Аччиқлик отаси”) куняси билан куняланишдан қайтардилар ва уни “Абу Ҳулва” (“Ширинлик отаси”) деб номлаганлар (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Саид ибн Зурора Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “(Фарзандларингизга) “Ҳарб”, “Мурра” ва “Ханнос” деб исм қўйманглар. Чунки улар шайтоннинг исмларидандир” (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

Ушбу ривоятдан “Ҳарб” ва “Мурра” шайтоннинг исмларидан экани маълум бўлмоқда.

 

 

 

* * * * *

 

Маълум бир исм исмланаётган нарса ёки шахсга таъсир қилишини кўп йиллар ва даврлар давомида олиб борилган кузатув ва текширишлар тасдиқлайди. Булар ҳусн, оғирлик ва енгиллик, латофат ва нозиклик, эпчиллик ва ялқовлик, жасурлик ва қўрқоқлик ва бошқа сифатларда ўз аксини топади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир нарсада чиройли бўлишни яхши кўрардилар. Чиройли ва озода кийиниш, юриш-туриш, гўзал кўринишга эга бўлиш ва шунингдек, чиройли исмга эга бўлиш у зотнинг бош шиорлари эди. Бирон мамлакатга элчи юборишда ҳам вакил қилиб юборилаётган одамнинг исмини сўраб, маъқул келса кейин жўнатардилар. Ўзга юртлардан келган элчиларнинг исмларини сўраб, агар исмлари у зотга хуш келмаса, уни яхши маъноли исмга ўзгартирар эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳаётлари давомида зинҳор бирон нарсадан шумланмаганлар. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳиши ва иродаси билан юз беришига аниқ ишонар эдилар. Аммо у зотга “яхши фол” ёқар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “яхши фол”ни “чиройли сўз” дея ифодалаганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли исмларни яхшиликка йўйишларини тарихий мисол орқали кўриб ўтамиз. Маккани тавоф қилиш ниятида йўлга отланган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобалари билан Ҳудайбияга жойлашишгач, қурайшийлар у зотнинг ҳузурларига бир неча элчилар юбордилар. Аввал Бадийъ ибн Варқо ал-Хузоъий, сўнгра Мақриз ибн Ҳафс, Ҳулайс ибн Алқама, Урва ибн Масъуд ас-Сақофийларни, энг охирида эса Суҳайл ибн Амрни элчи қилиб юборишади. Суҳайл ибн Амрнинг келаётганини кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ишимизни енгиллаштирадиганга ўхшайди!” деганлар. Шу ўринда айтиб ўтиш керакка, “Суҳайл” исми “енгил, осон” маъноларини ифодалайди. Суҳайлдан олдин келган элчиларнинг ташрифи бирон натижа бермаган эди. Суҳайл ибн Амрнинг келиши эса, Ислом динининг гуркираб ривожланиши, Ислом ўлкалари сонининг ортиши ва умуман олганда Ислом тараққиёти учун асос бўлиб хизмат қилган “Ҳудайбия сулҳи”нинг тузилиши билан якун топди.

Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам, шунингдек, мункар исмлар билан аталувчи маконлар ва у ердан ўтишни ҳам ёмон кўрар эдилар. Ғазотларнинг бирига кетаётганларида икки тоғ ўртасига етиб келиб, унинг номини сўраганларида, ерли аҳоли: “Фозиҳ ва Мухзин”, деб жавоб беришган. Буни эшитган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у икки тоғни четлаб ўтиб, бошқа ердан юрганлар.

Ушбу икки сўз “масхара қилувчи, айбини ошкор қилувчи” каби мазмунга эга.

Бандалик маъносини англатувчи исмлар қўйиш лозимлиги

 

 

٥وَعَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ بن أَبِي زُهَيْرٍ عَنْ أَبِيهِ أَبِي زُهَيْرٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا سَمَّيْتُمْ فَعَبِّدُوا. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

5 Абдулмалик ибн Абу Зуҳайр отаси Абу Зуҳайрдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Агар (фарзандларингизга) исм қўйсангиз, бас, (Аллоҳга) бандалик қилиш маъносини англатадиган исм қўйинглар” (Имом Табароний Кабийр”да ривоят қилган. Ҳадиснинг санади заиф).

Яъни, агар фарзандларингиз ёки қўл остингиздагиларга исм қўймоқчи бўлсангиз, “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон”, “Обид”, “Сожид”, “Соим”, “Аматуллоҳ”, “Убайдуллоҳ”, “Абдураббиҳ”, “Мўмин”, “Муслим” каби Аллоҳга бандалик ва убудият маъносини ифодаловчи исмларни танланглар. Зеро, банда билан Рабби ўртасидаги алоқадорлик ҳақиқий убудиятдир.

Исм исмланаётган шахсни тақазо қилади, яъни унга таъсир ўтказади. Исми “Абдуллоҳ” деб қўйилган банда, иншааллоҳ, Аллоҳ таолога ҳақиқий банда бўлади, У Зотга ихлос билан ибодат қилади. Шу сабаб ҳам Аллоҳ таолога энг севимли исмларнинг энг аввалида “Абдуллоҳ” ва “Абдураҳмон” исмлари туради. Чунки банданинг У Зотга ҳаққий ибодат қилиши Аллоҳнинг рози қилади ва Унинг муҳаббатига сазовор этади.

Гарчи ушбу ҳадиснинг санади заиф бўлгани билан фазилатли амалларда мазкур ҳадисга амал қилиш жоиздир. Мўмин-мусулмонлар ичида мана шу ҳадисга биноан бандалик ва ибодат маъносини англатувчи исмлар қўйиш урф бўлгани ҳаммамизга маълум ва машҳурдир.

 

Қўйиш тавсия қилинадиган исмлар:

1 – “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон”, “Абдусамад”, “Абдулъаҳад” каби Аллоҳ таолонинг гўзал исмларига “Абду” қўшимчаси қўшиб ясаладиган исмлар;

2 – Бандалик ва убудият маъносини билдирувчи исмлари. Масалан, “Абд”, “Обид”, “Сожид”, “Соим”, “Рожий” ва ҳоказо;

3 – Пайғамбарлар исми: “Муҳаммад”, “Иброҳим”, “Мусо”, “Исо”;

4 – Саҳоба, тобеин, табаа тобеин ва уламолар исми: “Ҳорис”, “Умар”, “Усмон”, “Али”, “Ҳаммод”;

5 – Ҳижрий ой номлари: “Рамазон”, “Шаъбон”, “Ражаб”, “Муҳаррам”;

Яна бошқа ижобий маъноларни англатувчи исмлар қўйиш жоиздир.

Ёмон исмлардан қайтариш

Бундан олдинги ҳадиси шарифларда қўйилиши тавсия этиладиган исмлар ҳақида айтилган бўлса, қуйида келадиган ривоятларда эса ножоиз исмлар ва уларни фарзандларига қўйишдан сақланиш лозимлиги ҳақидаги ривоятлар келтирилади.

 

٦وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَخْنَعَ اسْمٍ عِنْدَ اللهِ رَجُلٌ تَسَمَّى مَلِكَ الْأَمْلاَكِ. زَادَ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ فِي رِوَايَتِهِ: لاَ مَالِكَ إِلاَّ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ. قَالَ سُفْيَانُ: مِثْلُ شَاهَانْ شَاهْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

6 Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ даргоҳида исмларнинг энг хунуги “Маликул Амлок” деб аталган кишидир”. Ибн Абу Шайба ўз ривоятида: “Аллоҳ азза ва жалладан бошқа Малик (подшоҳ) йўқ!” деб келтирилган. Суфён: (“Маликул Амлок”ни) “Шаҳаншоҳ” деб тафсир қилган экан (Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Биз таржимада “энг хунук” деб ифодалаган бирикма аслиятда “ахнаъ” калимаси билан берилган. У луғатда “энг ҳақир, энг мартабаси паст” каби маъноларни англатади. Демак, дунёдалик чоғида қайси бир банда “маликул амлок” деб чақирилган бўлса, у Қиёмат кунида даражаси энг паст банда бўлар экан. Биз ҳадисда айтилган маънони Охират кунига хослаб шарҳлашимизга сабаб шуки, Абу Довуд ва Термизийларнинг ривоятида юқорида келтирилган ҳадис матнига “Қиёмат кунида” лафзи зиёда қилинган.

Баъзи уламолар “ахнаъ” сўзини “энг фожир; ҳалокатга олиб борувчи; ғазабини қўзғатувчи” деб талқин қилишган. Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда: “Бандалар орасидан қайси бири “маликул амлок” эканини даъво қилса, шу бандага Аллоҳнинг ғазаби кучли бўлади”, дейилган.

“Маликул амлок” бирикмаси “подшоҳлар подшоҳи” деган мазмунга эга. Суфён Саврий мазкур бирикмани ажамий тилда “шаҳаншоҳ” деб тушинтирган. Ҳадисда “маликул амлок” исмининг мазаммат қилинишидан бундай исм қўйиш ёки у билан исмланиш мутлақо мумкин эмаслигига далолат қилади.

“...деб аталган” деганда “ўзини “маликул амлок” деб атаган ёки бошқалар томонидан шундай чақирилиб, бу нарсага рози бўлган” маъноси англашилади.

 

٧وَعَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍأَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِلَقْحَةٍ تُحْلَبُ: مَنْ يَحْلُبُ هَذِهِ فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا اسْمُكَ فَقَالَ لَهُ الرَّجُلُ: مُرَّةُ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اجْلِسْ ثُمَّ قَالَ: مَنْ يَحْلُبُ هَذِهِ فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا اسْمُكَ فَقَالَ: حَرْبٌ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اجْلِسْ ثُمَّ قَالَ: مَنْ يَحْلُبُ هَذِهِ فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا اسْمُكَ فَقَالَ: يَعِيشُ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: احْلُبْ. رَوَاهُ مَالِكٌ فِي الْمُوَطَّأ.

7 Яҳё ибн Саиддан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соғиладиган туяга қараб: “Буни ким соғади?” деб сўрадилар. Шунда бир киши ўрнидан турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Исминг нима?” деб сўрадилар. У: “Мурра”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўтир”, дедилар. Сўнгра: “Буни ким соғади?” дедилар. Яна бир киши ўрнидан турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан ҳам: “Исминг нима?” деб сўрадилар. У: “(Исмим) Ҳарб”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳам: “Ўтир”, дедилар. Сўнгра яна: “Буни ким соғади”, дедилар. Шунда яна бошқа киши ўрнидан турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан ҳам: “Исминг нима?” деб сўрадилар. У: “(Исмим) Яъийш”, деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Буни) сен соғасан”, дедилар(Имом Молик “Муваттоъ”да ривоят қилган).

Мазкур ҳадисда Асри саодат даврида бўлиб ўтган кичик бир ҳодиса ҳақида ривоят қилинмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар бирон кишини маълум бир вазифани бажаришга тайинламоқчи бўлсалар (гарчи у кичик аҳамиятли иш бўлса-да), уларни ўзига хос набавий услубда текшириб кўрар эдилар. Саҳобаларни ўзаро кураш тушириб кўрганлари, Қуръондан қанча билишини сўраб имтиҳон қилганлари бунга мисол бўла олади.

Туяга арабларда азалдан энг қадрли ва қимматбаҳо нарса сифатида қаралади. Ўша даврда туядан юк ташиш воситаси, сут ва гўшт манбаи сифатида фойдаланилган. Аммо ҳаммада ҳам туя бўлавермаган. Шундан маълум бўладики, туя билан боғлиқ иш ўзига хос масъулиятли вазифалардан бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир жамоа кишилар орасидан: “Эй фалончи, тур мана бу туяни соғ”, десалар бўларди, бироқ ўта ҳассос зот бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилмадилар. Кишиларнинг кўнгил ўксимаслиги ва қалби оғримаслиги учун бошқа усулни қўлладилар. Туя соғиш кишидан кучли ва жасур бўлиш ёки илмли бўлишни талаб қилинмайди. Шу сабаб у зот “Мен соғаман” деб ўрнидан турганларнинг исмларини сўрадилар. Биринчи турган кишининг исми “Мурра” эди. “Мурра” исми “аччиқ, тахир” маъноларига эга. Табиийки, Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг исмини ёқтирмадилар ва: “Ўтир”, дедилар. Иккинчи давоъгар ўрнидан турди. Шунда ундан ҳам исмини сўрадилар. У: “Ҳарб”, деб жавоб берди. “Ҳарб” исми “уруш, жанг, жанжал” маъноларини ифодалайди. Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳам исмини хушламадилар ва у жойига қайтиб ўтирди. Учинчи даъвогар ўрнидан турганида, ундан ҳам исми сўралди. У бўлса: “Исмим Яъийш”, деб жавоб берди. Мазкур исм “яшайдиган; ўсиб-унадиган” маъноларини англатади. Мана шу кишининг исми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга маъқул келди ва унга қараб: “Туяни сен соғасан”, дедилар. Бу билан, аввало ўша ерда ҳозир бўлганларга, қолаверса бошқа умматларига ҳам исм танлаш, ножоиз исмлар қўймаслик лозимлигини таъкидлаб, чиройли ва маънодор исмлар танлаш борасида чиройли таълим берган эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ерда исм қўйиш борасида бир оғиз ҳам сўз айтмадилар, бироқ қўллаган услублари ҳамма учун катта ибрат бўлди.

 

٨وَعَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِقَالَ لِرَجُلٍ: مَا اسْمُكَ فَقَالَ: جَمْرَةُ فَقَالَ: ابْنُ مَنْ فَقَالَ: ابْنُ شِهَابٍ قَالَ: مِمَّنْ قَالَ: مِنْ الْحُرَقَةِ قَالَ: أَيْنَ مَسْكَنُكَ قَالَ: بِحَرَّةِ النَّارِ قَالَ: بِأَيِّهَا قَالَ: بِذَاتِ لَظًى قَالَ عُمَرُ: أَدْرِكْ أَهْلَكَ فَقَدْ احْتَرَقُواقَالَ: فَكَانَ كَمَا قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ. رَوَاهُ مَالِكٌ فِي الْمُوَطَّأ.

8 Яна Яҳё ибн Саиддан ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб бир кишидан: “Исминг нима?” деб сўради. У: “(Исмим) Жамра”, деб жавоб берди. “Кимнинг ўғлисан”, деди Ибн Умар. У: “Шиҳобнинг ўғлиман”, деди. Умар ибн Хаттоб ундан: “Қаерликсан?” деб сўради. “Ҳаруқаданман”, деди у. Умар ибн Хаттоб: “Уй-жойинг қаерда?” деди. У: “Ҳарротин норда”, деб жавоб қилди. “Ҳарротин норнинг қайси жойида?” деб сўради Умар ибн Хаттоб. “Зоти лазосида”, деб жавоб берди ўша киши. Шунда Умар: “Тез уйингга бор, улар аллақачон ёниб кул бўлишди!” деди. Ровий айтади: “(Ўша киши уйига борса) худди Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу айтганидек бўлган экан” (Имом Молик “Муваттоъ”да ривоят қилган).

Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Жамра ибн Шиҳобга қараб: “Исминг нима?” деб сўраганида, у: “Жамра”, деб жавоб берди. “Жамра” сўзи “оловдан бир парча”, яъни “чўғ” маъносини ифодалайди. Кимнинг ўғли экани сўралганида: “Шиҳобнинг ўғлиман”, яъни “ёниб турган олов ўғли чўғман”, деди. Шунда Умар ундан қаерлик эканини сўради. “Ҳаруқадан (яъни, “ёниш жойи”дан)ман”, деди у. “Қаерда турасан?” деб берилган саволга Жамра ибн Шиҳоб: “Ҳарротин нор (яъни, олов ёки жаҳаннам иссиқлиги)да”, деб жавоб берди. “Ҳарротин нор” катта жой эканини билган Умар ушбу маконнинг қайси қисмида туришини сўраган эди, Жамра: “Ҳарротин норнинг “Зоти лазо”сида”, яъни “жаҳаннам иссиқлигининг ловуллаб ёнаётган оловида” тураман, деб жавоб берди. Жамра ибн Шиҳобнинг исми, отасининг исми, тураржойлари номининг ҳамммаси ёниш-куйиш ва олов билан боғлиқлигини билган Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу унга қараб: “Тез уйингга бор, улар аллақачон ёниб кул бўлишди!” деди.

Ҳадис ровийси Яҳё ибн Саиднинг айтишича, Жамра ибн Шиҳоб уйига борса, худди Умар ибн Хаттоб айтганидек, аҳли-оиласи ва уй-жойлари ёниб, кули кўкка совурилиб бўлган экан!

Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг энг валий ва муқарраб бандаларидан бири бўлган. Иймони кучли эканидан ҳатто шайтон ҳам у кишидан қўрқиб туриши хабарларда айтиб ўтилган. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига баъзи бир нарсаларни билдириб қўйиши бор ҳақиқат. Бу ҳадисда ҳам ана ўша нарсага яққол мисоллардан бирини кўриб чиқдик. Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисларнинг бирида: “Уларга ваҳий қилинмаган ҳолда (баъзи ҳодисалар ҳақида) хабар қилувчи кишилар бўлади. Агар бундайлар умматим ичида бўлса, бас у Умардир”, деб айтилган (“Ал-мунтақо шарҳул муваттоъ”).

 

٩وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا وُلِدَ الْحَسَنُ سَمَّيْتُهُ حَرْبًا فَجَاءَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَرُونِي ابْنِي ، مَا سَمَّيْتُمُوهُ قَالَ: قُلْتُ حَرْبًا قَالَ: بَلْ هُوَ حَسَنٌ فَلَمَّا وُلِدَ الْحُسَيْنُ سَمَّيْتُهُ حَرْبًا فَجَاءَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَرُونِي ابْنِي ، مَا سَمَّيْتُمُوهُ قَالَ: قُلْتُ حَرْبًا قَالَ: بَلْ هُوَ حُسَيْنٌ فَلَمَّا وُلِدَ الثَّالِثُ سَمَّيْتُهُ حَرْبًا فَجَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَرُونِي ابْنِي ، مَا سَمَّيْتُمُوهُ قُلْتُ: حَرْبًا قَالَ: بَلْ هُوَ مُحَسِّنٌ ثُمَّ قَالَ: سَمَّيْتُهُمْ بِأَسْمَاءِ وَلَدِ هَارُونَ شَبَّرُ وَشَبِيرُ وَمُشَبِّرٌ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الأَدَبِ الْمُفْرَدِ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي السُّنَنِ الْكُبْرَى وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ.

9 Али розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Ҳасан туғилганида мен унга “Ҳарб” деб исм қўйдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб: “Менга ўғлимни кўрсатинглар, унга қандай исм қўйдинглар?” дедилар. Мен: “Ҳарб (деб исм қўйдим)”, дедим. Шунда у зот: “Йўқ, у “Ҳасан”дир”, дедилар. Ҳусайн туғилганида ҳам, уни “Ҳарб” деб номладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна келиб: “Ўғлимни менга кўрсатинглар, унга қандай исм қўйдинглар?” деб сўрадилар. Мен: “Ҳарб (деб исм қўйдим)”, дедим. Шунда у зот: “Йўқ, балки у “Ҳусайн”дир”, дедилар. Учинчи фарзандим туғилганда ҳам уни “Ҳарб” деб номладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб: “Ўғлимни менга кўрсатинглар, унга қандай исм қўйдинглар?” дедилар. Мен: “Ҳарб”, деб жавоб бердим. У зот бўлсалар: “Йўқ, балки у “Муҳассин”дир”, дедилар. Сўнгра: “Мен уларга Ҳоруннинг ўғиллари – Шаббар, Шабийр ва Мушаббирларнинг исмларини қўйдим”, дедилар” (Имом Бухорий “Ал-Адабул Муфрад”да,Байҳақий “Сунанул Кубро”да, Имом Табароний “Кабийр”да ва Имом Аҳмад “Муснад”да ривоят қилган).

Ушбу ҳадис бевосита Али розийаллоҳу анҳунинг ўзидан ривоят қилинмоқда. У ҳаётида бўлиб ўтган воқеалардан бирини ҳикоя қилади:

“Ҳасан туғилганида мен унга “Ҳарб” деб исм қўйдим”.

Аввалги пайтларда уруш ва жанг оддий ҳолат бўлган, тез-тез қабила ва мамлакатлар ўртасида турли сабабларга кўра жанг-жадаллар бўлиб турган. Шу сабаб ким фарзанд кўрса, унинг жасур, ботир, чаққон ва жанговар бўлишини орзу қилган. Али розийаллоҳу анҳу ҳам ўғил фарзанд кўрганида унинг исмини “Ҳарб”, яъни “уруш” деб номлаган. Балки у, ўғлим паҳлавон ва енгилмас жангчи бўлсин, деган умидда ушбу исмни танлагандир.

“Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб: “Менга ўғлимни кўрсатинглар, унга қандай исм қўйдинглар?” дедилар”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларига ўта масъулиятли зот эдилар. Айниқса аҳли-оилаларига нисбатан масъулиятлари жуда катта бўлган. Али розийаллоҳу анҳу фарзандли бўлганида, уни кўргани келдилар ва исмини сўрадилар. Бундан мусулмон киши фарзанд, набира ва эвараларининг исми ва шу каби нарсаларга беэътибор бўлмаслиги, уларга шахсан ўзи бошчилик қилиб туриши лозимлиги келиб чиқади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам набираларининг исмини сўраган эдилар, унга “Ҳарб” деб исм қўйилгани айтилди. Табиййки, бу исм у зоти шарифга ёқмади ва: “Йўқ, у “Ҳасан”дир”, дедилар.

Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи набиралари саналади. “Ҳасан” исми “чиройли, кўркам; яхши, маъқул” маъноларини англатади.

Ривоятнинг давомида айтилишича, Ҳасан розийаллоҳу анҳудан кейин яна икки ўғил фарзанд туғилганида ҳам Али розийаллоҳу анҳу уларга “Ҳарб” деб исм қўяверган. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг исмини “Ҳусайн” ва “Муҳассин”ларга ўзгартирганлар.

“Ҳусайн” исми “кичик Ҳасан”, “Муҳассин” эса “бирон ишни чиройли амалга оширувчи; зийнатловчи” каби маъноларни англатади.

Ушбу ривоятда Али розийаллоҳу анҳу учинчи ўғлининг исми “Муҳассин” деб келтирилган. Баъзи манбаларда у “Муҳсин” деб зикр қилинади. Муҳассин жуда ёшлигида вафот этган.

“Сўнгра: “Мен уларга Ҳоруннинг ўғиллари – Шаббар, Шабийр ва Мушаббирларнинг исмларини қўйдим”, дедилар”.

Ҳорун Мусо алайҳис саломнинг акаси бўлиб, унинг тўлиқ исми Ҳорун ибн Имрон ибн Йасҳар ибн Моҳайс бани Лова ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир. Аллоҳ таоло у иккисини, яъни Мусо ва Ҳорун алайҳимус саломларни Бани Исроил қавмига элчи қилиб юборган.

“Ҳасан”, “Ҳусайн” ва “Муҳассин” исмлари арабча бўлиб, улар “ҳ-с-н” ўзагидан ясалган. “Шаббар”, “Шабийр” ва “Мушаббир” исмлари ибронийча бўлиб, улар “ш-б-р” ўзагидан ясалган. Ибн Холавайҳнинг айтишича, мазкур уч иброний исм арабча “Ҳасан”, “Ҳусайн” ва “Муҳассин” исмларининг маъноларини англатади (“Лисанул ъароб”, 4-жузъ, 2185-бет).

 

١٠وَقَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ جَرَادٍ: صَحِبَنِي رَجُلٌ مِنْ مُؤْتَةَ فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنَا مَعَهُ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ ، وُلِدَ لِي مَوْلُودٌ فَمَا أَخْيَرُ الأَسْمَاءِ ، قَالَ: إِنَّ أَخْيَرَ أَسْمَائِكُمْ الْحَارِثُ وَهَمَّامٌ وَنِعْمَ الإِسْمُ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ وَسَمُّوا بِأَسْمَاءِ الأَنْبِيَاءِ وَلاَ تَسَمُّوا بِأَسْمَاءِ الْمَلاَئِكَةِ ، قَالَ : وَبِاسْمِكَ ، قَالَ: وَبِاسْمِي وَلاَ تَكْتَنُوا بِكُنْيَتِي. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ.

10Абдуллоҳ ибн Жарод ривоят қилади: “Муътадан бир киши менга ҳамроҳ бўлиб келди ва у билан Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бирга бордик. У: “Эй Расулуллоҳ, мен фарзандли бўлдим, исмларнинг энг яхшиси қайси?” деб сўради. У зот: “Исмларингиз ичида энг яхшиси “Ҳорис” ва “Ҳаммам”дир. “Абдуллоҳ” ва “Абдураҳмон” исмлари қандоқ ҳам яхши! (Фарзандларингизга) пайғамбарлар исмини қўйинглар, аммо фаришталар исми билан исмланманглар!” дедилар. У: “Сизнинг исмингиз билан ҳамми?” деб сўради. Шунда у зот: “Исмим билан исмланинглар, аммо куням билан куняланманглар!” дедилар” ( Байҳақий “Шуъабул иймон”да ривоят қилган).

“Ҳорис” ва “Ҳаммам” исмларнинг энг яхшиси, “Абдуллоҳ” ва “Абдураҳмон” эса Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб исмлардан экани, шунингдек, пайғамбарлар исми билан исмланиш марғуб экани юқорида келган ҳадиси шариф ва уларнинг шарҳи орқали ўрганилди.

“Аммо фаришталар исми билан исмланманглар!”

Банда фақат ўзига ўхшаган бошқа бир банданинг исми билан исмланиши лозим. Масалан, пайғамбарларни олайлик. Улар Аллоҳ билан бандалар ўртасида элчи, юксак одоб ва улуғ мартаба соҳиблари бўлишлари билан бирга, айни вақтда улар Одам болаларидир. Улар ҳам таом ейдилар, ичимлик ичадилар. Аммо фаришталар инсондан ўзгача хилқатда яратилган – инсон тупроқдан яратилган, фаришталар нурдан халқ қилинган, инсонда турли нарсаларга нисбатан шаҳват ва мойиллик ҳисси бор, фаришталарда эса моддийликка бўлган шаҳват йўқ. Шунингдек, фаришталар Аллоҳга умуман осийлик қилишмайди, доимо У Зотнинг тоати ва ибодатида қоим бўлиб турадилар. Инсон эса ундай эмас. Инсонга фаришталар исмини қўйиш жоиз эмаслигига бундан бошқа сабаблар ҳам бор. Хуллас, бандалар “Жаброил”, “Азроил”, “Исрофил”, “Микойил” ва шу каби фаришталар исмлари билан номланмасликлари ва чақирилмасликлари керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: (Фарзандларингизга) пайғамбарлар исмини қўйинглар, аммо фаришталар исми билан исмланманглар!” деб айтганларини эшитган Абдуллоҳ ибн Жародга Мутаъдан ҳамроҳ бўлиб келган киши: “Сизнинг исмингиз билан ҳамми?” деб сўради. Яъни, бошқа пайғамбарлар каби Сизнинг исмингизни ҳам фарзандларимизга исм қилиб қўяверайликми, деган маънода савол берди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Исмим билан исмланинглар, аммо куням билан куняланманглар!” дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари “Муҳаммад”, кунялари “Абулқосим” экани ҳаммамизга маълум. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини мўмин-мусулмон киши фарзандига исм қилиб қўйиши жоиздир. “Абулқосим” куняси билан куняланишнинг ҳукми эса қуйида ҳадиси шарифлар орқали батафсил ўрганилади.

 

Ножоиз исмлар:

1 – Аллоҳ таолонинг исм ёки сифатларидан бўлмаган сўзларга “Абду” қўшимчаси қўшиб исм ясаш. Масалан, “Абдуҳошим”, “Абдуқундуз”, “Абдурасул”, “Абдунаби”.

2 – пайғамбарлик ва рисолат маъносини билдирувчи исмлари: Наби(й), Расул, Мурсал.

3 – илоҳликни даъво қилувчи ёки куфр, ширк маъноларини англатувчи исмлар: Маъбуда, Раб, Раббим, Эгам, Санам, Илоҳа.

4 – кофир, мушрик, мунофиқ ва фосиқ кишилар исми. Масалан, Фиръавн, Ҳомон, Қорун, Намруд.

5 – инсонни жуда улуғлаб, кўкларга кўтарувчи исмлар. Масалан, Азиз, Азим, Буюк, Акбар, Барра Мубарра.

6 – фаришталар исми: Жаброил, Азроил, Микоил, Исрофил ва ҳоказо.

7 – руҳий сиқиқлик, ғам, алам ва қайғу маъноларини англатувчи исмлар: Ҳазн, Маҳзуна, Мазлума.

8 – уруш, қирғин ва мусибат маъноларини англатувчи исмлар: Ҳарб, Жанговар, Касофат.

9 – ҳайвон ва ҳашорат исмлари: Қўзи, Бўри, Қўчқор, Кучук, Қундуз.

10 – ўзагида “нор” қўшимчаси бўлган исмлар (“Нор” аслида форсча сўз бўлиб, “қизил ранг” маъносини билдирса-да, мазкур сўз араб тилида “жаҳаннам, дўзах” маъносини ифодалайди): Норали, Норгул, Нормурод.

Яна бошқа салбий маъноларни ифодаловчи исмлар қўйиш ножоиздир.

Ёмон исмларни яхшисига алмаштириш

Аввалги саҳифаларда қўйиш тавсия қилинадиган исмлар ҳамда ножоиз исмлар ҳақида маълумотга эга бўлдик. Қуйида эса мункар исмларни яхшисига ўзгартириш ҳақида ворид бўлган ривоятлар билан танишиб чиқамиз.

 

١١وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُغَيِّرُ الإسْمَ الْقَبِيحَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

11 Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмон исмларни яхшисига ўзгартирар эдилар (Термизий ривояти).

Биз ҳадис таржимасида “ёмон исм” деб ифодалаган сўз аслиятда “ал-исмул қобийҳ”, яъни “қабиҳ исм” деб келтирилган. “Қабиҳ” сўзи луғатда “хунук, нафратга муносиб; Шариатда макруҳ кўриладиган; урфда инкор қилинадиган нарса” каби маъноларни билдиради. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хунук, ёмон ва салбий маъноларни ифодаловчи исмларни яхшисига ўзгартирар эдилар. Имом Нававий “Таҳзийбул асмоъ” асарида: “Мазкур маънода ворид бўлган ривоятларга кўра, ёмон исмларни яхшисига ўзгартириш мустаҳабдир”, деган. Қуртубий эса: “Ножоиз исмларни яхшисига алмаштириб суннатдир. Бас, биз ҳам бу суннатга амал қилишимиз керак”, деган фикрни билдирган.

Саҳл ибн Саъд ас-Соидий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирининг исми “Асвад” (“қора”) эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни “Абяз” (“оқ”)қа ўзгартирдилар” (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

Аввал айтиб ўтганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соф фитратларига мувофиқ поклик, озодалик, сарамжон-саришталик ва гўзалликни яхши кўрар эдилар. Баъзи ривоятларда келтирилишича, у зот маъноси “шайтон”, “уруш”, “зино”, “ўзини ўта улуғлаш” каби маъноларга эга бўлган исмларни бандаларга мос келадиган бошқа исмларга ўзгартирганлар. Жумладан, “Жаббор”ни “Абдулжаббор”га, “Абдулкаъба”ни “Абдураҳмон”га, “Осий”ни “Мутийъ”га, “Азиз”ни “Абдураҳмон”га ўзгартирганлари ҳақида ривоятлар ворид бўлган. Қуйида мана шунга ўхшаш бошқа ривоятларнинг баъзилари билан танишиб чиқамиз.

 

١٢وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ غَيَّرَ اسْمَ عَاصِيَةَ وَقَالَ: أَنْتِ جَمِيلَةُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ فِي صَحِيحِهِ.

12 Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Осия” исмини ўзгартирдилар ва: “Сен Жамиласан” дедилар” (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да ривоят қилган).

Ибн Умар розийаллоҳу анҳу томонидан ривоят қилинган ушбу ҳадисда номи зикр қилинаётган “Осия” Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳунинг қизи бўлган. Имом Доримий “Сунан”да Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда “Жамила”га ўзгартирилган “Осия” исмли аёлнинг куняси “Умму Осим” деб келтирилган.

“Осия” муаннас (аёллар), “Ос” эса музаккар (эркаклар) жинсига нисбатан ишлатилган. Мазкур исм “осий бўлувчи, исён қилувчи”, “Жамила” эса “чиройли, гўзал” маъносини билдиради. Жоҳилият даврида “Ос” ва “Осия” исмлари “зулмга рози бўлмайдиган; айб-камчиликларни инкор қилувчи” каби маъноларда қўлланилган. Ислом келгач, мўминлар бу исмни қўйишдан қайтарилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматларига бу борада керакли йўл-йўриқ ва маслаҳатлар бердилар.

“Ан-Ниҳоя” китобида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу исмни ўзгартиришларига сабаб шуки, мўминнинг шиори тоат-итоатдир. Исён эса унинг зидди”, дейилган.

 

١٣وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ زَيْنَبَ كَانَ اسْمُهَا بَرَّةَ فَقِيلَ: تُزَكِّي نَفْسَهَا فَسَمَّاهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ زَيْنَبَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَابْنُ مَاجَهْ.

13 Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Зайнабнинг исми “Барро” эди. Шунда: “У ўзини улуғлаяптими?!” дейилди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга “Зайнаб” деб исм қўйдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти).

Бу ривоятда номи “Барро” деб зикр қилинган аёл икки киши, биринчиси Зайнаб бинти Жаҳш (Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари), иккинчиси Зайнаб бинти Абу Салама (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарбияларига олинган қиз)ни англатади. Ривоятларда келишича, иккала “Зайнаб”нинг исми “Барро”га бўлган. Жумладан, Имом Муслим ривоят қилган ҳадисларнинг бирида “Зайнаб бинти Жаҳшнинг исми “Барро” эди” деб айтилган. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда эса, Зайнаб бинти Абу Саламанинг исми “Барро” бўлгани зикр қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинчалик у иккисининг исмини “Зайнаб”га ўзгартирганлар.

“Барро” исми “улуғ, олий; ўта пок; жуда озода”, “Зайнаб” эса “тўладан келган; чиройли келишган, гўзал” маъноларини билдиради.

 

١٤وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ اسْمُ جُوَيْرِيَةَ بِنْتِ الْحَارِثِ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَرَّةَ فَحَوَّلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْمَهَا فَسَمَّاهَا جُوَيْرِيَةَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ.

14 Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари Жувайрия бинти Ҳориснинг исми “Барро” эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг исмини ўзгартирдилар ва “Жувайрия” деб номладилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Ушбу ва бундан олдинги ривоятлардан маълум бўладики, Исломнинг илк даврида аёллар ўртасида “Барро” исми жуда кенг тарқалган. Бундан олдинги ривоятда Зайнаб бинти Жаҳш ва Зайнаб бинти Абу Саламаларнинг аввалги исми “Барро” бўлгани, ушбу ривоятда мўминлар онаси Жувайрия бинти Ҳориснинг ҳам аввалги исми “Барро” бўлгани айтилмоқда.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан қилган ривоятда: “Маймунанинг исми “Барро” эди” деб келтирилган. Бундан келиб чиқадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Барро” деб исмланган бир нечта аёлларнинг исмини ўзгартириб, уларни “Зайнаб” (“чиройли, гўзал”), “Жувайрия” (“Аллоҳнинг кичик хизматкори”) ва “Маймуна” (“ўнг томон соҳибаси”) деб қайтадан номлаганлар.

 

١٥وَعَنْ أُسَامَةَ بْنِ أَخْدَرِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً يُقَالُ لَهُ أَصْرَمُ كَانَ فِي النَّفَرِ الَّذِينَ أَتَوْا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا اسْمُكَ قَالَ: أَنَا أَصْرَمُ قَالَ: بَلْ أَنْتَ زُرْعَةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

15 Усома ибн Ахдарийдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келган гуруҳлар орасида “Асром” деган киши бор эди. У зот унга қараб: “Исминг нима?” деганлар. У: “Асром”, деган. Шунда у зот: “Йўқ, сен “Зуръа”сан”, деганлар (Абу Довуд ривояти).

Ҳадис ровийси Усома ибн Ахдарий Тамим қабиласидан бўлган саҳобийдир. “Сиҳоҳи ситта” соҳиблари ичида биргина Абу Довуд ундан ҳадис ривоят қилган.

Саккизинчи ҳижрий санада Макка мусулмонлар томонидан фатҳ қилингач, Исломнинг энг ашаддий душмани Қурайш буткул маҳв этилди, уларнинг деярли барчаси мусулмон бўлди. Энди Исломнинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган жиддий куч қолмаган эди. Бу имкониятдан фойдаланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турли ўлка ва мамлакатлар бошлиқларига мактуб йўллаб, уларни Исломга, тавҳид эътиқодига даъват қила бошладилар. Орадан бир оз вақт ўтиб, бунга жавобан турли ўлкалардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига элчилар кела бошлади. Ҳижрий тўққизинчи йил “Санатул вуфуд”, яъни “Элчилар йили” деб номланди. Мазкур йилда кўплаб мамлакат ва қабилалар, жумладан Нажрон, Бани Омир, Абдулқайс, Бани Ҳанифа, Той, Кинда, Азду Шануъа ва бошқа қабила ва ўлкаларнинг элчилари келиб, Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мулоқот олиб бордилар. Уларнинг аксарияти Исломга хайрихоҳ эканликларини маълум қилдилар, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида мусулмон бўлдилар.

Биз ўрганаётган ҳадисда номи зикр қилинаётган “Асром” исмли киши ҳам ана ўшандай гуруҳларнинг таркибида бўлган. Афтидан, у бирон қабила номидан элчи бўлиб келган кўринади, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ундан исмини сўрашлари шунга далолат қилади. Сўралган саволга у: “Исмим Асром”, деб жавоб берди. “Асром” арабча сўз бўлиб, “кесилувчи, узилувчи; маҳрум бўлувчи” каби маъноларни англатади. Шу сабаб бу исм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга маъқул келмади ва: “Йўқ, сенинг исминг “Асром” эмас, балки “Зуръа”дир,” дедилар.

“Зуръа” исми “экин экувчи, ўстирувчи, деҳқончилик қилувчи” маъносига эга.

Бошқа ривоятларда айтилишича, ҳузурларига келган гуруҳлар таркибидаги кўплаб кишиларнинг ҳам исмларини яхшисига ўзгартирганлар. Жумладан, Той қабиласи номидан элчи бўлиб келган “Зайдулхойл” исмли киши у зотнинг ҳузурларида иймон келтиради ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бундан кейин сенинг исминг “Зайдулхайр” бўлсин”, дейдилар.

“Зайдулхойл” исми “от (чорва-ҳайвон) кўпайтирувчи”, “Зайдулхайр” эса “яхшилик касб қилувчи, кўп хайр-яхшилик қилувчи” маъносини ифодалайди.

Ибн Лаҳийъа ривоят қилади: “Бану Шайтон ибн Ҳорис ибн Муовия Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ўз гуруҳи билан келганида, у зот: “Сизлар кимсизлар?” деб сўраганлар. Улар: “Биз “Бану Шайтон”миз”, деб жавоб беришган. Шунда у зот: “Йўқ, балки сизлар “Бану Абдуллоҳ”дирсизлар”, деганлар” (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

“Бану шайтон” бирикмаси “Шайтон болалари”, “Бану Абдуллоҳ” эса “Абдуллоҳнинг болалари” маъносини англатади.

 

١٦وَعَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ: مَا اسْمُكَ قَالَ: حَزْنٌ قَالَ: أَنْتَ سَهْلٌ قَالَ: لاَ السَّهْلُ يُوطَأُ وَيُمْتَهَنُ ، قَالَ سَعِيدٌ: فَظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُصِيبُنَا بَعْدَهُ حُزُونَةٌ. قَالَ أَبُو دَاوُدَ: وَغَيَّرَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْمَ الْعَاصِ وَعَزِيزٍ وَعَتَلَةَ وَشَيْطَانٍ وَالْحَكَمِ وَغُرَابٍ وَحُبَابٍ وَشِهَابٍ فَسَمَّاهُ هِشَامًا وَسَمَّى حَرْبًا سَلْمًا وَسَمَّى الْمُضْطَجِعَ الْمُنْبَعِثَ وَأَرْضًا تُسَمَّى عَفِرَةَ سَمَّاهَا خَضِرَةَ وَشَعْبَ الضَّلاَلَةِ سَمَّاهُ شَعْبَ الْهُدَى وَبَنُو الزِّنْيَةِ سَمَّاهُمْ بَنِي الرِّشْدَةِ وَسَمَّى بَنِي مُغْوِيَةَ بَنِي رِشْدَةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَقَالَ أَبُو دَاوُدَ: تَرَكْتُ أَسَانِيدَهَا لِلإخْتِصَار.

16 Саид ибн Мусаййиб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилишича, Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам унга (яъни, бобосига): “Исминг нима?” деганлар. У: “Ҳазн”, деган. У зот: “Йўқ, сен “Саҳл”сан”, деганлар. У бўлса: “Йўқ, мен (одамлар томонидан) хўрланадиган ва оёқ ости қилинадиган “Саҳл” бўлмайман”, деди. Саид айтади: “Ўйлашимча, шундан сўнг бизни маҳзунлик тарк этмади”. Абу Довуд айтади: “Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ос”, “Азиз”, “Атала”, “Шайтон”, “Ҳакам”, “Ғуроб”, “Ҳубоб”, “Шиҳоб” исмларини ўзгартирдилар ва уни “Ҳишом”, “Ҳарб”ни “Салм”, “Музтажиъ”ни “Мунбаъис”, “Афира” деб аталадиган ерни “Хазира”, “Шаъбуз золала”ни “Шаъбул ҳуда”, “Бану зиня”ни “Бану ришда”, “Бану Муғвия”ни “Бану Ришда” деб (қайта) номладилар” (Абу Довуд ривояти. Абу Довуд айтади: “Қисқа бўлиши учун ушбу ҳадиснинг санадини тарк қилдим”).

Саид ибн Мусаййибнинг бобоси Ҳазн ибн Абу Ваҳб ал-Қуроший билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрталарида бўлиб ўтган мулоқот ҳақида қуйидаги ҳадисларда тўхталиб ўтилади.

Абу Довуд айтади: “Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ос”, “Азиз”, “Атала”, “Шайтон”, “Ҳакам”, “Ғуроб”, “Ҳубоб”, “Шиҳоб” исмларини ўзгартирдилар ва уни “Ҳишом”, “Ҳарб”ни “Салм”, “Музтажиъ”ни “Мунбаъис”, “Афира” деб аталадиган ерни “Хазира”, “Шаъбуз золала”ни “Шаъбул ҳуда”, “Бану зиня”ни “Бану ришда”, “Бану Муғвия”ни “Бану Ришда” деб (қайта) номладилар”.

Абу Довуд қисқа бўлиши, узайиб кетмаслиги учун бу ҳадис санадидаги ровийлар силсиласини тушириб қолдирганини ҳадис сўнгида айтиб ўтган.

“Ос” – “гуноҳкор”, “Азиз” – “ўта улуғ”, “Атала” – “ғализ, қўпол”, “Шайтон” – “Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган”, “Ҳакам” – “ҳукми сўзсиз бажариладиган”, “Ғуроб” – “қарға”, “Ҳубоб” – “илон” ёки “шайтон”, “Шиҳоб” – “ёниб турган олов” маъноларини англатгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бошқа бир исмга ўзгартирганлар.

Ривоятлардан келишича, “Ос” (исёнкор, туғёнга кетувчи) исмини “Мутийъ” (Аллоҳга итоат этувчи, бўйин эгувчи)га ўзгартирганлар. Чунки мўминнинг шиори исён эмас, балки тоат ва итоатдир. Убайдуллоҳ ривоят қилади: “Менга хабар қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ос” исмли кишининг исмини ўзгартирганлар ва уни “Мутийъ” деб қайта номлаганлар” (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

“Азиз” Аллоҳга тегишли сифатдир. Зеро, барча улуғлик ва буюклик Раббимиз азза ва жаллага хосдир. Мўмин банда эса ўзини хокисор ва паст тутиши лозим.

“Атала” исми “қўпол, ғализ, дағал; золим, хусуматчи” каби маъноларни англатади. Ҳадисларнинг бирида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Утба ибн Абддан: “Исминг нима?” деб сўраганларида, у: “Исмим Атала”, деб жавоб берган. Шунда у зот: “Йўқ, сен “Утба”сан”, деганлар.

“Шайтон” Иблиснинг номларидан бўлиб, мўмин кишига бундай сифат ва исм умуман тўғри келмайди. Чунки шайтондан фарқли ўлароқ, мўмин банда доимо Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиши, ноумид бўлмаслиги керак.

“Ҳакам” эса худди “Азиз” каби фақат Аллоҳнинг сифатидир. Ер юзида Аллоҳдан ўзга ҳукми сўзсиз бажариладиган бирон жонзот ёки банда бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

“Ғуроб” сўзи “узоқлашиш, маҳрум бўлиш” ёки “қарға” маъноларини ифодалайди. “Маҳрум бўлиш” салбий маъно касб этиб, бу ҳам қайсидир маънода шайтонга оид исм. Қарға эса шундай бир зараркунанда ва ҳақир бир қушки, ҳатто киши уни эҳромдалик чоғида ҳам ўлдириш мумкин.

“Ҳубоб” захарли илон ёки ривоятларда айтилишича, шайтон исмларидан биридир. Ибн Шиҳобдан ривоят қилинишча, Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг исми “Ҳубоб” эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни “Абдуллоҳ”га ўзгартирдилар ва “Бу (яъни, “Ҳубоб”) шайтондир”, дедилар (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

Шу маънода Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулга: “Исминг нима?” деганлар. У: “Ҳубоб”, деб жавоб берганида, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳубоб шайтоннинг исмидир, балки сенинг исминг “Абдуллоҳ”дир”, деганлар (Ибн Ваҳб “Ал-Жомеъ”да ривоят қилган).

Бу борада келган ривоятлардан маълум бўладики, Иблиснинг исм ва сифатларидан бўлган “Шайтон”, “Ҳубоб”, “Асром”, “Аждаъ”, “Ҳарб”, “Мурра” ва шу кабилар билан исмланиш мутлақо мумкин эмас.

Ушбу ривоятнинг аввалги қисмида ўзгартирилган исмлар келтирилган бўлса-да, улар қайси исмларга ўзгартирилгани айтилмаган. Фақат “Шиҳоб” исми “Ҳишом”га алмаштирилгани зикр қилинган. “Шиҳоб” оловдан бир бўлакдир. Олов эса Аллоҳнинг уқубати ва азоби маъносида қўлланилади. “Ҳишом” эса “майдаловчи, тақсимловчи” маъносини англатади.

Энди ривоятнинг давомини ўрганамиз:

“Ҳарб”ни “Салм”, “Музтажиъ”ни “Мунбаъис”, “Афира” деб аталадиган ерни “Хазира”, “Шаъбуз золала”ни “Шаъбул ҳуда”, “Бану зиня”ни “Бану ришда”, “Бану Муғвия”ни “Бану Ришда” деб (қайта) номладилар”.

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳарб” (уруш)ни “Салм” (тинчлик)ка, “Музтажиъ” (уйқучи)ни “Мунбаъис” (сергак)ка, “Афира” (қақроқ, гиёҳ ўсмайдиган) деб номланадиган ерни “Хазира” (унумдор, ям-яшил)га, “Шаъбуз золала” (залолат халқи, залолатдаги одамлар)ни “Шаъбул ҳуда” (ҳидоятдаги одамлар)га, “Бану зиня” (зинодан туғилган болалар)ни “Бану ришда” (шаръий никоҳдан туғилган болалар)га, “Бану муғвия” (Тўғри Йўлдан оздирувчи одамлар)ни “Бану ришда” (Тўғри Йўлга бошловчи одамлар)га ўзгартирганлар.

 

١٧وَعَنْ مَسْرُوقٍ قَالَ: لَقِيتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فَقَالَ: مَنْ أَنْتَ قُلْتُ: مَسْرُوقُ بْنُ الأَجْدَعِ فَقَالَ عُمَرُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الأَجْدَعُ شَيْطَانٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

17 Масруқ ривоят қилади: “Мен Умар ибн Хаттоб билан учрашиб қолдим. У: “Сен кимсан?” деди. Мен: “Масруқ ибн Аждаъман”, дедим. Шунда Умар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аждаъ шайтондир”, деб айтганларини эшитганман”, деди” (Абу Довуд ривояти).

Ҳадис ровийси Масруқнинг тўлиқ исми Масруқ ибн Аждаъ ибн Молик ибн Умайя ибн Абдуллоҳ Абу Оиша ал-Ҳамдоний ал-Водиъийдир. У катта тобеинлардан саналади. Ишончли ҳадис ровийси. “Сиҳоҳи ситта” соҳибларининг барчаси ундан ҳадис ривоят қилишган.

Масруқ раҳматуллоҳи алайҳ кунларнинг бирида амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу билан учрашиб қолганида, Умар ундан исмини сўраган. Шунда Масруқ: “Исмим Масруқ, отамнинг исми Аждаъ”, деган. Буни эшитган Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Аждаъ” шайтон исмларидан бири экани ҳақида эшитганини хабар қилган. Бундан “Аждаъ” исми билан исмланиш жоиз эмас деган маъно келиб чиқади. Бошқа ривоятларда келишича, Умар розийаллоҳу анҳу унга қараб: “Масруқ ибн Аждаъ эмас, Масруқ ибн Абдураҳмонсан, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аждаъ шайтондир”, деб айтганлари эшитганман”, деган.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, “жадаъа” феъли “бурн, қулоқ, қўл ёки лабини кесмоқ, “Аждаъ” эса “бурни кесилган; маҳрум бўлган; Аллоҳнинг раҳматидан тўсилган” каби маъноларни ифодалайди.

 

١٨وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَمِعَ اسْمًا قَبِيحًا غَيَّرَهُ فَمَرَّ عَلَى قَرْيَةٍ يُقَالُ لَهَا عَفِرَةٌ فَسَمَّاهَا خَضِرَةً. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الصَّغِيرِ.

18 Оиша розийаллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам агар ёмон исмларни эшитсалар, уларни алмаштирар эдилар. У зот “Афира” деб аталадиган бир қишлоқ олдидан ўтдилар ва уни “Хазира” деб номладилар” (Имом Табароний “Соғийр”да ривоят қилган).

Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёмон исмларни яхшисига ўзгартиришганлари юқорида таъкидлаб ўтилди ва буни ҳадиси шарифлар мисолида кўриб чиқмоқдамиз. “Афира” деб аталадиган ерни “Хазира”га ўзгартиганлари Абу Довуд ровийлар силсиласини тушириб қолдирган ҳолда ривоят қилган ҳадисда айтилганди. Бу ерда эса ўша ҳадиснинг баъзи қисмини Имом Табароний Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилмоқда. Демак, Абу Довуд бу бобда келган турли ривоятларни жамлаб, бир тизимга солган ҳолда, санадини зикр қилмай ривоят қилган.

 

١٩عَنْ سَعِيدِ ابْنِ الْمُسَيَّبِ عَنْ أَبِيهِ أَنَّ أَبَاهُ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَا اسْمُكَ ، قَالَ: حَزْنٌ ، قَالَ: أَنْتَ سَهْلٌ ، قَالَ: لاَ أُغَيِّرُ اسْمًا سَمَّانِيهِ أَبِي ، قَالَ ابْنُ الْمُسَيَّبِ: فَمَا زَالَتْ الْحُزُونَةُ فِينَا بَعْدُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِي فِي الْكَبِيرِ.

19 Саид ибн Мусаййаб отасидан ривоят қилишича, бобоси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борганида, у зот унга: “Исминг нима?” деганлар. У: “Ҳазн”, деган. У зот: “Йўқ, сен “Саҳл”сан”, деганлар. У бўлса: “Йўқ, мен отам қўйган исмни ўзгартирмайман!” деган. Саид айтади: “Шундан сўнг ҳалигача бизни маҳзунлик тарк этмади” (Имом Бухорий, Абу Довуд ва Имом Табароний “Кабийр”да ривоят қилган).

Ушбу ҳадис машҳур тобеинлардан бўлган Саид ибн Мусаййаб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинмоқда. У отаси Мусаййаб ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб ибн Амр ибн Оиз Абу Саид ал-Қурошийдан ривоят қилишича, Саиднинг бобоси – Мусаййабнинг отаси (Мусаййаб ва Ҳазн саҳоба бўлишган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борганида, у зот ундан исмини сўраганлар. “Исмим Ҳазн”, деган жавоб бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, сен “Саҳл”сан”, яъни, сенинг исмим “Ҳазн” эмас, чунки бу исм ножоиз, балки исминг “Саҳл” бўлсин, деганлар.

“Ҳазн” исми “қайғу, ғам, алам, маҳзунлик”, “Саҳл” исми “енгиллик, осонлик” маъноларини билдиради.

Исми “Ҳазн”дан “Саҳл”га ўзгартирилаётганига рози бўлмаган Саиднинг бобоси: “Йўқ, мен отам қўйган исмни ўзгартирмайман!” деди.

Абу Довуднинг “Сунан” китобида унинг: “Йўқ, мен (одамлар томонидан) хўрланадиган ва оёқ ости қилинадиган “Саҳл” бўлмайман”, деб айтилгани ривоят қилинган.

Одатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кимнинг исмини ўзгартирсалар, у рози бўлиб, бу нарсани қабул қилиб кетаверар эди. Лекин Ҳазн ибн Абу Ваҳб, отам қўйган “Ҳазн” исмини “Саҳл”га ўзгартирмайман, деб оёқ тираб туриб олди. Бу кутилганидек, унинг зарарига бўлиб чиқди. Саид ибн Мусаййаб айтади: “Шундан сўнг ҳалигача бизни маҳзунлик тарк этмади”.

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бобомнинг исмини ўзгартирмоқчи бўлганларида у қаршилик кўрсатганидан бери бизни ғам, ташвиш ва хафалик тарк этмади.

Уламолар бу ердаги “маҳзунлик”ни улар оиласидаги оғирлик, машаққат ва Ҳазн авлодлари ахлоқидаги баъзи салбий жиҳатлардир деб изоҳлашган.

 

٢٠وَعَنْ سَهْلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُتِيَ بِالْمُنْذِرِ بْنِ أَبِي أُسَيْدٍ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ وُلِدَ فَوَضَعَهُ عَلَى فَخِذِهِ وَأَبُو أُسَيْدٍ جَالِسٌ فَلَهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشَيْءٍ بَيْنَ يَدَيْهِ فَأَمَرَ أَبُو أُسَيْدٍ بِابْنِهِ فَاحْتُمِلَ مِنْ فَخِذِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاسْتَفَاقَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَيْنَ الصَّبِيُّ فَقَالَ أَبُو أُسَيْدٍ: قَلَبْنَاهُ يَا رَسُولَ اللهِ ، قَالَ: مَا اسْمُهُ ، قَالَ: فُلاَنٌ ، قَالَ: وَلَكِنْ أَسْمِهِ الْمُنْذِرَ فَسَمَّاهُ يَوْمَئِذٍ الْمُنْذِرَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

20 Саҳл (ибн Саъд) розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мунзир ибн Абу Усайд туғилганида уни Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб борилиб, тиззаларига қўйишди. Абу Усайд ҳам у зотнинг олдиларига ўтирди. Аммо шу орада Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима биландир чалғиб қолдилар. Шунда Абу Усайд ўғлини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларидан олишга амр қилди. Набийсоллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига келиб: “Бола қани?” деб сўрадилар. Абу Усайд: “Эй Расулуллоҳ, уни манзилига елтиб қўйдик”, деди. Шунда у зот: “Унинг исми нима?” дедилар. “(Исми) фалончи”, деб жавоб берди отаси. Шунда у зот: “Балки унинг исми “Мунзир”дир”, дедилар. Ровий айтади: “Ўша куни у зот унга “Мунзир” деб исм қўйдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳадисда номи зикр қилинаётган “Мунзир” исмли саҳобийнинг тўлиқ исми Мунзир ибн Абу Усайд ас-Соъидий ал-Ансорийдир. У ва отаси Абу Усайд машҳур саҳобалардан саналадилар. Мунзир ибн Абу Усайд Зубайр ибн Мунзирнинг отаси, Ҳамза ибн Абу Усайднинг туғишган биродаридир.

Одатда саҳобалардан биронтаси фарзандли бўлса, уни Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб борар эдилар. У зот чақалоқнинг таълагини кўтариб, унга чиройли исм қўяр (ножоиз исм қўйилган бўлса, яхшисига ўзгартирар) ҳамда унинг ҳаққига дуо қилар эдилар. Имом Бухорий ривоят қилган бошқа ҳадисда айтилишича, Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳу фарзандли бўлганида, у ҳам ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб борган. У зот чақалоқнинг таълагини хурмо билан кўтариб, унга “Иброҳим” деб исм қўйганлар.

Бу ривоятда Абу Усайд исмли саҳобий фарзанд кўрганида уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб боргани айтилмоқда. Ўғли билан у зотнинг олдиларига киргач, Абу Усайд ҳурмат юзасидан ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига қўйди. Аммо шу орада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимагадир чалғиб қолдилар. Шунда Абу Усайд ўғлини у зотнинг тиззаларидан олиб, уни бу ердан олиб кетишларини буюрди. Бир оз вақт ўтгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бола қани?” деб сўрадилар. Абу Усайд уни уйига олиб кетишганини маълум қилди. Шунда у зот чақалоққа қандай исм қўйилганини сўрадилар. Унга фалон исмни қўйдик, деб жавоб берди отаси.

Ҳадис матнида чақалоқнинг исми “фалончи” деб келтирилишига сабаб, ёки Абу Усайд аввалида билмай ўғлига ножоиз исм қўйиб қўйган ёки унинг аниқ исми ровийнинг ёдидан кўтарилган.

“Балки унинг исми “Мунзир”дир”.

Бундан маълум бўладики, Абу Усайд ўғлига салбий маънони ифодаловчи исм қўйган. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Усайдга танбеҳ ва таълим бериб, чақалоққа чиройли ва маънодор исм қўйдилар.

“Мунзир” исми “бандаларни Охират азобидан огоҳлантирувчи, уларни сергак ва ҳушёр бўлишга, шайтонга қул бўлиб қолмасликка чақирувчи” маъносини англатади.

 

٢١وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الْحَارِثِ بْنْ أَبْزَى قَالَ: حَدَّثَتْنِي أُمِّي عَنْ أَبِيهَا أَنَّهُ شَهِدَ مَغَانِمَ حُنَيْنٍ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَاسْمُهُ غُرَابٌ فَسَمَّاهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُسْلِمًا. رَوَاهُ أَبُو يَعْلَى.

21 Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Абза ривоят қилади: “Онам менга ривоят қилишича, унинг отаси (яъни, бобом) Ҳунайнда ўлжалар тақсимланишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга иштирок этган. Унинг исми “Ғуроб” эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг исмини “Муслим”га ўзгартирдилар” (Абу Яъло ривояти).

Ҳадис ровийси Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Абза ал-Маккий катта табаа тобеинлардан саналади. Имом Бухорий “Ал-Адабул муфрад”да ундан ҳадис ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Ҳорис онасидан ривоят қилишича, унинг бобоси (яъни, она тарафидан бобоси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайн ғазотидан тушган ўлжалар тасқимланишида қатнашган экан.

Макка фатҳидан ҳеч қанча вақт ўтмай ҳижрий саккизинчи йилнинг Шаввол ойида Хавозин қабиласи мусулмонларга қарши қўшин тўплай бошлади. Бу икки қўшин Макка ва Тоиф орасида жойлашган Ҳунайн деб аталадиган водийда рўбарў келдилар. Уруш шиддатли кечди. Аммо, охир-оқибат Аллоҳнинг нусрати билан мусулмонларнинг қўли баланд келди. Ҳунайн ғазотида мисли кўрилмаган даражада кўп ўлжа тушди. Жумладан, олти минг асир, йигирма тўрт минг туя, қирқ мингдан зиёд қўй, тўрт минг уқия кумуш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ўлжаларни Жаърона деган жойга тўплашга амр қилдилар ва ўлжа одилона тақсимланди.

Абдуллоҳ ибн Ҳориснинг бобоси ҳам шу ўлжа тасқимланишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлган. У зот ундан исмини сўраганларида, у: “Ғуроб”, деб жавоб берган. Аммо бу исм у зотга хуш келмади ва: “Сенинг исминг “Муслим”дир”, деб унинг исмини ўзгартирдилар.

“Ғуроб” сўзи “узоқлашиш, маҳрум бўлиш; қарға”, “Муслим” исми “Аллоҳ таолога таслим бўлувчи, У Зотга ўзини топширувчи” маъноларини англатади.

Ҳозир сайтимизда 284 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam