1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    EdwardSuisy 19.02.2018 11:28
    Wonderful site, how do you get all this info?I've read a few posts on your website and I really like ...

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Материалы

Қизларимиз туфайли жаннатга кирсак...

Ҳалигача айримлар ўғил фарзандларни қизлардан аъло ҳисоблайди. Ўғилнинг туғилиши, қизнинг дунёга келишига қараганда, кўпроқ хурсандчилик олиб келади. Унинг тарбияси учун кўп вақт кетади ва яхшигина қувват ҳамда таъминот зарур бўлади. Ундан катта умид қилишади. Унинг борлигининг ўзи ҳам катта аҳамият касб этади. Бу узоқ вақтлардан бери қон-қонимизга сингиб келаётган одатдир.

Подробнее...

Ҳомиладорлар учун дуолар

Шубҳа йўқки, ҳомила ва туғишлик бу Аллоҳга суюкли бўлган шаръий мақсадлардан бирини амалга ошириш ҳисобланади. Бу эса Аллоҳнинг ягона эканига гувоҳлик берувчи мусулмонларнинг сонининг ортиши, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчиларнинг кўпайишидир. Шу сабадан ҳам агар ҳомила аёл учун қийин кечса ва у бундан сабр билан ўтса, фойданинг катта қисми бу каби қийинчиликларга бардош берган онага тегади.

Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳомиладор, туғадиган, эмизувчи, болаларига меҳрибон аёллар агар эрларига ёмон (муносабатда) бўлмасалар ва намозни адо қилсалар, албатта Жаннатга кирадилар» (Ҳоким, Табароний, Аҳмад).

Қуйида бўлажак оналар учун Қуръони каримда келган баъзи дуоларни келтирамиз:

Яхши зурриёт учун

رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء

/Rabbi Hab Lī Min Ladunka Dhurrīyatan Ţayyibatan 'Innaka Samī`u Ad-Du`ā'i/
«Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан» (оли Имрон сураси, 38-оят).

Аллоҳ таоло бачадондагиларни билади

اللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَحْمِلُ كُلُّ أُنْثَىٰ وَمَا تَغِيضُ الْأَرْحَامُ وَمَا تَزْدَادُ ۖ وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِمِقْدَارٍ

/Al-Lahu Ya`lamu Mā Taĥmilu Kullu 'Unthá Wa Mā Taghīđu Al-'Arĥāmu Wa Mā Tazdādu Wa Kullu Shay'in `Indahu Bimiqdārin/
 «Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир» (Раъд сураси, 8-оят).

Ворис сўраш

وَزَكَرِيَّا إِذْ نَادَىٰ رَبَّهُ رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

/Rabbi Lā Tadharnī Fardāan Wa 'Anta Khayru Al-Wārithīna/
«Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё сураси, 89-оят).

Кўз қувончи

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

/Waallatheena yaqooloona rabbana hab lana min azwajina wathurriyyatina qurrata aAAyunin waijAAalna lilmuttaqeena imaman/
«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят).

Мусулмон бўлган зурриёт

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

/Rabbanā Wa Aj`alnā Muslimayni Laka Wa Min Dhurrīyatinā 'Ummatan Muslimatan Laka Wa 'Arinā Manāsikanā Wa Tub `Alaynā 'Innaka 'Anta At-Tawwābu Ar-Raĥīmu/
«Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан» (Бақара сураси, 128-оят).

Солиҳ фарзандларни сўраш

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ

/Rabbi Hab Lī Mina Aş-Şāliĥīna/
 «Роббим, менга солиҳлардан ато эт» (Саффот сураси, 100-оят).

Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

Қиз туғилишига аёллар сабабчими?

Яқинда тошкентлик бир қариндошимиз қўшнисининг дод-фарёд қилиб йиғлаётганини айтиб қолди. Айтишича, унинг бешта қизи бор экан. Олтинчисига ҳомиладор бўлгач, эри уни қўярда-қўймай «УЗД»га олиб борибди. Шифокорлар текшириб кўриб, туғилажак бола қизлигини аниқлабди.

Подробнее...

Йигит, қиз ва албатта фитна

(Ушбу мақолада келтирилган ҳикояни тўлиқ тушуниш учун Қуръони каримнинг Юсуф сураси билан танишиб чиқишингиз тавсия этилади).

وَرَاوَدَتْهُ الَّتِي هُوَ فِي بَيْتِهَا عَن نَّفْسِهِ وَغَلَّقَتِ الأَبْوَابَ وَقَالَتْ هَيْتَ لَكَ قَالَ مَعَاذَ اللّهِ إِنَّهُ رَبِّي أَحْسَنَ مَثْوَايَ إِنَّهُ لاَ يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ

warāwadathu allatī huwa fī baytihā ʿan nafsihi waghallaqati l-abwāba waqālat hayta laka qāla maʿādha l-lahi innahu rabbī aḥsana mathwāya innahu lā yuf'liḥu l-ẓālimūna

«У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди. У: «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди». Юсуф сураси, 23-оят.

Аллоҳ таоло ушбу оятда бизга аёллар билан бўладиган фитна ҳақида хабар бермоқда. Яъни ёш йигит-қизлар ва улар ўртасида бўлиши мумкин бўлган васваса ҳақида. Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаси баён қилинган ушбу сурада, Аллоҳ таоло унинг хўжасининг хотини ҳақида баён қилиб, у аёл қандай қилиб Юсуф алайҳиссаломни йўлдан оздирмоқчи эканлигини васф қилиб берган.
Ушбу оятдаги rāwada сўзи араб тилидаги “секин-секин” маъносида келадиган сўздан олинган. Шундан кўриниб турибдики, хотин Юсуф алайҳиссаломни бирданига ўз қўйнига чақиргани йўқ, аксинча уни секин-секин, шошмасдан ўраб, уни йўлдан оздиришни истагани, бу ишни бардавом қилгани маълум бўлади.
Хотин Юсуф алайҳиссаломни эртаю-кеч, ҳамма вақт ўз нафсига чорлаб келган бўлса, Юсуф алайҳиссаломнинг бу чорловдан, хотиннинг бундай ҳатти-ҳаракатларидан қочиб кетишининг имкони бўлмаган. Бунинг сабаби Қуръони каримда шундай келади:  allatī huwa fī baytihā, яъни “уйида бўлган аёл”. Аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса, baytihā яъни уй хотинга оид бўлиб, бу хотин уйнинг барча жойларига кириб-чиқиш имконига эга эди. Шу боис, Юсуф алайҳиссалом ўзи банди бўлган уйда ушбу хотиндан қочишга жой топиши имконсиз эди. Юсуф алайҳиссалом қаерга қочса, хотин ўша ерда пайдо бўлаверар эди.
Хотин аста-секинлик билан, қадам бақадам ўзининг режасини амалга ошири пайида эди.  Юсуф алайҳссалом эса ўша вақтда энди балоғатга етган ёш йигит эди. Бундан аввалги оятда, Аллоҳ таоло унинг вояга етганлиги ҳақида бизга хабар қилган. 
Ушбу воқеанинг яна бир қизиқ жойи шуки, Юсуф алайҳиссаломни Мисрда сотиб олган одам унинг зеҳнли бола эканлигини дарров англаган эди. Шу боис, уни ўз уйига олиб келиши билан хотинига сўзлаган биринчи сўзи «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», бўлди. Унга ётишга тўшак бер, ёки бир бурчакдан жой ажратиб бер эмас, балки уни яхшилаб жойлаштиргин деди. Хўжаси Юсуф алайҳиссаломни ўз уйида узоқ муддат қолишини, хатто ўғил қилиб олиши мумкинлигини ўйлар эди. Юсуф алайҳиссалом унга кўп манфаат беришини билар эди. Аммо, у ўз хотинининг табиати бузуқ эканлигидан ҳам хабардор эди, шунинг учун Юсуф алайҳиссаломга алоҳида хона қилиб беришини тайинлади. Хотинининг Юсуф алайҳиссалом олдига боравериб, уни безор қилишини истамади.  Бу уйга келган вақтида ҳали Юсуф алайҳиссалом балоғатга етмаган эди, шундай бўлса ҳам хўжаси уни ўз хотинидан омонда бўлишини истаган эди.
Вақти келиб, хотини секин-секин бузуқлик қилишни бошлади, Юсуф алайҳиссаломга ҳар-хил сўзлар билан унинг балоғатга етиб, ҳақиқий эркак бўлаётганини эслатиб турар эди.  rāwada сўзи, шунингдек, истак-хохиш маъноларини ҳам билдиради. Бировнинг хоҳиш-истаги ўзиникига мос бўлишига бўлган уринишга ҳам rāwada дейилади. Бундан, хотин ўзи хоҳлаган нарсасини Юсуф алайҳиссалом ҳам хоҳлаб қолишини жуда истагани маълум бўлади.
«Ҳавотир олма, буни ёмон тарафи йўқ, ўзинг-чи ҳеч нарса ҳис қилмаяпсанми?» Хотин шунга ўхшаш гап-сўзларни ўзи интилган нарсасига Юсуф алайҳиссаломнинг ҳам интилиши учун гапирар эди. Юсуф алайҳиссалом эса, ёш, эҳтиросли йигит, ҳамда ҳаммага ўхшаган оддий одам эди. Қуръони каримда хотин ундан нафсини хоҳлагани айтилади, аммо агар Юсуф хўжасига хиёнат қилишдан қўрқмаганида, ўзи ҳам шуни истаб қолиши мумкин эди.
Аёл киши нафсни хоҳлаб Юсуф алайҳиссаломни ўз қўйнига чорлаганида, Юсуфнинг ўз истагидан оғдиришни ирода қилган эди. Унинг истаги эса, ўзини пок сақлаб, бундай бузуқликдан қочиш эди. Бугунги кунда қайси йигитлар ҳақида биз шу таърифни бера оламиз?
Гўзал ва соҳибжамол аёл сизни истаб турса, “бунинг ҳеч ҳавотир жойи йўқ, қўрқма”, деб олдингизга келаверса... Одатда эр киши аёлнинг ортидан боради, аммо аёл кишининг ўзи сизнинг ортингиздан келсачи? Бунинг устига, уйда ҳеч ким бўлмаса, у сизнинг раҳбарингиз ёки хўжайинингиз бўлса, “қўрқма ҳаммаси жойида”, деб турса? У барча эҳтимолларни назарга олиб, бир эмас, кетма-кет бир нечта эшикларни қулфлаб, ҳар бирига бир неча қулфлар осган бўлса. Батамом ҳавфсизлик, ҳеч ким кўриб қолиши мумкин эмас...
Шундан кейин хотин  hayta laka яъни «Бу ёққа кел!» деди. hayta laka сўзи оддий чорлов эмас, ноз билан чорлашни билдиради.  «Қани, тезроқ бўлақол, олдимга кел!».
Аллоҳ таоло хотиннинг ўшандаги қиёфасини таърифлагани йўқ, бу ҳақда ўйлаб ўтириш ҳам керак эмас. Аммо, унинг Юсуф алайҳиссаломга қараб интилгани аниқ.  У ҳам, агар Аллоҳнинг бурҳон-ҳужжатини кўрмаганида, хотинга интилган бўлар эди.
Мана шу жойда Юсуф алайҳиссаломнинг ажойиб сифатининг гувоҳи бўламиз. Ўқишда, ишда, кўча-кўйда бирор-бир чиройли қиз йигитга қараб “Бунча келишган йигитсиз, агар мен билан дўтлашмоқчи бўлсангиз, мана менинг рақамим”, деб айтиб қолса борми, барча йигитларнинг ҳаёлидан нималар ўтмайди дейсиз?! Аммо, Юсуф алайҳиссалом бу ҳолатда Аллоҳ таоло уни кузатиб турганини эслади. У ортига қараб, maʿādha l-lahi, «Аллоҳ сақласин!» деди. Яъни, Аллоҳ таолодан менга бундан паноҳ берадиган жой сўрайман деди. maʿādha деганда макон, жой тушунилади.
Кейин, Юсуф алайҳиссалом: innahu rabbī aḥsana mathwāya  – “Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку!” деди.  Хўжам деб таржима қилинган сўз ўрнида Қуръони каримда rabb сўзи қўлланилган. Бу сўз Робб маъносида келиши билан бирга уй-жойнинг хўжайини маъносида ҳам келади. Бундан Юсуф алайҳиссалом, ўзига нисбатан қандай қилиб менинг жойимни яхшилаб берган Роббимга ҳиёнат қиламан деган бўлса, агар хотин Аллоҳдан қўрқмаса, балки ўз хўжайинидан қўрқар деган умидда бу гапни айтган эди. Бу Юсуф алайҳиссаломнинг жуда зеҳнли эканлигига далолат қилади. У бир сўз билан икки маънони ифодаловчи гапни айтган эди. Ўзи учун, Аллоҳ менга шундай неъматларни берган бўлса-ю, қандай қилиб мен унга осий бўлайин, деган бўлса, хотиннинг “хўжам” сўзини эшитиб, ўз эри ёдига тушиб шаштидан қайтар деган мақсади бор эди.
Кейин, innahu lā yuf'liḥu l-ẓālimūna - «Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди. Юсуф алайҳиссалом бу суҳбатни чўзиб ўтиришни хоҳламади. Бу жуда ҳам ибратли иш. У хотинга қараб, “Қўйсангизчи, ўзингизни босинг! Бу ҳақда ўйламанг, мен кечиринг. Мен бу ишни қила олмайман” деб ўтирмади. Бу сўзларнинг фойда бермаслигини билар эди. Балки у жойдан қочиб кетишни истади.
Ҳаётда ҳам, "бунақа қилманг, бу ҳаром-ку, нимани гапирганингизни ўйлаб кўрдингизми..." деб, насиҳат қилиб ўтирманг. Чунки, бу билан сиз унга насиҳат бермаяпсиз, балки у билан ёлғизликда кўпроқ вақт сарфлаяпсиз холос.  Танг олинг, шундай эмасми?
Қочинг. Бундай гап-сўзлардан қочинг, чўзиб ўтирманг, чуқурлашманг, жавоб қайтарманг. СМСларга жавоб қайтарманг, “Рамазондамиз ахир” деб ҳам ўтирманг. “Ай, ай, ай! Бугун жума!” ҳам деманг. Ҳеч нарса деманг, тавба қилинг, истиғфор айтинг. 
Хатто, “менга бу ҳақда бошқа ёзманг” ҳам дейиш керак эмас.  Ҳеч нарса деманг. Агар у "нега менинг хабарларимга жавоб бермаяпсиз," деса "рўзаман," ҳам деманг, шунчаки жавобсиз қолдиринг.
Агар Қуръони каримдан ростдан ҳам ибрат оламан десангиз, мана сизга ҳаётий ибрат.  Бу бир ҳикоя эмас. Бу сизнинг ҳикоянгиз. Агар сизнинг ҳаётингизда ҳам шундай фитна содир бўлаётган бўлса, мана Қуръони каримдан унга даъво бўладиган оятни ўрганиб олдингиз.
Аллоҳ таоло Қиёмат кунида “сен ўқиган оятлар аввалгиларнинг ҳикояларидан ўзга нарса эмас эди, деб ўйлаганмидинг”, дейишидан қўрқмайсизми? “Бу сенга ҳаётий ибрат эди, сенга насиҳат, сенинг дардингга даво эди”, деса-чи?!
Ушюу ҳикояни ўқиб туриб, сиз ва унинг ўртасидаги алоқага ҳеч алоқаси йўқ деб ўйламанг. Ёки ота-онангиз, ҳатто дўстларингизга ҳам билдирмай номаҳрам билан қилаётган ўта маҳфий алоқангизга ҳам таалуқли эмас деб ўйламанг Бу сизга алоқадор, айнан сизга. Бу ҳикоя бекордан-бекорга Қуръони каримда зикр қилингани йўқ. 
Бу ҳикоя ва ундан олинадиган ибрат барча замон ва маконларга хосдир. Агар бу нарса сизнинг ҳам ҳаётингизда содир бўлаётган бўлса, Юсуф алайҳиссалом қиссасини ўқиб ўз ҳаётингиз ҳақида тўғри хулоса чиқаринг.
Сиз намоз ўқийсиз, рўза тутасиз, Қуръон тиловат қиласиз, ва номаҳрам билан алоқадасиз. Бундай бўлиши мумкин эмас.  Бундай алоқани кичкина гуноҳ деб ўйламаслигигиниз керак. Сиз қилаётган нарса ҳақир бир иш эмас. Сиз ўз иймонингиз билан ўйнашаяпсиз.
Тўғри қарор қабул қилинг, ҳар қандай ҳаром алоқаларни узинг, агар бундай ҳаром алоқаларни уза олмасангиз, унда уни ҳалол ҳолатга келтиринг.
Сизнинг ўзаро муносабатингизни шариат қоидаларига кўра ҳалол қилиш мумкин. Бу никоҳдир!

Саййид

Бола тушишига сабаб бўладиган ишлар

Бунга сабаб бўлган феъллар хоҳ аёлнинг ота-онасидан, хоҳ бошқалардан содир бўлсин фарқи йўқ, бола тушишига сабабчи бўлса, дийят лозим бўлади. Лекин, бола она раҳмидан ташқари чиқиб, тушмагунча жиноят ҳисобланмайди. Чунки, болага қилинган иш туфайли ўлиб-ўлмагани билинмаган тақдирда ҳукм шундай тадбиқ этилади. Фақат қилинган иш туфайли боланинг она қорнида ўлгани қатъиян аниқ бўлса, у ҳолда жазо зарурдир.
Шу жиҳатдан тўрт имом ҳам жиноят санаб, жазони лозим қилган ҳаракат натижасида она раҳмидан ўлик тушган бола учун жиноятга яраша жазо белгиланади, деганлар.

Имомларнинг ўлик ёки тирик тушган бола ҳақидаги қарашлари

а) Имоми Аҳмад ибн Ҳанбалга кўра, тушган боланинг ҳаёти барқарор давом этиши керак. Фақат туғилган онда тириклик белгилари кўриниб, дарҳол ўлиши тирик бўлганига етарли сабаб эмас. Айни замонда тушган бола камида 6 ойлик бўлиши шарт. Чунки, бундан (6 ойдан) кам бўлган вақтда боланинг яшаши мумкин эмас. У ҳолда, тушган бола кам деганда 6 ойлик бўлиб, яшаш белгилари давом этса, тирик ҳукмида қабул қилинади ва ўлган тақдирда шунга кўра ҳукм этилади (берилади). Шофеъийлардан Музаний ҳам айни фикрда.
б) Имом Абу Ҳанифа билан имом Моликка кўра, боланинг тушишига сабаб бўлганни жавобгар қилиш учун, боланинг онаси тирик бўлиши керак. Ўлган онанинг раҳмидан бола туширилса, туширилишига сабаб бўлган кимса жавобгарликка тортилмайди. Чунки, онанинг ўлиши боланинг ҳам раҳм (бачадон)да ўлганига очиқ сабаб сифатида қабул қилинади. Аммо, онаси ўлиши билан баробар, бола тирик тушса, бунга сабаб бўлган киши жавобгар бўлади. Бола ўлган тақдирда, дийят ўтайди. Ўлмаган тақдирда онасининг ўлганлиги учун сабабига кўра жазо берилади.

Бола тушишига сабабчи бўлганга бериладиган жазо

Бу жазо қилинган феълнинг турига, ниятига ва оқибатига қараб белгиланади. Умуман, беш қисмдан иборат:

1. Ҳомиланинг она раҳмидан ўлик тушиши;
2. Ҳомиланинг она раҳмидан тирик тушиб, сўнг ўлиши;
3. Ҳомиланинг она раҳмидан тирик тушиб ўлиши ёки бошқа бир сабаб билан яшаши;
4. Ҳомиланинг она раҳмидан тушмаслиги ёки она ўлгач тушиши;
5. Онага етказилган озордан келиб чиққан натижа – оқибатлар...

1 – Ҳомиланинг она раҳмидан ўлик тушишига сабаб бўлган феълдир. Бу феълни қилганнинг жазоси, ҳомиланинг дийятидир. Бу дийят баҳоси 5 та туя бўлган, бир қул ёки жория озод этишдир.
Ҳақиқатдан Абу Ҳурайра (р.а.) эслатадилар: “Ҳузайл қабиласидан икки аёл жанжанлашди. Бири қўлига тош олиб, иккинчисига отиб ҳам уни, ҳам раҳмидаги ҳомиласининг ўлимига сабабчи бўлди. Даъво Расулуллоҳга етди. Жанобимиз (с.а.в.) она раҳмидаги ҳомиланинг ўлгани учун у бир қул ёки жория озод қилишини ва ўлдирган аёлнинг дийятини ўлдирганнинг ота тарафидан яқинлари ўташларини қарор қилдилар”.
Озод этиладиган қул топилмаган тақдирда (ҳозирги даврда қуллик, жориялик йўқ) унинг ўрнига 5 та туя тўланади. Бунда олимлар иттифоқдирлар. Туширилган ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлиши жазо ўзгаришини лозим қилади. Фақиҳларнинг аниқланишича, қиз дийяти – ўғил бола дийятининг ярмидир.
Ҳомиланинг дийяти – қасддан қилинган жиноят бўлса, оғирлаштирилади, хато туфайли (ўлган) бўлса, енгиллаштирилади. Қасддан жиноят қилинса, дийят жиноят қилганнинг ота тарафидан яқинларига юклатилмайди, хато туфайли қилинса, юклатилади.

Ҳомила туширилиши сабабли лозим дийят кимларга берилади?

Аввал шуни аниқлаб олайлик, ҳомила тушишига сабабчи бўлган яъни, шу жиноятни содир қилган кимса, хоҳ шу ҳомилага соҳиб онанинг ўзи бўлсин, дийятига ворис бўлолмайди.
Ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий мазҳабларига кўра, олинган дийят ҳомила ворисларига фароиз усулига кўра тақсим этилади.
Имом Молик ҳазратларига кўра, олинган дийят фақат боланинг онасига берилади. Имом Лайс ҳам шу қараш тарафидадир.
Ҳар қандай бир феъли сабабли аёл эгиз ёки учиз (учта) бола туширса, ҳар бири учун алоҳида дийят лозимдир.
2 – Ҳомила она қорнидан тирик тушиб, сўнг ўша феъл сабаби билан ўлишидир. Юқорида айтилгандек, баъзиларнинг фикрича, қасос шарт. Айримларнинг фикрича эса, комил дийят зарур. Комил дийятдан мақсад 5 та ўртача туя. Туя топилмаса, қиймати, пули берилади. Комил бўлмаган дийят ўртачага яқин 5 та туядир.
Бола тушгач она ўлса, қилинган жиноий феъл сабабли боласини туширгач, она ўлса, бола учун алоҳида бир дийят, аёл учун ҳам хато билан ўлдирилган бўлсада, алоҳида бир дийят керакдир. Қасддан ўлдирган ва маълум бир асбоб қўллаган бўлса, қасос лозимдир.
3 – Ҳомила тирик тушса ва яшаса. Бу ҳолда жиноятчига фақат таъзир жазоси лозим. Буни эса давлатнинг тегишли ташкилоти тайин этади. Бола бир муддат яшагач, бошқа бир сабаб билан ўлса ҳам, унинг тушишига сабабчи бўлган кимсага бошқача бир жазо берилмайди.
4 – Ҳомиланинг она раҳмидан тушиши ёки онаси ўлгач тушиши. Жиноятчи қилган бир феъл сабабли аёл боласини тирик пайтида туширмасада ўлгач тушса, бола тушиши унинг феъли (айби) билан бўлмаганлиги тасдиқланса, жиноятчига фақат таъзир берилади яъни, таъзир жазосига тортилади. Аммо мутахассислар ёки биладиган кишилар тарафидан боланинг тушишига унинг феъли сабаб бўлгани аниқланса, дийят лозим бўлади.
5 – Онага етказилган азиятларнинг оқибатлари. Жиноятчининг феъли онага азият берган ёки оғир хасталикларга сабаб бўлса шунга қараб жазо белгиланади.

Ҳомилани тушириш учун аёлга берилган дори

Бир одам ҳомиладор аёлга ҳомиласини тушириш учун бир дори берса, аёл бу дорини қабул қилиб, боласини ўлик туширгач, ўзи ҳам ўлса, бунда қасдга ўхшаш жиноят содир этилган, яъни ҳомилани тушириш ҳодисаси содир бўлган. Бунда ҳомила учун бир дийят лозим, аёлни эса қасдга ўхшаш мазмунда ўлдиргани сабабли ҳам оғир бир дийят шартдирки, бу 120 туя бўлур.
Ҳомила тушишига сабаб бўлган кимсага дийятдан бошқа каффорат ҳам лозим. Бу имом Шофеъий билан имом Ҳанбалнинг қараши ва ижтиҳодларидир. Имом Моликка кўра, бу ўринда каффорат мандубдир, вожиб эмас.
Имом Абу Ҳанифага кўра, ҳомила ўлик тушса, фақат дийят керак. Тирик тушса, каффорат ҳам керакдир. Каффорат маълум бўлганидек бир қул озод қилмоқ, йўқса 60 фақирни тўйдирмоқ ёки кийдирмоқ ёки 60 кун пайдар-пай рўза тутмоқдир. Шу билан бирга ҳомилани туширган жиноятчига каффорат ҳам шарт ёки шарт эмасми – бу хусусда фақиҳларнинг фарқли қараш ва аниқланишлари бор.
Аммо дийят хусусида айтганларимиздан ташқари фарқли қараш ва ижтиҳод йўқдир. Табиийки, тўрт мазҳабнинг қараш ва ижтиҳодини назарда тутмоқдамиз.

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam