1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Материалы

Аёлларга улуғликнинг энг қисқа йўли

Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли – иффатдир. Иффат бу – энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ бўлиб, бу билан халқлар шон-шуҳратга эришади ва юксалади. Қайси бир халқ иффатини йўқотса, у халқ тезда қалқиб кетади, беқарорлашади ва инқирозга юз тутади. Бу гўзал хулқ софдил ва ақлли киши билан табиати бузилган ва ақлдан озган кишининг орасини ажратиб беради. Иффат аёлларгагина хос бўлган хулқ эмас. Балки эркаклар ҳам иффатли бўлишга буюрилганлар. Лекин бу хулққа эркаклардан кўра аёллар кўпроқ тарғиб қилинади.  Имом Тобароний Абдуллоҳ ибн Саломдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
خَيْرُ النِّساءِ مَنْ تُسِرُّكَ إذا أبْصَرْتَ وَتُطِيعكَ إذا أمَرْتَ وَتَحْفَظ غَيْبَتَكَ في نَفْسِها ومالِكَ. أخرجه الطبرانى عن عبد الله بن سلام
“Аёлларнинг энг яхшиси – назар солганингда сени хурсанд қиладиган, буюрганингда сенга итоат қиладиган ва сен йўғингда ҳам ўз нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёлдир”, деганлар.
Бу ҳадисда “сен йўғингда ҳам ўз нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёл” деган сўз билан эркакларга аёл танлашда иффатли аёлни танлаш тарғиб қилинмоқда. Чунки аёллар иффати билан таққосланади. Уларнинг ўзга аёллардан ортиқлиги ҳам иффатдадир. Қуръони каримда қуйидагича келган:
... فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ ... (سُورَةُ النِّسَاءِ:34)
Яъни, “Солиҳа аёллар – (эрларига) итоаткор, (эрлари) йўқлигида  Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича (уларнинг ҳақларини) сақловчилардир” (Нисо;34)
Муфассирлар бундан мурод аёл киши эри йўқ вақтда ҳам ўз нафсини ва эрининг мол-мулкини сақлаши лозимлигидир ва бунда иффатга ишора бордир,  дейишган. Бу эса юксак ахлоқ соҳибаси бўлган пок, софдил ва иффатли аёлнинг мақоми иффатини йўқотган, ёмон хулқли аёллардан қанчалар юқори эканига далолатдир.
Эътибор беринг, қизларни эрмак қилиб, улар билан ўйнашиб, гаплашиб юрадиган йигитлар уйланиш вақти келганда қалби хотиржам бўлиши учун диёнатли, иффатли, шарм-ҳаёли аёлни қидириб қолишади. Ўзлари гаплашиб юрган ёки ўзгалар билан гаплашиб юрган қизларга уйлангиси келмайди. Нима учун? Чунки ундай қизларга уларнинг қалби хотиржам бўлмайди. Уларга шубҳа билан қарайди. Ғурури йўл бермайди.
Шунинг учун аёлларни юксак чўққига олиб чиқадиган энг қисқа йўл бу – иффатдир. Қуръони каримда ҳам жаннатнинг аёллари ва ҳурлари иффат билан васф қилинган:
وَعِنْدَهُمْ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ عِينٌ (سورة الصافات:48)
Яъни, “Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.” (Соффат;48)
فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنْسٌ قَبْلَهُمْ وَلَا جَانٌّ (سورة الرحمن:56)
Яъни, “Уларда (яъни, ўша жаннатларда) кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган (ҳур)лар бор”. (Роҳман;56)
حُورٌ مَقْصُورَاتٌ فِي الْخِيَامِ (سورة الرحمن:72)
Яъни, “Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.”. (Роҳман; 72)
Демак, жаннатдаги гўзал ҳурларни ўз хожаларидан бошқалар кўришмайди. Мазкур ҳурлар ҳам эрларидан ўзгаларга кўз тикмайдилар. Улар ўз зийнатларини бегоналарга кўз-кўз қилиб намойиш қилишмайди, аксинча ўзларининг ҳурматини сақлашади. Улар тилло, кумуш, луълу-маржон, ёқут ва зумрадлар билан безалган чодирларда бўлишади. Демак, иффатли, диёнатли ва шарм-ҳаёли бўлиш аёлларнинг юксак ахлоқли ва покиза эканидан далолат беради.
Азизлар, инсон иффатли, диёнатли, шарм-ҳаёли бўлса, улуғлик чўққисини энг қисқа йўл билан забт этади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар