1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Материалы

Беш оят тафсири

32. Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар.
Яъни, сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар.
Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак.
«Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг...»
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«...яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин».
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Гапирганда яхши гапни гапиринглар».
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар.

33. Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт!
Ушбу оятда яна мўминларнинг оналарига-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига бир неча амр йўлланмоқда:
«Виқор билан уйингизда ўтиринг».
Албатта, ўрнак бўладиган одам доимо виқорини сақламоғи лозим. Шунинг учун оналаримизга ҳам виқорларини сақлаб, уйларида ўтиришга амр қилинмоқда. Бундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари уйдан чиқишлари мумкин эмас экан, деган фикр тушунилмайди. Ушбу ояти карималар нозил бўлганидан кейин ҳам оналаримиз уйларидан чиққанлар. Нафақат уйдан чиққанлар, балки узоқ-узоқ сафарларга ҳам борганлар. Мисол учун Умму Салама онамиз Ҳудайбияга Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан борганлар. Ойиша онамиз ҳам ҳажга у зот билан бирга борганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ҳам уйдан чиққанлар, сафарларга борганлар. Бу ерда, араблар одати бўйича, аёл кишининг асосий жойи уй бўлиши кераклигига ишора қилинмоқа. Айниқса, мўминларнинг оналари бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари виқор билан уйларида ўтиришлари, сабабсиз остона ҳатлаб чиқмасликлари улар учун зийнат ва фазилатдир.
«Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг».
Жоҳилият–Исломдан олдинги тузум. У вақтда аёллар очилиб-сочилиб, ясан-тусан қилиб, эркакларнинг эътиборини ўзига тортишга интилар эдилар. Ўзларини бозорга солиб, таналари ва зебу зийнатларини кўз-кўз қилар эдилар. Бундай очилиб-сочилиб юриш «табарруж» дейилади. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза аёлларини жоҳилият тузумининг хотинлари каби очиқ-сочиқ юрмасликка амр этмоқда. Бу амр ҳар бир муслима аёлга тегишли, лекин ҳар бир муслимага ўрнак бўладиган оналаримизга янада қаттиқроқ тегишли экан.
«Намозни тўкис адо этинг...»
Намозни тўкис адо этиш энг зарур амаллардан биридир. Айниқса, аёл кишилар учун яна ҳам аҳамиятли. Чунки фарзандлар доимо улар билан бўлади. Аёлнинг намозни тўкис адо этиши бола тарбиясига сўзсиз таъсир қилади.
«...закот беринг...»
Аёлларнинг молиявий ибодатга алоҳида эътибор билан қарашлари лозимлигини шу оятдан билиб оламиз. Одат бўйича, молиявий ибодатлар эркакларнинг ишига ўхшаб қолган. Лекин Аллоҳ таоло аёл кишига ҳам эркак киши билан тенг мол-дунё касб қилишига изн берганидан кейин, улардан молиявий ибодатни ўз ўрнида адо этишларини ҳам талаб этади.
«...Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг».
Бу ҳамма амру фармонларнинг жамловчисидир. Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига итоат қилиш доирасига юқорида зикр этилган ва зикр этилмай қолган бошқа ишлар ҳам киради. Ҳар бир мўмин ва мўмина Аллоҳга ва Унинг Расулига тўла итоат қилмагунича комиллик касб этмайди. Уларга айни комилликдан дарс берувчи зотлар эса, мўминларнинг оналари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари бўлмоғи лозим. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ёстиққа бош қўйиб яшаётган аёллар, уйларида Қуръон оятлари тушиб турган бандалар Аллоҳга ва Унинг Расулига биринчи бўлиб итоат қилмасалар, ким қилар эди!
«Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт!»
Ушбу жумладаги «кир», албатта, маънавиятга тегишлидир, яъни, гуноҳлар ва бошқа маънавий доғлар тушунилади. «Аҳли байт»–хонадон аҳллари. Шиъа мазҳабидагилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «аҳли байт»лари деб Ҳазрати Али, Фотима онамиз ва уларнинг фарзандларинигина назарда тутадилар. Аммо аҳли сунна вал жамоа уламолари ушбу ояти каримани далил қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳаралари ҳам «аҳли байт»га киришларини айтадилар. Бу мақом улар учун катта бахтдир. «Аҳли байт» дейилишининг ўзи катта гап. Чунки бу ибора бошқага ишлатилмайди. «Аҳли байт» деганда фақат маҳбуб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадон аҳллари тушунилади, холос. Ўша аҳли байтдан кирларни кетказишни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олмоқда. Ўша аҳли байтни бутунлай поклашни Аллоҳ таоло ўз зиммасига олмоқда. Лекин, аввало, уларни одобли, ахлоқли бўлишга, уйларида виқор билан ўтиришга, жоҳилият очиқ-сочиқлигидан узоқ туришга, нозу карашма билан гапирмасликка, намоз ўқиб, закот беришга ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишга амр этмоқда ва шундан сўнггина улардан кирни кетказиб, бутунлай поклашга ваъда бермоқда.
Демак, Расулулоҳга аҳли байт бўлишнинг ўзигина Аллоҳнинг уларни бутунлай поклаши учун етарли эмас. Балки, аввало, улар иймон-эътиқодда ва ибодату амалда бўлмоқлари зарур. Ана шундагина Аллоҳ таоло уларнинг кирларини кетказиб, бутунлай поклайди.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Фотима Муҳаммаднинг қизи! Эй София Абдулмуттолибнинг қизи! Эй Бани Абдулмуттолиб! Мен сизларга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтаришга молик эмасман. Мендан ўз молимдан нимани хоҳласангиз, сўранглар», дерлар.
Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Қурайш жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг! Эй Бани Каъб жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг! Эй Бани Ҳошим жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг! Эй Бани Абдулмуттолиб жамоаси, ўзингизни дўзахдан қутқаринг! Эй Фотима бинти Муҳаммад, ўзингни дўзахдан қутқар! Албатта, Аллоҳга қасамки, мен сизларга Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтаришга молик эмасман», деганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига муносабат шунчалик экан, энди бошқалар ўзлари тушуниб олаверса бўлади.
Ҳа, Аллоҳ таоло Ислом жамиятининг жавҳари ҳисобланган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан кирни кетказишни, уларни бутунлай поклашни хоҳлайди, аммо аввал аҳли байтни иймон ва амалга чақиради.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларига қаратилган нидосини қуйидаги оят билан якунлайди:

34. Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латиф ва ўта хабардор бўлган зотдир.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига улар яшаб турган уйлар оддий уй эмас, Аллоҳнинг оятлари нозил бўлиб, тиловат қилиниб турган манзил эканини эслатмоқда. Улар яшаб турган уйлар оддий уў эмас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари жорий этилиб, ҳадислари сўзланиб турган уйлар эканини эслатмоқда. Айни чоқда, улар уйларида тиловат этилаётган Қуръон оятларини ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳикматли ҳадисларини унутмасликка, уларни эслаб, англаб, ўрганиб, сўнг амал қилишга буюрилмоқдалар.
«Албатта, Аллоҳ ўта латиф ва ўта хабардор бўлган зотдир».
Биз «латиф» деганда «лутфли», «марҳаматли» маъносини тушунадиган бўлиб қолганмиз. Аслида, «латиф» дегани ҳар бир нарсанинг ўта нозик жойларигача яхши билувчи, маъносини билдиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларига бўлган узоқ нидодан сўнг, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳар бир нарсани энг нозик жойигача яхши билувчи, ҳар бир нарсадан ўта хабардор зот эканини айтиш билан ана ўша айтилган амрларга амал қиласизларми, йўқми, ҳаммасини билиб туради, деб огоҳлантирилмоқда.
Исломда оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралиши маълум. Чунки оила ҳар бир жамиятнинг ўзаги бўлади. Оилалари мустаҳкам бўлган жамиятнинг ўзи ҳам мустаҳкам бўлади. Ҳамма нарса оиладан бошланади.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига алоҳида эътибор беришда ҳам катта ҳикмат бор. Чунки Ислом жамиятининг ўзаги мусулмон оилалари бўлса, мусулмон оилаларнинг ўзаги бу муборак оиладир. Исломий оила қандай бўлади? Исломий оилада ўзаро муносабатлар қандай бўлиши керак? Шу каби кўплаб саволларга айнан мана шу муборак оиладан жавоб ва ўрнак олинади.
Бу хусусда мулоҳазалар жуда ҳам кўп. Лекин нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларига бунчалик жиддий эътибор берилмоқда? Ҳолбуки, душманлар, Ислом аёллар масаласига эътибор бермайди, аёл кишига мислсиз жабр-ситам беради, деб айблайдилар-ку?
Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига Қуръони Каримда бунчалик кўп эътибор беришнинг ўзи душманларнинг гаплари беҳуда эканига ёрқин далилдир. Қолаверса, бу масалада анчагина гап бор. Аллоҳ таоло ер юзига Ислом нурини юбора бошлаган вақтда, бутун дунё жаҳолат ботқоғига ботган эди. Чор атрофда жоҳиллик, адолатсизлик, зулм ва жабру ситам ҳукм сурарди. Айниқса, аёлларга тегишли масалаларда бу салбий ишлар авж олиб, энг чўққига чиққан эди. Ҳатто аёлни одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар бор эди. Масалан, насоролар оламида алоҳида йиғилиш ўтказилиб, ўша вақтдаги раҳнамолар томонидан «Аёл эркакни йўлдан уруш учун яратилган шайтондир, унга кўзи тушган одам ҳам гуноҳкор бўлади, аёл ҳавони булғатмаслиги учун оғзига тўсиқ тутиб юриши керак», деган қарорлар қабул қилинган эди. Аҳли китоб бўлмиш насоролардан келгани шу бўлганидан кейин, бошқа тоифаларни қўйиб турса ҳам бўлади. Жоҳилият тузумида аёлга дунёнинг матоҳи сифатида қараларди. У эркак кишига матоҳ эди гўё. У эркак кишининг шаҳвати учун керак эди. Жинсий алоқаларда ким нимани хоҳласа, шуни қиларди. Оила масаласи жуда оғир аҳволда эди. Аёл кишини молу мулкка қўшиб, мерос қилиб олиш оддий ҳол эди. Аёлга қилинган паст муносабатлар, унга етказилган турли зулмлар мисоли бошқа сура ва оятларда ҳам келди.
Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсониятнинг нафис парчаси саналмиш аёлларга муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузатишга киришди. Аёлга тўлақонли инсон сифатида қараш масаласини ўртага қўйди. Аёлларга қилинаётган зулм, жабр ва ситамни кесишга киришди. Шу билан бирга, исломий қонун-қоидаларни, ахлоқ-одобларни, тасаввур ва маданиятни жорий қила бошлади. Ўша вақтда аёлларга етказилган зулм кўп бўлгани учун Исломда уларга эътибор ҳам кўп бўлди. Қуръони Каримнинг узун сураларидан бири «Нисо» (Аёллар) деб аталди. Бошқа бир сура «Мужодала» (Тортишувчи аёл) номини олди. Шунингдек, Талоқ сурасини ҳам «Кичик Нисо», дейишади. Қуръони Каримнинг бошқа сураларида ҳам аёллар масаласига алоҳида эътибор билан қаралади. Нур сураси бунинг ёрқин мисолидир. Ҳозир биз ўрганаётган Аҳзоб сураси ҳам шулар жумласига киради. Аёлларга бўлган эътиборнинг тасдиғи ўлароқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон умматига қилган оммавий ваъз-насиҳатларидан ташқари, яна аёллар учун алоҳида мажлислар ҳам ўтказиб турардилар.
Шу билан бирга, мазкур оятларни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини, ҳадисларини, шариат аҳкомларини муслима аёлларга ўзига хос услуб билан етказадиган, хусусан, аёлларнинг ўзларигагина хос бўлган масалаларни тушунтириб берадиган муаллималар керак эди. Бу вазифани фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларигина бажаришлари мумкин. Шунинг учун ҳам юқорида ўрганган оятларимизда у зотларга алоҳида эътибор билан қаралмоқда, алоҳида талаблар қўйилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари кўп бўлгани ҳам, асосан, шу эътибордандир. Чунки бундай улкан масъулият - Ислом уммати аёлларига Қуръони Карим, суннати набавия таълимотларини, шариат аҳкомларини етказиш битта ёки тўртта аёлнинг қўлидан келадиган иш эмас эди.
Аҳли байтдан доғларни кетказиб, бутунлай поклаш учун уларда зарур сифатларнинг мавжуд бўлиши шарт эканига юқоридаги оятларда ишора қилинди.                         Ислом жамиятидан кирни кетказиб, уни бутунлай поклаш учун ҳам, албатта, ўша жамият аъзоларида маълум бир сифатлар, қадриятлар бўлиши керак. Чунки Аллоҳнинг розилигига эришиш, жаннатга кириш ўз-ўзидан бериладиган мукофот эмас. Қуйидаги ояти каримада худди анашу сифарларнинг баъзилари ҳақида сўз кетади.

35. Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Ушбу ояти каримада келтирилган сифатларнинг ҳар бири ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга жуда ҳам зарур бўлганидек, уларнинг ҳаммаси жамланиб, ҳамма мўмин-мусулмонларнинг умумий сифатларига айланиши ҳам зурурдир.
«Муслимлар ва муслималар...»
Яъни, бору будлари билан бутунлай ўзларини Аллоҳ таолога таслим қилган, Исломнинг амрларига тўла бўйинсунган эркаклар ва аёллар.
«...мўминлар ва мўминалар...»
Яъни, Аллоҳга ва иймон келтириш лозим бўлган барча нарсаларга Аллоҳ айтганидек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатганларидек иймон келтириб, тасдиқловчи эркаклар ва аёллар.
«...давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар...»
Иймон ва Исломдан сизиб чиққан бу итоат доимий бўлиши билан бирга, инсоннинг ўз розилиги билан ичдан отилиб чиққан итоат ҳам бўлади. Ташқи мажбурият юзасидан келиб чиққан эмас. Бу итоат сокинлик билан, ишонч билан бўладиган итоатдир.
«...садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар...»
Сўзларида, ишларида, ниятларида ва иймонларида садоқатли эркак-аёллар. Сўзда садоқатли бўлиш рост сўзлаш, ёлғон гапирмасликдир. Ростгўйлик гўзал сифатдир. Ҳар бир эркак-аёл учун олий сифатлардан бўлиб келган. Ростгўйлик иймоннинг аломатидир. Ким ростгўй бўлса, нажотга эришади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларидан бирида: «Ростгўйликни лозим тутинглар. Албатта, ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса, жаннатга. Ёлғондан сақланинглар. Албатта, ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса, дўзахга. Инсон рост гапирса, ростгўйликни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқлардан бўлиб ёзилади. Агар одам ёлғон гапирса, ёлғонни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоблардан бўлиб ёзилиб қолади», деганлар.
«...сабрли эркаклар ва сабрли аёллар...»
Сабр ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга лозиму лобуд сифатдир. Бу улкан хислатсиз инсон мўмин-мусулмонлик таклифларини, буйруқларини адо эта олмайди. Инсон бошига тушган мусибатларга бардош бериши керак. Орзу қилгани олий мақомларга етиш йўлидаги ишларда сабрли бўлиши лозим. Турли синовлардан, машаққатлардан фақат сабр ила ўтилади.
«...тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар...»
Оятда «хушуъ» сўзи ишлатилган, бизнинг тилимизда унинг маъносини бир сўз билан англатиб бўлмайди. «Хушуъ» сокинлик, хотиржамлик, шошмаслик, виқор ва тавозуъ маъноларини ўз ичига олади. Бу сифат ҳам қалбга, ҳам аъзоларга тегишли сифатдир. Яъни, инсон бутун борлиғи билан Аллоҳ таолонинг улуғлигини, ҳайбатини ҳис қилиб туришидир.
«...садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар...»
Садақа қилиш молиявий ибодат ҳисобланади. Садақа заифҳол, муҳтож кишиларга ёрдам беришдир. Садақа қилиш бахиллик дардидан покланишдир. Садақа инсоннинг иймонини тасдиқловчи нарса бўлгани учун ҳам «садақа» деб номланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларидан бирида: «Садақа, худди сув оловни ўчирганидек, гуноҳларни ўчиради», деганлар.
«...рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар...»
Рўза юқорида зикр қилинган барча сифатларни пайдо қиладиган ва қувватлантирадиган амалдир. Рўза орқали мусулмон эркак ва аёлнинг иймони, итоаткорлиги, ростгўйлиги, сабри, хушуъ-хузуъи, садақа қилишга рағбати кучаяди. Рўза тўғрисида қанча кўп гапирсак, шунча оз. Фақат битта ҳадиси шарифни эслаб ўтамиз.
Имом ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза баданнинг закотидир», дерлар. Яъни, рўза танани покловчи нарсадир, деганлар. Бу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари десак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Мана, ушбу ҳадиси шариф айтилганидан бери ўн тўрт аср ўтиб, Исломдан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан хабари йўқ ғайридин олимлар рўза (ихтиёрий оч қолиш) кишининг баданини озиқ-овқат, ичимлик, нафас олиш ва бошқа сабаблар билан тўпланиб қолган ифлослик, чиқинди, туз каби зарарли моддалардан тозалашини исбот қилди. Ҳа, рўза инсоннинг руҳини, зеҳнини, ақлини, танасини, аъзоларини, қонини, барча-барча жиҳатларини поклайди. Рўзанинг бошқа фойдалари ҳам кўп. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бирида: «Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким жинсий алоқага қодир бўлса, уйлансин. Албатта, уйланиш кўзни тўсувчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин. Албатта, рўза унинг учун шаҳвоний кучни кесувчидир», деганлар. Шунинг учун ҳам оятда рўзадорлик сифатидан кейин фаржни сақлашлик келаётгани ҳам бежиз эмас.
«...фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар...»
Яъни, жинсий аъзоларини ҳаромдан сақлайдиган эркаклар ва аёллар. Бу ҳам покликнинг энг олий босқичларидандир. Зинодан, бошқа ҳаром жинсий алоқалардан фаржини сақлаш мўмин-мусулмонлик сиймоларидандир. Инсон учун, эркак бўлсин, аёл бўлсин, энг муҳим сифатларидандир.
«...Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар...»
Аллоҳни кўп зикр қилиш юқорида зикр этилган ва зикр этилмаган сифатларнинг юзага келишига ва бардавом бўлишига асосий омилдир. Аллоҳни кўп зикр қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун зарурий амаллардандир.
Ибн Абу Ҳотим Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки эр киши кечаси хотинини уйғотса ва икковлари икки ракатдан намоз ўқисалар, ўша кеча Аллоҳни зикр қилган эркаклардан ва зокира аёллардан бўладилар», дерлар. Ҳа, зокирлик даражаси олий рутбадир. Зокирлик мақоми олий мақомдир. Ҳар бир мусулмон эркак зокирлик сифатини эгаллаши лозим. Ҳар бир муслима зокира сифатига эга бўлиши керак.
«...ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир».
Яъни, мазкур сифатларга эга бўлган ҳар бир эркакка ва ҳар бир аёлга Аллоҳ таоло бу дунёда гуноҳларини кечиришга тайёр, у дунёда ажр қилиб жаннатни шай этиб қўйди.
Юқорида зикр этилган олиймақом сифатлар соҳиби бўлган ҳар бир мўмин ва мўмина доимо Аллоҳ таолонинг ҳар қандай амрини сўзсиз бажаришга тайёр туради.

36. Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди.
Барча мўмин-мусулмонлар учун Аллоҳ таолонинг амри, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳукмлари ҳамма нарсадан устун туради. Аллоҳнинг кўрсатмаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганлари турганида, мўмин киши, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўзича бир иш қила олмайди. Мумкин эмас. Ким Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг ҳукмини қўйиб, ўзича иш тутса, Аллоҳ таборака ва таолога ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлади.
«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди».
Очиқ адашганларнинг ҳоли нима бўлиши ҳаммага маълум.
Ушбу ояти кариманинг ҳукми барча мўмин-мусулмонларга тегишли саналса ҳам, оятнинг нозил қилинишига баъзи бир воқеалар сабаб бўлгани ривоят этилади. Жумладан, ал-Авфий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қилади: «Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун...» ояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу учун совчиликка борганларида нозил бўлган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳш ал-Асадия олдиларига кириб, совчилик қилиб, розилигини сўрадилар. У (Зайнаб):
«Мен унга (Зайдга) тегмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хўп де, унинг никоҳига кўнавер», дедилар. У:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга ўз нафсимда ҳам амр қилинадими?!» деди. Икковлари гаплашиб туришганида Аллоҳ таоло: «Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун...» оятини нозил қилди. Шунда Зайнаб розияллоҳу анҳу:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга уни никоҳга олувчи деб рози бўлдингизми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа» дедилар. Зайнаб розияллоҳу анҳу:
«Ундай бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлмайман, ўз нафсимни унинг никоҳига топширдим», деди.
Оятнинг нозил этилишига сабаб бўлган ривоятдан кўриниб турибдики, Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳу бу никоҳга ўз иродасига қарши, Аллоҳнинг оятини эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рағбатлари туфайлигина розилик бердилар.
Чунки Аллоҳ ва Унинг Расули ҳукм қилган ишга ҳеч бир мўмин ва мўмина қарши чиқиши мумкин эмас. Мусулмонлар ушбу эътиқодда мустаҳкам турган пайтларида, фақат Аллоҳ таолонинг ва Расулининг ҳукми ила иш юритганларида дунёнинг пешқадам уммати бўлганлар.
Жоҳилиятнинг ботил қонун-қоида ва урф-одатлари йўқотилиб, ўрнига исломий қонун-қоида ва урф-одатлар жорий этиларди. Маълумки, жоҳилиятда турли инсоний табақалар мавжуд бўлиб, ҳар кимнинг қадр-қиймати табақасига қараб белгиланар, шунга кўра муомала қилинар эди. Хусусан, қуллар ёки қулликдан озод бўлганлар одам ўрнида кўрилмасди. Ислом ҳамманинг тенг эканини, оқ билан қора, араб билан ажам, бой билан камбағал, подшоҳ билан гадо орасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини, бўлганида ҳам, фақат тақвога кўра бўлиши мумкинлигини қатъий низом асосида қўйди. Бу ҳақда оят ва ҳадислар жуда ҳам кўп.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оламшумул таълимотларни амалда татбиқ қилишни истадилар. Бу ишни ўз яқинларидан бошладилар. Ўзларининг мавлолари–озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу номидан аммалари Умайма бинти Абдулмуттолибнинг қизлари Зайнаб бинти Жаҳш ал-Асадияга совчи бўлиб бордилар. Бу билан Исломда асли қул ҳам, Бани Ҳошимдан бўлган оқсуяк ҳам баробарлигини кўрсатмоқчи эдилар. Шундай бўлди ҳам. Зайд ибн Ҳориса ва Зайнаб бинти Жаҳшлар розияллоҳу анҳу оила қурдилар.
Лекин турмушлари унча келишмади. Эру хотин тотув яшай олмадилар. Зайд хотинидан норози бўлиб, унинг устидан шикоят қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайта-қайта келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, унга насиҳат қилиб, сабрга чақириб, оиласига қайтарар эдилар. Кейинроқ Зайд розияллоҳу анҳу хотини Зайнаб розияллоҳу анониу талоқ қилиш ниятида эканини айта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга талоқ қилмай туришни маслаҳат берардилар. Сўнгра иш умуман бошқача тус олиб кетди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)
Тафсири Ҳилол, "Аҳзоб" сурасидан

Кўп манзур бўлган мақолалар