1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    EdwardSuisy 19.02.2018 11:28
    Wonderful site, how do you get all this info?I've read a few posts on your website and I really like ...

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Материалы

«Мен ичмайман» дейсизми?

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжал, ғурбат ва умуман зарардан бошқа ҳеч нарса бермаслиги ҳақида айтиш бефойда бўлиб қолди. Шундай бўлса-да, «Муаммо ечим топмас экан, мунозара тугамайди» қабилида яна шу мавзуда қалам тератишни жоиз деб билдим. Айти керакки, дунёвий давлат бўлган Ўзбекистоннинг асосий аҳолиси мусулмонлар эканлигига қарамай, спиртли ичимликлар бозори чаққон. Мен ичмайман дейсизми, яхши. Лекин нега тўй кунида столда шишалар кўринди? Ёки онда-сонда байрам кунлари ичасиз холосми? Демак, байрам кунлари мусулмончиликдан чиқиш мумкин, эртага яна хушёр тортганингизда динингизга қайтиб рўзангизни тутаверасиз. Мен Мен ичсам ҳам ҳеч кимга зарарим тегмайди, ичаман-у ухлайман дейсизми? Бир кун келиб ишларингиз юришмай қолганда бошқача таъсир этилмаслигига кафолат бера оласизми? Зарари йўқ деб истаганимизни қилишмиз мумкин экан-да. Ёхуд меҳмонни хафа қилиб қўйишдан қўрқасизми? Ҳар ҳолда меҳмонингиз мусулмончиликни тушунмаса бу сизнинг айбингиз эмас. Ёки дўстларимдан ажралиб қоламан деб ўйлайсизми? Наҳотки, ҳақиқий дўст дўстига ароқ қуйилган қадаҳ тутса? Ҳақиқий дўст қадаҳни олиб синдирадики, «ич» деб мажбурламайди. Ахир бу кўрга ҳассадек аён -ку. Қадаҳдошлар эса дўст деб эмас, асосан қорин-томоқ (нафс) баҳонасида йиғилиб турадиган улфатлар ҳисобланиб, дўст билан улфат ер билан осмончалик фарқ қилади.
Айримларнинг ичишга баҳонаси тайёр: «Менинг ўрнимда бўлганингда сенам ичган бўлардинг. Сен мени тушунмайсан. Ичсам дардимни оз бўлса-да унутаман, бўлмаса аллақачон бу азоблардан ўлиб кетган бўлардим» ва ҳоказо қулоққа таниш, майпарастларнинг доимий ҳикмати. Лекин, амалиётда ичкилик азобни оширса оширадики, асло камайтирмаслигига гувоҳмиз. Ана шундай ҳикматни ўзлаштириб олганларга маслаҳатимиз — дардингизга даъвони ҳеч қачон ичкиликдан изламанг. Бундай қилиш ҳаёт синовларида синиб кетадиган ожизларнинг ишидир. Ичкилик ҳеч қачон сизга сиз ичтаган нарсани — ҳаловатни бўрмайди, бизга ишонаверинг.
Дунёда ўғил иблан отанинг, қайнота билан куёвнинг, эр билан хотиннинг ичиб ўтирганидан хунук манзара бўлмаса керак. «Ўғилли бўлдим деб ёш отанинг байрамни «ювиб» чиллали уйга ғирт маст ҳолда келиши, қизи грант ютган ота-она хурсандлигидан «эллик-эллик» отиши оддий ҳол блиб қолди. Йэ мусулмонлар, Худо сизга катта туҳфа берган экан, унинг закотини (шукроналик ҳаққи) бериб қўйсангиз бўларди. Шодиёнани ичиб нишонлашдек аҳмоқона одат қаердан чиқди? Ҳақиқий мусулмончилик бизда бор деймиз. Майли, намоз ўқимасанг, ҳажга бормасанг… буларнинг савоб-гуноҳи ўзингники. Лекин, сенинг ичишинг қанча кишига зарар келтиради. Фойдани эса фақат сотувчи кўради.
Нега ҳаётимизда, одатда, бир маротаба бўладиган тўйларимизга спиртли ичимликлар қўямиз? Янги келин-куёвларнинг шампан виносини ичиб янги ҳаётларини бошлашлар қай даражада бемаънилик эканлигини ўйлаб кўрганмисиз?
Ҳурматли эркакларимизга-ку қойил қолмайсан, киши. Ўзинг майли, хотининг-у келинингни нега ичишга мажбурлайсан? Жа-а ошириб юборибди деб ўйлаётгандирсиз-а? Лекин ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Айрим эркаклар учун аёлининг ичишдан бош тортиши у билан қувончини баҳам кўришни истамаётгандек гўё. Фарзанди ичаётганини кўрсак, ота-онаси урушиб қўймасмикан деб ўйлаймиз. Ота-она ичса, кми танбеҳ беради. Ёшлар тарбияси ёмон, ёмон деймиз-у, уларнинг «тарбияли» оилалардан чиққанлигини унутиб қўямиз гоҳо. «Яхшилик қилолмасан, ёмонлик ҳам қилма» деганларидек, биз ҳам бу тоифа эркакларга шу мақолни эслатиб қўйиб, Худодан инсоф сўрай оламиз, холос. Шу ўринда ота-оналарга юзлансак дейман. Ҳали фарзандингиз сўзингизни икки қилмайдиган чоғда нега уни тўхтатиб қолмайсиз? Нега ичкиликка оддий ҳол каби қарайсиз? Балки, ўзингиз ўрнак бўлолмаганингиз учундир? Ёхуд унинг ойу йилда бир ичишини зарарсиз деб ҳисоблайсизми? Бора-бора бу оралиқлар камайиб кетиши мумкинлиги сизни асло хавотирга солмайдими?
Йўқ, биз бу билан ичувчи фарзандлар айбини ёппасига ота-оналарига тўнкамоқчи эмасмиз. Фақат айрим, ҳа, айрим ота-оналарни хушёрликка даъват этмоқчимиз, холос. Ахир қанча ота-оналарнинг ноқобил фарзандини йўлга сололмай зор-зор қақшаганига шоҳидмиз.
«Фалончи маст чоғи нафаси қисилиб вафот этибди», «Фалнчининг қизи ўз жонига қасд қилибди. Негалигини ҳеч ким билмайди, лекин отаси ғирт пиёниста», «Фалончи ширакайф экан, уйига ўт кетганини пайқамай қолибди»… бундай сатрларни ҳали кўп давом эттириш мумкин, лекин бундай воқеаларнинг ҳам ҳали кўп давом этишига индамай қараб турсак бўлмас.
Юртдошим, балки сиз ҳам бу иллатдан озор чеккан бандадирсиз. Бошқаларга бундай озорларни раво кўрманг. Биздан фақат яхши хотиралар, эзгу ишлар қолсин, каттаю кичикка ўрнак бўлайлик. Сизга заҳар тутаётган «дўстлар»га «Мен ичмайман» дейишга журъат топайлик. Эртадан ташлайман деяпсизми? Йўқ, бугундан ташланг. Бугундан ва бутун умрга бу иллатдан ўзингизни халос этинг. Яхши фарзанд, яхши турмуш ўртоғи, яхши ота (она!) бўла олишингизни исботланг. Балки ўшанда фарзандингизнинг юмшоқ қўлчаларидан тутганингизда қўлларингиз қалтирамас.

Ирода МУИНОВА

Комментарии   

 
+1 #11 Тулкин 07.09.2015 09:36
Бу хозирги хаётимиздаги рост булган нарсадир.
Цитировать
 
 
0 #10 KAXRAMON 25.05.2015 23:13
aroq barcha kasofatlarni uyasi
Цитировать
 
 
+2 #9 Aslidinbek 25.01.2015 14:59
Arok ichmaslik uchun odamni ozida iroda bolish kereg
Цитировать
 
 
+6 #8 Tinchlikbek 09.01.2015 00:24
Насихат килсанг «ДАВАТ КИЛМА» дейишади. Баттар бўл дегинг келадию, «ИНСОФ» берсин деймиз.
Биз тарафларда хам шу нарсазиз тўйни тўй деб хисоблашмайди.Н асиб бўлса уйлансам, тўйимга умуман спиртли ичимлик кўйдирмиман. Шу сабабли бутун дунё мендан хафа бўлса бўсин.
Цитировать
 
 
+2 #7 Kamill 15.10.2014 20:32
To'g'risi Xayotimda ichmaganman bu narsa meni do'stlarimni yaxshiligidan dalolat beradi.... DO'stlarimni ko'pi ichadi chekadi lekin yoshlikdan uyda dadamni qiylanganini ko'rganim uchun ichish chekishni juda yomon ko'raman... DO'stlarim xam menga ich demaydi aksincha agar bizga ichmedigonlarga ichishseng aloqani uzamiiz senlar bilan deydi... Bu bilan men aynan do'stlarimdan qo'rqib emas o'zim xoxlamaganim uchun ichmiman chekmiman
Цитировать
 
 
0 #6 Фарохиддин 14.06.2014 15:23
Талабалик давримдаги бир вокев эсимга тушди. Сентябрь ойи, пахта теримида эдик. Уша йили рамазон ойи сентябрга тугри келган. Хамма курсдошларим руза тутмаслигини билардим ва шунинг учун арафа куни сахарлик килиш учун узимга шерик изладим. Руза тутишини гумон килган курсдошларимдан "Сен руза тутасанми, бирга сахарликка турамизми?" деб сураб чикдим. Шунда, сал нарирокда бошка бир курсдошимни хам бошка болалардан бирма бир ниманидир сураб юрганини курдим. Шунда у хам сахарлик килгани шерик истаетган булса керак, унга шерик буламан деб енига бордим. Аникланишича у бола арок ичгани шерик истаетган экан. Айтишича, рузада Рамазон ойи хурмати ичишолмас эмиш. Колаверса рамазонда ичиб юрса хаммани кузига емон куринармиш.
Цитировать
 
 
+7 #5 Фарохиддин 14.06.2014 15:13
Цитирую maxmudelyor:
Bu gaplar mikrofonda aytilishi kerak to'yda

Жуда тугри.
Цитировать
 
 
+5 #4 maxmudelyor 24.05.2014 01:25
Bu gaplar mikrofonda aytilishi kerak to'yda
Цитировать
 
 
+4 #3 AbduQodir 16.04.2014 03:01
Shaharlarda, ayniqsa Toshkentda to'ylarda aroq qo'ymaslik oddiy xolat. Hech kim ortiqcha gap qilmaydi. Qishloqlarda aroq qo'yilmagan to'y to'y hisoblanmasa kerak. :sad:
Men uylanganimda aroq qo'ydirmagandim . Odamlarni nadomati yetmagandek, ertasi kuni ertalab, qishloq militsiya xodimi (uchastkavoy) kelib, rosa so'roq qilgandi. Uni aytishicha, qandaydir diniy guruhlarga a'zo kishilar aroq ichishmas emish. Bir kunim mahkamada o'tgandi, tushuntirish xati yozish bilan. Keyin Toshkentda yashadim, bu yerda aroq ichmasligim hech kimni hayron qoldirmadi.
Asosiy sabab bilimsizlik. Qishlog'imiz aholisi yoki mirshabi o'sha vaqtda menga dushmanlik qilishmagan, aroq ichish oddiy xol deb hisoblagani uchun shu yo'lni tushishgan deb o'ylayman.
Цитировать
 
 
-2 #2 Umar 03.01.2014 19:27
Haa, ushbu maqolani oqib togam aytgan 1 voqea esimga tushdi. Hamma erdagiday bizda ham toylarda rosa ichkilikka ruju qoyishadi, hatto ayollar ham ichishadi :(
Tog'am toydan qaytayotib mahallamizdagi mast bop qolgan odamni korib qolibdi, va kel uyini topolmay yurmasin deb uyiga etaklab olib borib qoyibdi. Uyiga olib borsa osha mast odamning hotini rosa yomon gaplar aytib sokib beribdi. Keyin 2 chi marta yana 1 mast odamni uyiga olib borgan ekan, yana shunga ohshagan holat kuzatilibdi. Yana toydan qaytayotsa 1 mastga yoliqibdi, keyin uni uyiga olib borsam yana hotinini malomatiga qolaman deb olib bormabdi, keyin osha odam kochada qolib ketgan ekan osha kuni, havo sovuq bolgandan tonglab olib qolibdi. Keyin ehhee uyiga olib bormagan edima deb oylab qoyibdi ichidan.
Цитировать
 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam