1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Материалы

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Хаура Саид – келин тариқасида  Skype орқали никоҳ ўқитди. Никоҳ  жараёнига уларнинг жуда кўп дўстлари ва қариндошлари гувоҳ бўлишди.
Никоҳни шайх Али Муғний келиннинг уйида ўқиди.
Никоҳни ўқиб бўлгач, шайх Асад ва Хаурани эр ва хотин деб эълон қилди. Уларга бахт саодат тилаб ҳақларига дуо қилди, деб ёзади Ливаннинг "Ал-Жумҳурия" газетаси.
 Skype орқали "виртуал валийма"да иштирок этганлар  келин-куёвни вертуал табрикларга кўмиб ташлашди...

...Асад ва Хауранинг воқеаси шунга ўхшайдиган жуда кўп ҳолатларнинг биттаси, холос. Ёшлар аввал интернет орқали танишади,  бир-бирига маъқул келгач,  никоҳларини ҳам интернет орқали ўқитиб қўяқолишади. Кимдир камбағаликдан, кимдир беъмани урф-одатдан чарчаганидан, бошқаси эса ўзларини жуда замонавий қилиш кўрсатиш учун шундай қилишади.
 Никоҳнинг осон ўқилиши - ажрашиб кетишларни ҳам осон бўлишига сабаб бўлмаётганмикан,  деган хавотир ҳам йўқ эмас.  Бундай хавотирга асослар етарли...
2010 йили араб ОАВлари  хабар тарқатдики, қатарлик бир киш аёли билан Skype орқали гаплашиб ўтириб, тасодифан талоқ бериворибди. Ўша кишининг айтишича, унда ажрашиш нияти бўлмаган, фақат Skype орқали ҳазил тариқасида шунчаки  уч марта “талоқ” деб қўйган экан... “Ҳазилкаш”нинг шу маънодаги таваллолари  уламоларини қониқтирмаган, натижада эр-хотин ўртасига талоқ тушди, деб эълон қилишган.
2013 йили Мадина шаҳри маҳкамаси эридан уч марта “талоқ” деб айтилган овозли хабар олган аёлнинг никоҳини бекор қилди. Саудиялик эркакнинг енгилтаклиги қози Муҳаммад Жизланийни шу даражада ғазаблантирадики, у никоҳ ва талоққа енгил қарайдиганлар учун жиноий иш қўзғашни талаб қилади.
Оғзи полвон айрим эрларнинг “тасодифан”,  гўёки билмасдан  хотинини талоқ қиляпти, деб айтиш қийин. Икки йил олдин Тожикистонда СМС орқали талоқ бериш жуда кўпайиб кетгани бунга мисол бўла олади.
Россияда ишлаб юрган тожикистонликларнинг сони бир миллион атрофида экани айтилади. Яхши  ишга ўрнашиб, қўли уч-тўрт танга кўргач,  эркаклар мусофиротда ҳам осонгина жуфт топиб олишмоқда. Ва осонгина уйидаги хотинига ҳам жавоб беришаётир: телефон орқали СМС юборади – тамом, ора очиқ...

Бундай долзарб муаммони мусулмон уламолари назарларидан қочиргани йўқ. Никоҳ ўқитмоқчи бўлганлар қандай талабларга риоя қилишлари керак? Никоҳ учун уяли телефонд маъқулми ёки Skype? Гувоҳлар никоҳ ўқитилаётган вақтда куёвни кўришлари шартми? Ва ниҳоят, энг муҳими: шариат бундай никоҳларга рухсат берадими?
- Исломда “виртуал никоҳлар” истисно тариқасида, баъзи шартлар билан жоиз, -  дейди Москва Ислом университетининг Исломий илоҳият бўлим декани МуҳаммадБасир Ҳасанов. Азҳар битирувчиси ва шариат билимлари доктори унвонига эга Россиядаги ягона шахс бўлмиш олим махкур оли қўшимча қилаиб айтадики: “Никоҳ ўқиётган одам, куёвни шахсан таниши ёки у ҳақида ўта ишончли одамлардан билиши керак.
Унинг сўзига кўра, у “интернет никоҳлар” билан ҳали дуч келмаган. Бироқ телефон орқали никоҳлар оддий ҳолатга айланди. Айниқса,  қамоқда бўлганлар шу масалада кўп мурожаат қилишар экан, уларда бундан бошқа йўл йўқ. СМС орқали талоқ жоиз (ҳисоб) эмас, деб қўшимча қилади Ҳасанов, ахир биров телефонингизни  олиб, хаёлига келган нарсаларни ёзиб, юбориши мумкин.  
Мусулмон уламоларининг бу масала бўйича ўта эҳтиёткорлик билан ёндашишларини тушунса бўлади. Чунки, бегона одам телефон ёки компьютеринингизга эгалик қилишидан ташқари, талоққа тегишли сўзларни ўхшатиб, ясаши (монтаж қилиши) ҳам мумкин. Замонавий техник воситаларида бу ишни осонгина амалга оширса бўлади.
Эҳтимол, алоқа воситаларининг ривожланиши билан виртуал никоҳлар ва талоқлар бекор қилинар, ўшанда ливанлик Асад ва Хаврага ўхшаганларнинг қилганларини қизиқ бир воқеа сифатида эслаб ўтилар...

Хулоса ўрнида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: "Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда иш айнан интернет орқали никоҳланишгача етиб бормаслиги керак.  Баъзи одамлар турли сабабларга кўра телефон ёки интернет орқали шаръий ақди никоҳ қилишни (биздаги никоҳ ўқитишни) ўзларига раво кўришмоқда. Баъзилар эса бу ишнинг шариатда жоиз ёки жоиз эмаслигини сўрашади. Яна бирлари бу ишни амалга оширганлари ҳақида хабар беришади. Ушбу масалада уламолар орасида ҳам бир оз ихтилоф бор. Аммо кўпчилик янги алоқа воситалари, жумладан, интернет орқали никоҳланишга рухсат бермайди. Улар бунда никоҳнинг шартлари, жумладан гувоҳлар мавжуд бўлмаслигини далил қилишади. Яна ҳам чуқурроқ кетганлар эса: “ҳамма шартлар мавжуд бўлса ҳам мазкур воситалар ила никоҳ ўқитиши дуруст эмас, чунки бу иш никоҳнинг муқаддаслигига путур етказади”, дейишади. Улар Аллоҳ таоло ийжоб ва қабулни, гувоҳлар ҳозир бўлишини ва бошқа шартларни бежизга жорий қилмаганини айтишади" ("Ижтимоий одоблар" китоби, 259-бет)

Абу МУСЛИМ тайёрлади

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар