1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Иллат

«Мен ичмайман» дейсизми?…

«Мен ичмайман» дейсизми?…

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжа…

Read More...

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

“Арзонига учган”лар айбдорми?…

 “Арзонига учган”лар айбдорми?

Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир икк…

Read More...

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик…

Айни чоғларда пойтахтимизнинг номдор санъат саройларида ёзги концерт мавсуми қиз…

Read More...

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Белдан пастки кулги» санъатми?…

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият била…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Материалы

Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони беш дақиқада ҳал қилиш усули

Яқинда “Аш-шарқ ал-авсат” газетаси таниқли шайх Оиз Ал-Қарнийнинг оиладаги можароларни ҳал этишга бағишланган мақоласини нашр қилди.

Шайх Оиз Ал-Қарнийни биз бестселлер бўлган, ҳозирда дунёнинг ўттиздан ортиқ тилига таржима қилинган ҳамда умумий тиражи 10 млн. нусхага етган “Ўкинма!” номли китоби орқали яхши биламиз. Китобни уч марта ўқиб чиққан Саудия Арабистонининг аввалда шахзодаси, ҳозирда эса қироли бўлган Салмон ибн Абдулазиз ҳам мутолаадан таъсирлиб, ўз хайратини яшира олмаган. Бу китобни қамоқхонада хаётининг охирги кунларини ўтказган Ироқнинг собиқ президенти Саддам Хусайн ҳам ўқиган.

Шайх мусулмон аудиторияси билан учрашув чоғида ўзи кашф қилган “Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони беш минутда ҳал қилишнинг ўзига хос усули” моҳияти ҳақида айтиб берган.     
-    Нафақат Эйнштейн ёки Ньютон улкан ихтироларга қодир. Шарқ ҳам кўпгина ишларни уддасидан чиқа олади, - дейди у табассум билан.
Эйнштейн, масалан, нисбийлик назариясини кашф қилган. Мен ҳам ўзига хос кашфиёт яратдим, бу ҳақда “Аш-шарқ ал-авсат” газетасида ёздим ва у Интернет тармоғида кенг тарқалди. У “Оилавий хаётнинг мўжизавий воситаси” деб номланади. Ундан фойдаланиш – бахтиёр оила ҳаёти гаровидир. Кўпчилик бу воситадан фойдаланди ва унинг натижасидан жуда ҳам мамнун бўлмоқда.    

Демак, усулнинг моҳияти нимада...

Агар аёлингиз билан жанжаллашиб қолсангиз, унга жавоб қайтармасликка харакат қилинг, унга бақириб гапирманг ёки таҳдид қилманг! Унга: Эй хотин, сен ноҳақсан, каби сўзларни сўзламанг. Аёл киши “ичи”ни бўшатиб олиши лозим, бу ишни унга қўйиб беринг! Лекин бу ишни унга умуман эътибор қилмай ёки телевизордан кўзни узмай қилиш нотўғри бўлади.    

Унга таслим бўлинг!... (Залда кулги эшитилади). Итоат билан бошингизни эгиб, унинг сўзларини эшитинг! Ҳар қандай ҳолатда ҳам жавоб қайтарманг: Сиз ҳақ ёки ноҳақ бўлсангиз ҳам.

Айтинг: Албатта, Сен ҳақсан! Мен Яратгандан истиғфор сўрайман (залда кулги ва қарсаклар). Сенга ваъда бераман-ки, бу бошқа қайтарилмайди. Сендан Аллоҳ учун мени кечиришингни сўрайман. Мен хато қилдим – шайтон мени йўлдан адаштирди. Лекин тавба эшиклари очиқ. Ваъда бераман, бошқа бундай қилмайман”.

Аёл киши доим ҳиссиётли, уни хислари бошқаради. Ва албатта, у эркак кишидан раҳмдилроқ. Аёл ўзи касал бўлса ҳам,  хаста яқинларига ғамхўрлик қилади. Аёл ўз боласини қорнида кўтариб юради, уни кўкраги билан эмизади. У эрига қалб хотиржамлиги ва илиқлик беради. Унга хизмат ва ғамхўрлик қилади.   

Шунинг учун аёлингиз олдида таслим бўлинг, ва ҳатто у билан бу борада баҳслашманг ҳам!

islam.kz материаллари асосида
Абу Асадуллоҳ  тайёрлади

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Кўп манзур бўлган мақолалар